Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 29 Май, 2007 - Published 16:03 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Роҳат Алиев айбловларни рад этди
Роҳат Алиевҳар қандай терговга тайёрлигини айтади
Қозогистон расмийлари мамлакат прокуратураси мулозимларидан иборат ҳайъат Президент Назарбоевнинг куёви Роҳат Алиевни ҳибсга олиш учун Австрияга йўл олганини маълум қилишган.

Президентнинг тўнғич қизи Дариға Назарбаеванинг турмуш ўртоғи бўлган жаноб Алиев ўтган ҳафта Австриядаги элчилик лавозимидан бўшатилган эди.

У Қозоғистондаги икки банкирни ўғирлаб кетишда айбланмоқда. Жаноб Алиев ўзига қарши айблар тўқиб чиқарилгани ва мақсад уни сиёсий саҳнадан четлатиш эканини даъво қилган. Сешанба куни Би-би-си билан суҳбатда у яна бир марта ўзига қўйилаётган айбловларни рад этган:

Роҳат Алиев: Мен яна бир марта шуни таъкидлаб айтаманки, менга қарши жиноят иши асоссиз ва тўқиб чиқарилган. Менинг умуман айбим йўқ ва мен ҳар қандай тергов ҳаракатларига тайёрман. Фақат ғарбдаги қонун устиворлиги доирасида. Афсуски, Қозоғистонда қонун ишламайди. Конституцияга киритилган сўнгги ўзгаришларга мувофиқ, амалда президент бир умрлик ҳисобланади. Ҳамма нарса битта одамнинг иродасига боғлиқ. Ижро ҳокимияти ҳам, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти ҳам фақат битта одамнинг қўлида.

Би-би-си: Аммо, жаноб Алиев, айтинг-чи, нима учун сиз булар ҳақида фақат бугунга келиб гапираяпсиз, Сизнинг ўзингиз узоқ вақт мобайнида Президент Назарбоевнинг яқин ва қудратли одамларидан бири бўлгансиз-ку?

Роҳат Алиев: Гап шундаки, мен 2003 йилдан биринчи марта Қозоғистоннинг 2009 йилда Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига раислик қилиши ғоясини олдинга сурдим. Марказий Осиеда президентлар ўз ҳокимиятларини қанчалик мустаҳкамлаб олганларини сиз яхши биласиз. Менинг режам бўйича 2009 йилга қадар Қозоғистоннинг қонунлари либераллаштирилиши, коррупсияга барҳам берилиши, қўйингки, жамият ҳаёти Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг юқори андозаларига мослаштирилиши керак эди. Афсуски, бундай бўлмади. Конституцияга киритилган охирги ўзгартиришлардан кейин эса, барча умидлар пучга чиқди. Мен бу ўзгаришларни ҳукумат билан ҳам, президентнинг ўзи билан ҳам муҳокама қилдим. Мен бундай ўзгаришлар керакмас, деб айтдим. Президент Назарбоев буюк одам, у мустақил Қозоғистон учун кўп иш қилди, аммо унинг охирги иши, Конституцияга киритган ўзгартиришлари аввалги барча яхши ишларини ювиб кетди, деб ўйлайман.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy