|
Қозоғистон: мухолифат партиясига таъқиқ | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бугун Алмати шаҳар туман маҳкамаларидан бири мухолиф "Қозоғистон демократик танлови" партиясини тарқатиб юбориш ҳақида қарор чиқарган. Ўтган декабр ойининг 27-нчи куни Алмати шаҳар прокуратураси "Қозоғистон демократик танлови" томонидан мамлакат конституцияси моддалари ва Қозоғистон Республикаси қонунлари қўпол равишда бузилганлигини даъво қилиб туман маҳкамасига арз қилганди. Прокуратуранинг даъво қилишича, "Қозоғистон демократик танлови" томонидан декабр ойи бошларида қабул қилинган сиёсий баёнотда мамлакатдаги ҳукумат ноқонуний дея айтилган ва оммани ҳукуматга бўйсунмаслик амалларига даъват янграган. Прокуратуранинг маълум қилишича, партия баёноти матни бўйича ўтказилган филологик экпертиза ҳам ҳудди шундай хулосага келган. Филологик экспертиза хулосасида айтилишича, "Қозоғистон демократик танлови" баёнотида "мамлакатдаги мавжуд ҳукумат тизимига нисбатан салбий оҳанг бор ва ижтимоиий бўхронларни келтириб чиқарувчи амалларга даъват янграган". Партия раҳбари, Қозоғистон парламентининг собиқ воизи Жамархон Туёқбойнинг айтишича, партияни таъқиқлаш борасида қарор чиқарган маҳкама жараёни ҳукумат буюртмаси асосида амалга оширилган. "Қозоғистон демократик танлови" партияси 2004 йил октябр ойида "Қозоғистон демократик танлови" жамоат бирлашмаси, мухолиф "Ак Жол" ва Коммунистик партиялари ташаббуси билан мамлакатда ўтказилган парламент сайловларидан сал ўтиб ташкил этилганди. Ушбу сайловлар натижаларини мухолифат партиялари танқид остига олгандилар. Парламентда аксар ўринларни қўлга киритгани айтилган, иқтидордаги "Отан" партияси аъзоси бўлган Ж. Туёқбой сайловларни қалбаки дея атаб ўз депутутлик мандатидан воз кечган ва "Отан" аъзолигидан чиқишини эълон этганди. Бугун "Қозоғистон демократик танлови" партиясини тарқатиб юбориш ҳақида чиқарилган маҳкама қарори 15 кун мобайнида аппеляцияга оширилиши мумкинлиги айтилган. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||