Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 18 Май, 2007 - Published 10:58 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Парламент Назарбоев муддати чекловини олиб ташлади
Нурсултон Назарбоев
Нурсултон Назарбоев 1989 йилдан буён Қозоғистонни бошқариб келади
Қозоғистон парламенти Нурсултон Назарбоевга президент сифатида чекланмаган муддат мобайнида лавозимида қолишига имконият яратадиган конституциявий ўзгаришлар учун овоз берди.

Қозоғистоннинг жорий конституциясига биноан, бир инсон икки муддат президент бўлиши мумкин.

Мамлакат парламенти икки палатасининг ялпи мажлисида 100 парламент аъзосидан атиги бир киши қарши овоз берган.

66 ёшли Нурсултон Назарбоев 1989 йилдан буён Қозоғистонни бошқариб келади.

Унинг ҳозирги президентлик ваколатлари 2012 йилда тугаши керак.

"Янги, мустақил Қозоғистоннинг асосчиларидан бўлган биринчи президентнинг тарихий ролини инобатга олиб, шунингдек, бошланган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни якунига етказиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, парламентнинг қўшма комиссияси шундай қарор қабул қилди", деб айтган Қозоғистон парламенти депутати Ермет Жумабоев.

 Айни қарор сиёсий ворислик жиддий масала ҳисобланган минтақа учун нохуш ўрнак бўлиши мумкин

Яна бир депутат Владимир Нехорошевнинг айтишича, парламент ушбу қарорни бевосита Нурсултон Назарбоев учун эмас, одамлар учун қабул қилган.

Мухолифат ушбу қарор Қозоғистоннинг демократиядан жиддий чекиниши, дея баҳолаган.

Айни қарор кўпчилик назарида сиёсий ворислик жиддий масала ҳисобланган минтақа учун нохуш ўрнак бўлиши мумкин.

Улар минтақа раҳбарлари Назарбоев изидан боришга ҳаракат қилишлари мумкинлигидан ташвиш изҳор этишмоқда.

Мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш ташаббусини Президент Назарбоевнинг ўзи илгари сурди.

Парламентда маъруза қилган Қозоғистон раҳбари президентлик ваколатларини етти йилдан беш йилга тушириш, мамлакатда президентлик тизими эмас, президент-парламент бошқарувини жорий этишни таклиф этди.

"Собиқ Совет республикалари ичида энг демократик давлат"

Остона
Қозоғистонда турмуш даражаси Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига қараганда анча юқори
Қозоғистон жаҳоннинг йирик нефть ишлаб чиқарувчисига айланиб бормоқда, у Вашингтоннинг минтақадаги энг яқин иттифоқчиси ҳисобланади, деб ёзади Би-би-си мухбири Наталья Антелава.

Бугунги кунда мамлакат иқтисодиёти жадал суръатларда ривожланаяпти ва турмуш даражаси Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига қараганда анча юқори.

Бироқ бу мамлакатда ўтказилган бирорта ҳам сайлов халқаро талабларга мос деб топилмаган.

Қозоғистон матбуоти давлат томонидан қаттиқ назорат қилинади ва охирги бир ярим йил давомида мамлакатдаги икки етакчи мухолиф сиёсатчи ўлдириб кетилди.

Оиласи аъзолари мамлакатдаги кўплаб бизнес соҳаларини ўз назоратига олганликда айбланадиган Президент Назарбоев сиёсий ислоҳотлар секин кечадиган жараён, дейди.

Аммо у, Қозоғистон ҳақиқий демократик йўлдан бормоқда, деб доимо таъкидлаб келади.

Яқинда Би-би-си билан суҳбатида жаноб Назарбоев келгуси ўн беш йил ичида Қозоғистон собиқ Совет республикалари ичида энг демократик давлатга айланажагини айтди.

Аммо бугунги конституциявий ўзгаришлар билан, деб ёзади Би-би-си мухбири, Қозоғистонда ўн беш йилдан кейин ҳам айни президент қоладиганга ўхшайди.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Қозоғистон Президенти Нурсултон НазарбоевСуҳбат
'Қозоғистон - барқарорлаштирувчи давлат'
"Экономист" журналиҚозоғистон
муҳожирларни ўзига тортувчи "сусамбилми"?
АлматиҲаёт ҳар ерда ҳаёт
Энди навбат қозоқ "Лас-Вегас"ига етдими?
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy