Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 23 Март, 2007 - Published 14:33 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Муҳожирлар Қозоғистонни афзал кўрмоқдалар
Қозоғистонга келиб ишловчиларнинг аксари қўшни давлатлардан экан

Британияда чоп этиладиган "Экономист" ҳафтаномасида "Даштдаги ўзгаришлар" номи остида мақола чоп этилган. Унда Қозоғистон охирги йилларда минтақадаги муҳожирларни ўзига оҳанграбодек тортувчи мамлакатлардан бирига айланиб бораётгани ҳақида сўз кетади.

Мақолада ёзилишича, бир вақтлар "жамият чиқиндиларини" сургунга юбориш ери бўлган Қозоғистон аҳоли таркиби ўзгаришларига ўрганиб қолган. Иосиф Сталин қозоқ даштларидаги лагерларга ўзига рақиб кўрганларни бадарға қилганди. Иккинчи жаҳон уруши даврида эса, миллионлаб олмонлар, чеченлар, ингушлар ва месхети турклари бу ерга сургун қилиндилар.

Совет Иттифоқи қулашидан сўнг эса, 800 мингга яқин олмон ва миллионга яқин руслар Қозоғистонни тарк этдилар. Мамлакат аҳолиси сони 16 ярим миллиондан 14 ярим миллионга қадар тушиб кетди.
Аммо ҳозирда иқтисодий тушкунлик давридан сўнг нефт туфайли ўсаётган фаровонлик жараёни бошланган экан, аҳоли оқими яна орқага қайта бошлаган. Жаҳон Банки маълумотларига кўра, ҳозирда Қозоғистон мухожирларни ўзига жалб этувчи энг йирик мамлакатлар орасида жаҳон бўйлаб 9 чи ўриндадир.

"Экономист"да айтилишича, Қозоғистонга келаётган энг кўп мухожирлар сони қўшни Марказий Осиё мамлакатларидан экан, яъни, асосан ўзбеклар, қирғизлар ва тожиклар. Айни вақтда Россиянинг жанубий ҳудудларидан, шунингдек, Хитойдан ҳам Қозоғистонга муҳожирлар кела бошлаганлар.

Айни вақтда, келаётган муҳожирлар сони жиҳатидан жаҳонда иккинчи ўринда бўлган Россия ҳам марказий осиёликларни ҳануз ўзига тортувчи асосий манзил экан. Лекин келгиндиларга нисбатан ирқчилик ва камситиш ҳоллари туфайли Россия бу хислатини йўқотиб бораётгани ҳам айтилади.

Демак ҳозирда, "Экономист"га кўра, Қозоғистоннинг 15.2 миллион аҳолиси орасида тахминан ярим милионга яқин мухожир бор. Мақолада ёзилишича, Қозоғистон жанубидаги фермерлар орасида ўз ерларида ишлатиш учун ўзбек хизматкорларига эга бўлиш одатга айланган. "Экономист" Қозоғистондаги Халқаро Мухожирот Ташкилоти вакилининг "баъзида эса уларни ҳаттоки қул сифатида ушлайдилар", деган сўзларини ҳам келтирган.

"Экономист"нинг ёзишича, ўтган йил охирида Қозоғистон ҳукумати ноқонуний муҳожирларни қонунийлаштиришнинг беш ойлик кампаниясини ўтказган. Натижада, 160 мингга яқин муҳожир қонуний мавқега эга бўлишди. Ўз навбатида бу ҳолат мамлкат ғазнасига 8 миллион доллар қўшимча солиқлар олиб келган.

Мақолага шундай бир қизиқарли хулоса қўйилади: Бундан икки йил аввал жиноятчи гуруҳлар 20 нафар Шри-Ланкаликни "Олмонияга олиб борамиз", дея ёлғон ваъдалар бериб, Қозоғистон чўлларида ташлаб кетишганди. Ҳозирда эса, кўплаб мухожирлар учун Қозоғистон ғарбдан кўра ҳам "жозибалироқ" манзил бўлса эҳтимол.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy