Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 25 Май, 2007 - Published 10:26 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Роҳат Алиев телеканали ва рўзномаси ёпилди
Роҳат Алиев(Қозоғистоннинг Австриядаги элчихонаси интернет сайтидан олинган сурат)
Роҳат Алиев ҳар қандай саволга жавоб беришга тайёрлигини айтади
Президент Нурсултон Назарбоевнинг куёви Роҳат Алиевга тегишли бўлган "КТК" телекомпанияси ва "Караван" ҳафталик рўзномаси ўз фаолиятларини тўхтатган.

Қозоғистон қонунларини бузгани учун улар фаолияти тўхтатилгани хабар қилинди.

Телекомпания ва газета ёпилишидан бир кун илгари Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Роҳат Алиевга нисбатан жиноий иш очган, уни 2007 йил январида "Нурбанк" тижорат банкининг раҳбарлари Абилмажен Гилимов ва Жолдас Тимралиевни ўғирлаганликда айблаган.

Роҳат Алиев "Нурбанк" ҳиссадорларидан ҳисобланади.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бағдад Кожахметовнинг айтишича, тергов шахсан Президент Назарбоевнинг топшириғи бўйича олиб борилаяпти.

"Караван" рўзномасининг Бош муҳаррири Александр Шуховнинг айтишича, маҳкама бўлиши тўғрисида ҳеч қандай қоғоз олмаган, фақатгина унга таҳририят фаолияти тўхтатилиши ҳақида маҳкама қарор чиқарганини маълум қилишган.

"Фақат маҳкама газетани ёпиши мумкин, бироқ жавобгар тенг ҳуқуқли тараф сифатида маҳкамада иштирок этиши лозим. Маҳкама мажлиси тўғрисида бизни бохабар этишмади, бизнинг ҳуқуқшуносларимиз мажлисда қатнашмаганлар", деб айтган Александр Шухов.

Унинг айтишича, бир неча кун илгари таҳририятни прокуратурадан огоҳлантириб, агар "Нурбанк" тўғрисида ёзишни давом эттираверишса газета ёпилади, деб ёзишган.

"Яъни, прокуратура рўзноманинг ёпилиши бизнинг маҳкама жараёнини ёритаётганимиз билан боғлиқлигини тан олди", дейди "Караван" бош муҳаррири.

Александр Шуховнинг фикрича, бу ерда асосий гап рўзнома соҳибининг президентнинг куёви эканида эмас, балки Қозоғистондаги йирик иш одамлари ўртасидаги қарама-қаршиликдадир.

Би-би-си билан суҳбатда Роҳат Алиев жиноий иш очилгани ўзи учун кутилмаган ҳол бўлганини, ушбу жиноий ишни бемантиқ, деб ҳисоблашини айтган.

Ўзи ва қайнотаси Президент Нурсултон Назарбоев ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги саволга жавоб қайтараркан, жаноб Алиев, Қозоғистоннинг биринчи президенти мамлакат учун жуда кўп иш қилди, бироқ бир инсон сифатида Қозоғистоннинг ривожланиши бўйича ўзимнинг қарашларим бор", деб айтди.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy