|
Қозоғистон Роҳат Алиевга халқаро қидирув эълон қилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Роҳат Алиевни ҳибсга олишга буйруқ берилган. 26 май куни Президент Нурсултон Назарбоев Роҳат Алиевни Қозоғистоннинг Австриядаги элчиси лавозимидан озод этди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бағдад Кожахметовнинг хабар қилишича, Қозоғистон бош прокурорининг ўринбосари раҳбарлигидаги махсус гуруҳ ҳибсга олиш тўғрисидаги буйруқни бажариш учун Австрияга йўл олган. Роҳат Алиевнинг Венада эканлиги хабар қилинган. Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жаноб Алиевни одамларни ўғирлаш мақсадида жиноий гуруҳ ташкил этишда ва қатор иқтисодий жиноятларни содир этганликда айбламоқдалар. Роҳат Алиев эса ўзига нисбатан жиноий иш очилишини келгуси президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суриш режасини эълон қилгани учун уни сиёсатдан узоқлаштириш, деб атаган. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бағдад Кожахметовнинг айтишича, Қозоғистон фуқаросининг бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга ҳаракатланишининг олдини олиш чоралари кўрилган. Роҳат Алиевнинг Алматидаги хонадонида тинтув ўтказилган. Шунингдек, унинг отаси Мухтор Алиевнинг Алмати четидаги уйи ҳам тинтув қилинган, бироқ Бағдад Кожахметовнинг айтишича, қўзғатилган жиноий иш бўйича Алиев қариндошларидан ҳеч ким жавобгарликка тортилмайди. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Қозоғистонни бошқараётган оилада бўлиниш26 Май, 2007 | Bosh Sahifa Роҳат Алиев телеканали ва рўзномаси ёпилди25 Май, 2007 | Bosh Sahifa Роҳат Алиев: 'барча саволларга жавоб беришга тайёрман'24 Май, 2007 | Bosh Sahifa Қозоғистон президенти куёвига жиноий иш очилди23 Май, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||