Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 09 Март, 2006 - Published 17:47 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Тоқаев: 'Иқтисодиётимиз йириклашаётир'
Қосимжўмард Тоқаев
Қозоғистон ЯИМ кўрсаткичи 2010 йилда Оврупо даражасига етади, дейди Тоқаев
Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қосимжўмард Тоқаев Британияга расмий сафар қилган.

Расмий сафари доирасида Ташқи ишлар вазири Лондондаги Стратегик тадқиқотлар халқаро институтида маъруза қилган.

Би-би-си мухбирининг хабар беришича, жаноб Тоқаев ўз давлати иқтисодининг тез суръатлар
билан ўсаётганини урғулаш учун ҳар
қандай имкониятдан фойдаланиши
ажабланарли ҳол эмас.

Охирги йилларда Британия бизнес ва сиёсий доираларида нефтга бой Қозоғистонга қизиқиш ортмоқда.

Жаноб Тоқаевга кўра, Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти киши бошига 3600 АҚШ долларини ташкил этган, бу кўрсаткичнинг 2010 йилга бориб 6000 долларга кўтарилиши кутилмоқда.

Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни олти минг долларга етказиб, Қозоғистон Чехия, Венгрия, Польша ёки Малайзия даражасига чиқиш мақсадини кўзламоқда.

Ўзбекистоннинг киши бошига 1800 доллар ва Қирғизистоннинг 1700 доллар ялпи ички маҳсулоти кўрсаткичларига солиштирганда Қозоғистон Марказий Осиёдаги шубҳасиз иқтисодий лидердир.

Тоқаевга кўра, бугун Марказий Осиё ва Қофқознинг барча мамлакатлари иқтисодиёти қўшилганида ҳам қозоқ иқтисоди йирикроқдир.

Турли нефть қувурлари лойиҳалари тўғрисида сўзлаган Қозоғистон вазири Хитой билан имзоланган қувур лойиҳаси ўта муҳимлигини айтган, аммо Эрон орқали қувур лойиҳаси борасида хавотир билдирган.

Жаноб Тоқаев Қозоғистон Ўзбекистон билан яхши алоқаларни исташини ва шунинг бир мисоли натижасида келгуси ой Президент Нурсултон Назарбоев Тошкентга сафар қилаётганини таъкидлаган.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy