|
Қозоғистон президенти куёвига жиноий иш очилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жиноий иш шу йилнинг январида Роҳат Алиев асосий ҳиссадори бўлган "Нурбанк"нинг икки собиқ раҳбари - Абилмажен Гилимов ва Жолдас Тимралиевларнинг ўғирланиши билан боғлиқ. Жиноий ишнинг Алмати полицияси томонидан олиб борилаётгани хабар қилинган. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бағдад Кожахметовнинг хабар қилишича, ушбу иш юзасидан тергов бошлаш буйруғини Президент Нурсултон Назарбоевнинг ўзи берган. "Давлат раҳбари бош прокурор, ички ишлар вазирига шахсан топшириқ бериб, ҳеч кимнинг лавозими, мавқеъига қарамасдан жиноят ишларини тергов қилиш буйруғини берди", деб айтган Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби. Роҳат Алиев Президент Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоеванинг турмуш ўртоғидир. Охирги пайтда жаноб Алиев Қозоғистоннинг Австриядаги элчиси сифатида фаолият юритаётган эди. Айрим таҳлилчилар фикрича, Роҳат Алиевнинг Австрияга жўнатилиши қайнота ва куёв ўртасидаги муносабатлар ўртасидаги келишмовчилик далолати бўлган. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||