|
Қозоқистонда парламент сайловлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Сайловларга бир неча юзта халқаро кузатувчи келади. Улар дунёнинг тўққизинчи йирик мамлакатига, унинг табиий бойликлари ва стратегик ерлашуви сабаб, ўсиб бораётган қизиқиш миқёсини кўрсатади. Каспий денгизи атрофидаги йирик нефть ва газ заҳиралари янги энергия манбаи сифатида кўрилади. Минтақада исломий гуруҳлар фаоллашаётган ва қўшни Афғонистонда гиёҳванд моддалар савдоси ўсиб бораётган бир пайтда, халқаро ҳамжамият жон жаҳди билан бу ерда барқарорликни ушлаб туришга уринмоқда. Ўз навбатида Президент Назарбоев Қозоқистоннинг дунёда каттароқ роль ўйнашини истайди. Қозоқистон Вашингтон ва Оврупо томонидан яқиндан кузатилаётган бир пайтда, Нурсултон Назарбоев янги парламент сайловлари мамлакатдаги демократик жараёнларни кучайтиради, деб айтди. Бу сафарги сайловолди таблиғот курашлари илгаргиларга нисбатан анча баҳсу мунозараларга бой бўлди. Сиёсий ислоҳотларни талаб қилаётган мухолиф партиялар янги парламентда Аммо халқаро кузатувчилар ҳайъатига етакчилик қилаётган Оврупода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти матбуотнинг президент ёки уни дастакловчи партилар манфаатига хизмат қилаётганини айтди. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||