Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 20 Сентябр, 2004 - Published 11:37 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Қозоғистондаги сайловлар танқид қилинмоқда
Президент Нурсултон Назарбоев
Нурсултон Назарбоев партияси сайловларда етакчилик қилмоқда
Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси учун сайловларда президентпараст партиялар етакчилик қилишмоқда. Хорижий кузатувчилар сайловларнинг халқаро меъёрларга жавоб бермаслигини аллақачон эълон қилишди.

Оврупода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти интернет саҳифасида нашр этилган
халқаро кузатувчилар баёнотида айтилишича, сайловолди компанияси жараёнида қозоқистондаги оммавий ахборот воситалари президент партияларини афзал кўришган. Бундан ташқари, кузатувчиларга кўра, сайловчиларни қўрқитиш ҳоллари ҳам кузатилган.

Қозоғистондаги сайловларни ОХҲТ ва Оврупо Кенгаши топшириғи билан 33 мамлакатдан келган 300 дан ортиқроқ халқаро кузатувчилар кузатиб боришди.

Баёнотда мукаммаллаштирилган сайлов қонунчилиги сайловларнинг шаффофлигини таъминлай олмаганидан чуқур таасуф билдирилади.

"Сайловчилар ўтган сайловларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган мухолифат партияси дохил 10 та рўйхатдан ўтган партия ва блоклардан бирини танлаш учун ҳаққоний имкониятга эга эдилар",- деб айтади Оврупо Кенгаши парламент ҳайъатининг бошлиғи, Тана де Зулуета.

"Аммо икки юқори мухолифат раҳбарининг айбдор деб топилиши ва сиёсий мувозанатнинг йўқлиги хавотирларни уйғотди ", - дея илова қилади де Зулуета.

Яққол устунлик

Айни дамда, кузатувчилар ўтган галги сайловларга нисбатан ижобий ўзгаришлар кузатилганини қайд этадилар: жумладан, бирорта ҳам оммавий ахборот воситаси беркитилмади; маҳаллий кузатувчилар кўпроқ ҳуқуқларга эга бўлишди.

Аммо мухолифат вакилларига кўра, якшанба куни кечқурун кўплаб сайлов участкаларида уларга овозларни ҳисоблаш жараёнини кузатиш изни берилмаган.

Дастлабки сайлов натижаларига кўра, қуйи палата учун сайловларда 43% овоз тўплаган президентнинг "Ватан" партияси етакчилик қилмоқда. Президент қизининг "Асар" партияси 18% овозга эга бўлган эса, мухолифатнинг "Ак Жол" партияси 17% тўплади.

Яна бир мухолифат партияси парламентда ўринга эга бўлиш учун зарурий етти фоиз овозни тўплаш арафасида турибди. Сайловларда, ҳаммаси бўлиб, 12 партия ва блоклар иштирок этишди.

ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy