|
Роҳат Алиев: 'барча саволларга жавоб беришга тайёрман' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Айбловларнинг шу йилнинг январида Роҳат Алиев асосий ҳиссадори бўлган "Нурбанк"нинг икки собиқ раҳбари ўғирланишига боғлиқлиги хабар қилинди. Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги "Нурбанк" тижорат банкининг собиқ раиси Абилмажен Гилимов ва собиқ раис ўринбосари Жолдас Тимралиев ўғирланганини, Абилмажен Гилимов айни пайтда тергов остида эканини маълум қилган. Жиноий иш Алмати полицияси томонидан олиб борилаяпти. Би-би-си Президент Нурсултон Назарбоевнинг куёви, Қозоғистоннинг Австриядаги элчиси Роҳат Алиев билан боғланиб, унга қўйилган айбловлар ҳақида сўради. Роҳат Алиев: Албатта, мен жиноий ишнинг очилишини кутмагандим ва бу каби баёнотларни бемаъни, деб ҳисоблайман. Мен мазкур банкнинг йирик ҳиссадори сифатида "Нурбанк"нинг икки раҳбари катта маблағларни ўзлаштириб, айрим ноқонуний ҳаракатларга қўл урганини қабул қилолмайман. Улардан бири ҳозирда ҳибсда бўлса, иккинчисига қидирув эълон қилинган. Номаълум сабабдан мени ўша банкирни ўғирлашда айблаб, жиноий иш очилган. Аммо бир нарсани таъкидламоқчиман - мен ҳар қандай текширув ва тергов ишлари учун очиқман, турли саволларга жавоб беришга тайёрман. Бироқ менга нисбатан жиноий ишнинг очилишини бир мантиқсиз амалдек кўраяпман. Чунки менинг шахсан ўзим ўша банкирнинг топилишидан манфаатдор одамман. Биз ҳатто Жолдас Тимралиевни топишда ёрдам берадиган ҳар қандай маълумот учун 10 миллион тенге миқдорида мукофот эълон қилганмиз. Би-би-си: Жаноб Алиев, агар дейлик, ушбу жиноий иш ривожланиб кетган тақдирда, Сиз, масалан, ватанга қайтмаслик борасида ўйлаб кўрганмисиз? Роҳат Алиев: Авваламбор, мен ҳар қандай тергов олиб борилишини олқишлайман, бироқ шу билан бирга айбсизлик презумпциясидек қонуний ҳолатга ҳам ишонаман. Мен барча саволларга жавоб беришга тайёрман. Агар терговда қандайдир саволлар пайдо бўлса, мен ойдинлик киритишга ҳаракат қиламан. Лекин ҳозирда Австрияда элчи сифатида менга берилган вазифани бажараяпман... Терговчилар бу ерга келмоқчи бўлишса, мен уларга бажонидил кўмак беришга тайёрман. Шу билан бирга, Қозоғистонда адлия тизими қонундан четга чиқмаслигига умид қиламан. Лекин "Нурбанк" атрофидаги сўнгги ҳаракатлар, масалан полициянинг махсус кучлари прокурор санкциясиз ва маҳкамадан қарор олмай, банк биносига бостириб кириб, баъзи ходимларни қўлга олганлари мен учун хавотирни туғдирувчи фактлардир. Полициянинг бундай ноқонуний ҳаракатлари ҳамда гувоҳларнинг йўқ бўлиб кетиши мени ташвишлантирмоқда. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Қозоғистон президенти куёвига жиноий иш очилди23 Май, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||