|
Давом қилаётган 13 май | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ортга бир назар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳужжати билан Нидерландиядан бошпана олганимизга ҳам бир йил бўлаёзди. Ўшанда биз, яъни ўн чоғли одам KLM ширкати учоғида қарийб етти соатлик парвоздан сўнг Амстердамга етиб келгач, Қочқинлар марказига жойлашдик. Бизни бу ерда бошқа ўзбеклар қарши олишди. Бу жуда ғалати эди - ҳар икки тайёрагоҳдаги расмиятчиликлар ва йўл азобидан сўнг кутилмаган юртдошлар биз учун андижонча палов тайёрлаб қўйишган эди. Нотаниш Оврўпо ҳаётини биздан аввалроқ ўзлаштира бошлаганларнинг ҳаммаси Андижон воқеаларидан сўнг Қирғизистонга қочиб ўтган, сўнгроқ Руминияга кўчирилган одамлар эди. Улар орасида кексалар ҳам, ёшлар ҳам бор эди. Айримларининг айтишларича, ўша куни ҳамма қатори "ҳақиқат талаб қилиб" майдонга чиқишган, бошқалари эса қизиқиш туфайли воқеалар гирдобида қолишган. Уларнинг барчаси Андижонда оилаларини, фарзанд ва набираларини қолдириб келишган. Яқинларининг аҳволи ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас. Муҳожирлар даврасидаги ўзаро суҳбатлар айланиб-ўргилиб фақат бир саволга тақалаверади: "Андижонга қачон қайтамиз?" Шундай вақтларда ўйланиб қоласан киши - "вақт даволайди" қабилидаги ибора асло биз кабиларга нисбатан айтилмаган бўлса керак. Яна ҳам бошқача айтганда, бу қисматдошлар ҳали ҳам ўша 13 май кунида яшаётганга ўхшайди. Давом қилаётган 13 май
- Тўғриси, ўша куни қандай қилиб майдонга бориб қолганимни ўзим ҳам тушунмайман, - дейди у, - пешона экан. Аслида касалхонага даволаниш учун кетаётган одам эдим, Бобур майдонидаги тумонат одамни кўриб, Таниш-билишларни кўриб қолдим, митингга маҳлиё бўлиб қолиб кетдим. Кейинги воқеалар эса даҳшат. Аскарлар машиналарда келиб одамларни отиб кетяпти, ҳамма ёқда қий-чув, лекин нимагадир ҳеч ким тарқалишни истамайди. Менимча, одамлар Каримов барибир бу нарсалардан хабари йўқ, ана келади, мана келиб қолади, деб кутишарди. Лекин барибир қўрқув ҳар қанақа оломонни ҳам енгади, буни устига ўша пайт шаррос жала қуйди,қуроллилар гуруҳ-гуруҳ бўлиб Қирғизистон тарафга кетиш кераклигини айтишди, олдинга мелисаларни қўйиб оламиз, ўзлариникини отишмайди, дейишди. Шу десангиз, жоним ҳаприқиб ётибди, тўда бўлиб йўлга тушдик. Бирор 10-15 минутдан кейин ҳаммаси бошланиб кетди. Бу нарсани, нима бўлганини мен тушунтириб беролмайман. Атрофда қиёмат бошланганди. Бунақасини фақат киноларда кўргандим.
арвоҳи ҳаққи тўғрисини гапираман деган эди, судда. Қирғизистондаги лагерда ҳам таҳликада яшадик. Ўзбекистон солдатлари ҳаммани қириб ташлашга тайёрланаётгани тўғрисида эшитардик. Бизни қирғиз аскарлари қўриқлаётган бўлса ҳам ҳеч нарсага ишонмай қўйгандик. Одамларни битта-битта ўғирлаб кетилаётгани ҳам охирги умидимизни сўндираётганди. Бир маҳал Андижондан яқинларимиз кела бошлашди. Ҳокимият одамлари билан бирга. Кейин билсак, яқинларимиз ёрдамида бизни орқага қайтариш кампанияси бошланган экан. Хуллас, хотиним ва қайнонам билан кўришар-кўришмасимдан улар иккови мени лагер ташқарисига судрай бошлашди. Ҳеч бир гапимга қулоқ солишмайди. Ўзи бошдан ўтган нарсалар етарли эмасми, қаршилик қилишга мажолим қолмаганди. Муштдай келадиган, чизган чизиғимдан чиқмайдиган хотиним шунчалик кучли эканини ўшанда билибман. Аммо бир амаллаб юлқиниб чиқиб, палаткам Ўшандан буён, мана, бир ярим йил ўтди. Бир йигит киши ҳарбий хизматини тамом қилди, лекин мен ҳали уйга қайта олганим йўқ. Тўғриси, даволаниш учун ақалли шифохонага ҳам етиб бора олмадим. | ИЧКИ САҲИФАЛАР ВВС Гаштак ёхуд дўппини ерга қўйиб...20 Июн, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||