|
ОХҲТ: 'Сайловлар халқаро меъзонларга мос эмас' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Душанба куни Оврупода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти тарқатган баёнотда, овоз бериш вақтида маъмурий босим кўрсатиш ва мухолифатнинг сайлов штаблари аъзоларини қўрқитиш ҳоллари рўй бергани қайд этилади. Оврупода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Қозоғистондаги сайловларга тўрт юз олтмиш нафар кузатувчи юборган, кузатувчилар, президентликка номзодларни рўйхатга олиш эркин ўтган бўлса-да, сайловолди кампаниялари ҳалол ўтмади, деб хулоса берганлар. Шунингдек, ташкилот матбуотдаги сайловолди ташвиқотларида Назарбоев фойдасига ён босишлар кузатилди, деб ҳисоблайди. Мухолифат вакиллари ҳам ҳукумат амалдорларини овоз бериш жараёнларига аралашишда айблаб чиққанлар. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчиларидан иборат гуруҳ раҳбари Владимир Рушайло Қозоғистондаги президентлик сайловларини "эркин, очиқ ва қонуний", дея баҳолаган, қонун бузилишлари ҳолларининг гувоҳи бўлмаганликларини билдирган. Оврупода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда МДҲ кузатувчилари баҳоларида кескин фарқ охирги йиллардаги собиқ Шўролар Иттифоқи республикаларидаги барча сайловларда кузатилмоқда. Нурсултон Назарбоев, сўнгги сайловларни мустақил Қозоғистон тарихидаги энг демократик сайловлар, деб атаган. "Бунда Қозоғистон халқи ғалаба қозонди", деб айтган мамлакатни Шўролар Иттифоқи давридан буён бошқариб келаётган Назарбоев жаноблари. Қозоғистондаги сайловлар Нурсултон Назарбоевга мамлакатни яна 7 йил бошқариш имкониятини беради | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||