Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 12 Феврал, 2007 - Published 18:08 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
“Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон ўзбегим”

Амстердам кўчаси
'Ўзбекистон деган мамлакат борлигини билишмаганидан фиғонинг фалакка ўрлайди'
Нидерландиянинг KLM ширкати учоғида Амстердамгача қарийб етти соат парвоз қилгач, Оврўпо тупроғига қадам қўярканмиз, гуруҳимиздагиларнинг барчаси карахт ҳолатда эди.

Йўл азобини қўя туринг, аммо биз Амстердам тайёрагоҳида турарканмиз, бу ҳолатимиз - юртдан энди бутунлай олислаб кетганимизга яққол тасдиқ эди. Ўшанда ичимда алланималар
ғимирлаб, ҳоли-жонимга қўймаган эди.

Қочқинлар марказига жойлашиб, бу ерда тета-поя қила бошларканмиз, юртдан ажралиш алами зўрайса зўрайдики, асло аримади. Албатта, бу ерда ҳеч нарсага зориқмадик, аммо Андижонда кўрилган фожеалар таъсиридан ҳали қутула олмаган бизлар гўёки оврўполикларнинг бари Ўзбекистонда яқиндагина содир бўлган бу воқеалардан бохабар, деб ҳисоблардик.

Аммо бу борадаги воқелик анча содда бўлиб чиқди - бу ерда ким билан гаплашманг, Андижон воқеалари ҳақида мутлақо бехабар эди.

'Ўзбекистон - Афғонистоннинг шимолида жойлашган мамлакат'
'Ўзбекистон - Афғонистоннинг шимолида жойлашган мамлакат'
Аксинча, Африканинг аллақайси мамлакатида қурғоқчилик давом этаётгани-ю, аллақанча одам очликдан азоб чекаётгани тўғрисида фавқулодда билимдонлигини намойиш қилишади.

Шундай қилиб, Оврўпога келиб билганим яна бир нарса шу бўлдики, биз кабиларнинг кўпчилиги шу тариқа, у ёки бу даражада, “муҳожирлик хасталиги”га
мубтало бўлишади.

Бу дегани шуки, (яқиндаги воқеаларни қўя турайлик) илм-маърифату маданият соҳасида ҳамда ҳарбий қудрат бобида асрлар давомида дунёни титратган тенгсиз аждодларинг бўлса-ю, аллақандай оврўполик “андилар” харитада Ўзбекистон деган мамлакат борлигини ҳам билишмаса, фиғонинг фалакка ўрлайди.

“Борат! Казакистан! Совиет Юнион!”

Яна бир гал қандайдир обрўли даврада ҳолландлар билан суҳбатлашиб қолдик. Галма-гал ўзимизни таништирдик. Ўзбекистондан, Фарғона водийсиданман, дедим.

Андижон. Бобур ҳайкали
'Ўзбекистондан, Фарғона водийсидан', таништираман ўзимни'
Маҳаллий ҳокимиятда хорижийлар билан ишлаш бўлимида хизмат қилишини айтган ўрта ёшлардаги киши ўзининг билимдонлигини кўрсатмоқчи бўлди - “Халқингизга раҳмим келади, чорак асрдан бери жанг қиласизлар-а?!”

Унинг қайси “истон”ни назарда тутаётганлигини тушунгач, фикрларини назокат билан тўғри йўлга солиб қўймоқчи бўлдим:

- Сиз Афғонистон тўғрисида гапиряпсиз, шекилли. Мен - Ўзбекистонданман. Бундан беш юз йил аввал менинг ҳамшаҳрим Бобур Афғонистон ва Ҳиндистонга эгалик қилган. Бундан ташқари, сизлар Авиценна, Алгоритмус, Тамерлан деб атайдиганлар ҳам менинг юртимдан чиққанлар. Хуллас, Ўзбекистон - Афғонистоннинг шимолида жойлашган мамлакат.

Менинг бу изоҳларимдан сўнг билимдон жанобнинг ёнидаги шериги жонлангандай бўлди:

- Ҳа, биламан - Борат! Казакистан! Совиет Юнион!

Ўша даврадан сўнг кўп ҳам бу каби “маърифий жанглар”га киришмайдиган бўлганман.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy