Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 01 Июн, 2007 - Published 18:19 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Қозоғистон президентининг куёви ҳибсга олинган
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев
Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни 17 йилдан буён бошқариб келади
Австрия полицияси Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви Роҳат Алиевни ҳибсга олишган.

Австрия полицияси воизининг айтишича, Роҳат Алиев Вена маҳкамаси қарорига кўра жума куни сартарошхонага кириб чиққанидан кейин ҳибсга олинган.

Қозоғистондаги қудратли шахслардан бўлган Роҳат Алиев ишбилармон ва Қозоғистон ҳукумати унга қарши жиноий иш очгунга қадар мамлакатнинг
Австриядаги элчиси бўлган.

Шанба куни Президент Нурсултон Назарбоев куёвини Қозоғистоннинг Австриядаги элчиси лавозимидан озод қилди.

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари Роҳат Алиевни мамлакатдаги "Нурбанк" тижорат банки икки раҳбарининг ўғирланишида ва жиноий гуруҳ ташкил этишда айблади.

Қозоғистон президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоеванинг турмуш ўртоғи Роҳат Алиев ўзига қарши айбловларни рад этади.

Унга кўра, президентликка номзодини илгари суришни режалаштиргани учун ўзига нисбатан жиноий иш очилган.

Би-би-си билан суҳбатда Роҳат Алиев Қозоғистонда демократик ислоҳотларни амалга ошириш ниятида эканини айтган.

"Биз Оврўпо андозаларига мос демократик фуқаровий жамият барпо этишимиз керак", деб айтган Роҳат Алиев.

Қозоғистон Австриядан уни топширишни сўрамоқда.

Роҳат Алиевни ҳибсга олиш учун Австрияга Қозоғистон бош пркурори ўринбосари раҳбарлигидаги махсус гуруҳ етиб борган.

Австрия маҳкамаси Қозоғистоннинг экстрадиция сўровини кўриб чиқиши керак.

Президент Нурсултон Назарбоев 17 йилдан буён Қозоғистонни бошқариб келади.

Май ойида Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевга хоҳлаганича президентликка номзодини илгари суриш ҳуқуқини берадиган қонун қабул қилинди.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy