|
Қозоғистонда "Саҳро Лас-Вегаси"ни барпо этишмоқчи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Президент Нурсултон Назарбоев, узоқ йиллардан буён чўл қўйнида Лас-Вегасга ўхшаш кўнгилочар Расмийларнинг айтишларича, янги мажмуа Алматида сони тобора кўпайиб бораётган казиноларни назоратга олиш имконини беради. Қозоғистон расмийлари мамлакатнинг йирик шаҳарларидан бирида қиморхоналар машҳурлиги ошиб бораётганидан анчадан буён ноқулайлик ҳис этадилар. Алматиликлар кўнгилхушликнинг бундай турлари ёшларнинг тарбиясига салбий кўрсатаётгани, нафақахўрлар ўз пенсиясини ўйин автоматларида тугатиб қўяётганидан шикоят қиладилар. Бугун Алматида қарийб 40 казино фаолият юритади. Қиморхоналарнинг неон чироқлари охирги йилларда ташқи қиёфаси ўзгариб бораётган Алматини янада ҳайбатли кўрсатади. Бироқ Президент Назарбоев казинолар ва юзлаб кўнгилочар бизнес муассасаларини шаҳардан четга, Алматидан 80 километр узоқликдаги Қапчиғай кўли соҳилидаги шаҳарга кўчирмоқчи. Кимдир шод, кимдир эса...
Қапчиғай шаҳрининг ўша Шўролар даврида қурилганидан буён саноат шаҳар нуқси ўзгармай қолган, аммо Қапчиғай кўли ҳозирнинг ўзида қозоғистонликларнинг севимли ёзги ҳордиқ масканига айланиб улгурган. Президентнинг айтишича, ҳозир кўнгилхушликлар кўчасига айланадиган биринчи кўчани бунёд этиш борасида йирик сармоядорлар билан музокаралар олиб борилаяпти. Бу кўчада казино, меҳмонхона ва тамаддихоналар бўлади. Қапчиғай шаҳри мэрининг эса димоғи чоғ. Унинг айтишича, Осиё Лас-Вегаси нафақат қозоғистонликларни, бутун Осиё саёҳларини, шу жумладан, энг ашаддий қиморбозлар бўлган хитойликликларни ҳам ўзига жалб этади. Алматидаги қиморхоналар соҳибларининг эса бу янгиликдан бошлари осмонга етди, деб бўлмайди. Улар Алматидан кўчиб кетишса, бу ерга сарфлаган сармояларини йўқотишдан чўчийдилар. Кимдир эса, Қапчиғайда Лас-Вегас қуриш режаси мамлакат раҳбарлари орасида яқинлари бор корчалонларни янада бойитади холос, деб билади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||