|
Қозоғистонда президентлик сайловлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Аммо, мухолифат кампаниясининг раҳбари Булат Абилов сайлов қоидалари юзлаб ҳолларда бузилганини даъво қилган. Унга кўра, овоз берувчилар рўйҳатидаги баъзи кишиларга овоз беришга рухсат берилмаган, баъзи овоз берувчилар қоғозлари эса умуман йўқолган. Шунингдек, баъзи маҳаллий раҳбарлар овоз бериш жараёнига аралашишган, деб даъво қилган жаноб Абилов. 16 йил муқаддам Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг мамлакатни бошқариб келган Назарбоев вақт ўтгани сайин президент сайловларида қайта-қайта сайланган эди. Бироқ сайловлар халқаро кузатувчилар назарида эркин ва адолатли бўлмаганлиги бир неча бор таъкидланган. 1998 йили аксар одамлар ноқонуний деб санашган конституцияга қарама-қарши ўзгартиришлар киритилганда, Назарбоев ўзига етти йил муддатни қўлга киритишга мувафақ бўлган. Унинг ўзига ҳос авторитар ҳукмронлиги қаттиқ танқидларга дуч келган эди. Жаноб Назарбоев қўшни раҳбарлардан фарқли ўлароқ, ўзини маҳоратли сиёсатчи сифатида кўрсатишга муваффақ бўлиб, турли гуруҳлар манфаатларини инобатга олган ҳолда, қалтис мувозанатни сақлаб туришга уринмоқда. Халқаро саҳнада Президент Назарбоев Россияпараст сиёсатини қабул қилгани туфайли аксар қозоғистонлик руслар жорий президент номзодини қўллаб-қувватлашлари кутилмоқда.
Баъзи хабарларага кўра, жаноб Туяқбайни қашшоқлашган этник қозоқлар ва айниқса шаҳарларда рўй берган иқтисодий ўсишдан манфаатланмаган қишлоқ аҳли кўпроқ қўллаб-қувватлашлари мумкин. Жармихан Туяқбай бугунги сайлов жараёни ҳолис бўлмаслигини айтган. Ўтган жума куни у мамлакатнинг туманларидан бирида сайловга аҳолининг 72 фоизини таъминлаш ва жорий раҳбарга овоз берганларнинг 75 фоизни ташкил этиш борасидаги буйруқ маълум бўлган ҳужжат нусхасини журналистларга кўрсатган. Кузатувчилар шубҳаланмоқда Ушбу вазиятда халқаро кузатувчиларнинг аҳамияти ҳар ҳачондан кўра ўта муҳимдир. Хавфсизлик ва демократик ривожланиш масалалари билан шуғулланаётган Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ўз муносабатини душанба куни эълон қилиши кутилмоқда. Сайловолди жараённи кузатиб борган ОХҲТ вакиллари Назарбоевнинг рақиблари оммавий ахборот воситаларидан четлатилгани уларга ўз мавқеларини тушунтириб беришларига йўл очиб бермаганини танқид қилишган. Шанба куни ОХҲТ ҳайъати сайловларнинг ҳолислигини таъминлашга қаратилган 24 тавсияномаларни Қозоғистон мулозимлари қондирмаганини маълум қилди. Расмий Астана барча тавсиялар қабул қилиниб, амалга оширилган, бироқ ОХҲТ "талаблар руйхатини ноҳолис ва нопрофессионал тарзда кенгайтирган" дея ўз норозилигини билдирди. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||