Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 29 Январь, 2007 - Published 14:30 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Нидерландия - муҳожирлар мамлакати

Нидерландиялик муслималар
Айрим шаҳарларда ҳолланд топиш мушкуллашаяпти
"Ҳолландларнинг бағрикенглигига тасаннолар айтса бўлади. Қаранг, бизнинг тушимизга ҳам кирмаган аллақайси мамлакатлардан ҳар йили минглаб қочқинлару муҳожирларни қабул қилиб олишяпти. Булар нонимизни ярим қилишяпти, деб айюҳаннос солишмаганига балли!” - миннатдорлик туйғулари жўш урган бир юртдошимнинг сўзларидан.

Чиндан ҳам нидерландлар ёки ҳолландлар ўзлари ҳам бағрикенгликлари билан мақтансалар арзийди.

Ахир бир солиштириб кўринг - ҳудуди жиҳатидан уч республика вилоятлари жойлашган Фарғона водийсидан икки баробар кичик экани ҳолида қарийб 17 миллион касга бошпана бу мамлакат, устига устак, аҳоли зичлиги бўйича ҳам жаҳонда етакчи ўринлардан бирини, Оврўпода эса биратўла биринчи ўринни эгаллайди.

Яъни Худо берган ва уларнинг ўзлари денгиздан тортиб олган ҳар квадрат километрга 484 киши тўғри келади.

Бу борада эса Нидерландия олис Андижон билан ўзига хос баҳс боғлаётган каби кўринади. (Тирикчилик макони шу қадар кичик бўлатуриб, яна минглаб муҳожирларни ўз бағрига олаётган бу мамлакат бағрининг кенглиги билан яна мақтанмасинми?!)

Тўғри, агар Андижонда, умуман эса Ўзбекистонда аҳоли сони ўсиб бориши маҳаллий аҳолининг демографик анъаналари маҳсули бўлса, Нидерландияда ушбу интилишлар урфдан қола бошлагани кузатилади - мамлакат аҳолиси асосан муҳожирлар оқими ва бу оқим вакилларида ҳамон сақланиб қолган болажонлик ҳисобига ортиб бораётир.

Айни пайтда муҳожирлар мамлакат аҳолисининг 6 фоиздан ортиғини ташкил этиши айтилса-да, Нидерландия фуқаролигини сўнгги йилларда қабул қилган ёхуд иккинчи ва учинчи авлодга мансуб муҳожирлар ҳам бу ҳисобда салмоқли фоизни шакллантирган.

Рангин камон юрт

"Шипхол" аэропорти
"Шипхол" - мамлакатнинг бош дарвозаси
Нидерландия турли кўнгилочар муассасалари бисёрлиги-ю баҳор ва ёз ойларида табиатининг чин маънода жунбушга келиши билан ҳам йил сайин миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Бу мавсумда қарийб бутун мамлакат турфа рангли гулларга ҳамда аслида бир замонлар булар ҳам “муҳожир” бўлиб келган, эндиликда эса маҳаллий гулларнинг тождорига айланган
лолаларга бурканади.

Худди шу тариқа бу ерда хаёлингизга келтирган-келтирмаган турли сиёҳли миллатлару ирқларни учратасиз. Статистик маълумотларга кўра, муҳожирлар орасида Суринам, Марокаш ва туркияликлар асосий кўпчиликни ташкил қилади.

Бундан ташқари, Индонезия, Тайван, Филиппину Таиланд, Лотин Америкаси мамлакатлари ва албатта, Африканинг ҳар бурчагидан ташриф буюраётганлар айни ранглар симфониясига алоҳида улуш қўшишда давом қилмоқда.

Булар орасида, айтайлик, Суринам, Марокаш, Туркия, Индонезия каби юртлардан келганлар иқтисодий муҳожирлар саналса, Африкадан келувчиларнинг асосий кўпчилиги қочқинлар ҳисобланади.

“Вей, ҳолландлар қаёққа ғойиб бўлишган?!”

Роттердам
Роттердам ҳам ҳар қанча муҳожирни қабул қилади
Кимдир яхши ҳаёт, кимдир эса урушлардан ҳоли осуда турмуш илинжида келган муҳожир ва қочқинларнинг аксари йирик шаҳарларда ўрнашиб қолишга интилади.

Амстердам ва Роттердам, Утрехт ва Гаага каби йирик шаҳарлар эса бу истакда бўлганларнинг сон-мингтасини ҳазм қилиб юборишга ҳамиша мунтазир.

Айтиш керак, айни мунтазирликдан фойдаланиб қолишни истовчилар сони кўпайса кўпаймоқдаки, асло ариётгани йўқ... Яқин вақтларга қадар жаҳоннинг энг йирик порт шаҳри ҳисобланган Роттердам аҳолисининг қарийб ярмини “келгиндилар” ташкил қилади. Гаагада ҳам деярли шу манзара.

Ёдимда - бир гал Утрехтда яшайдиган юртдошимизникига меҳмонга боргандик. Поезддан тушиб, унинг уйини сўраб-сўроқлаб борарканмиз, бир маҳал шеригим биқинимга туртқилай бошлади:

- Вей, менга қаранг, ҳа бу ҳолландлар қаёққа ғойиб бўлишди? Буларни ҳаммаси хорижий келгиндилар-ку!

Тўғриси, ўзим ҳам энди эътибор қила бошлагандим - велосипедларда тўда-тўда бўлиб ўтиб кетаётганлар ҳам, ҳов наридаги баскетбол майдончасида бақир-чақир қилиб ўйнаётганлар ҳам ҳақиқатан қора-қура “хорижий келгиндилар” эди.

Ўшанда мийиғимда кулиб қўйганим эсимда - шеригимнинг хавотирли саволида у ўзини бошқа рангдор муҳожирлар қаршисида “ҳолландроқ” сезаётгани оҳанглари билиниб турар эди.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Давом қилаётган 13 май
06 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy