Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 03 Январь, 2007 - Published 14:57 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Оврўпонинг катта қишлоғи "Бобо деҳқон"лари

Ҳолландия манзараси
“Нидерландия” сўзи “қуйи ерлар” маъносини англатади
Нидерландия ХХ асрнинг ўрталарига қадар дунёдаги йирик мустамлакачи мамлакатлардан эди. Жанубий Америкадаги Суринам ва бир қанча катта-кичик Антил оролларию Индонезия, Жанубий Африка ҳудудлари ва сўнгроқ Манхэттен номини олиб, Нью-Йорк шаҳри барпо қилинган Янги Амстердам мўъжаз бу мамлакатнинг ўтмишдаги қудратига бир тимсоллар эди. Қолаверса, Ост-Индия ва Вест-Индия савдо ширкатлари амалда бир давлат каби бўлган.

Аммо, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг қарийб барча мустамлакалар мустақилликни қўлга киритгач, бу мамлакатлар имкониятларидан фойдаланиш йўққа чиқди. Энди ҳолландлар, таъбир жоиз бўлса, барча диққат-эътиборини ўз юртини ўзлаштиришга йўналтира бошлашди.

 ҳолландлар денгиз тасарруфидан бутун бошли вилоят ҳудудини тортиб олишди - 1986 йилда Нидерландия харитасида Флеволанд номли 12-вилоят пайдо бўлди

Ҳудуди жиҳатидан уч республика вилоятлари жойлашган Фарғона водийсидан қарийб икки баробар кичик Нидерландия ерларининг бешдан икки қисми денгиз сатҳидан паст ҳисобланади. Аслида “Нидерландия” сўзининг ўзи ҳам “қуйи ерлар” маъносини англатади. Ҳолландлар асосий қисми ботқоқликлар ёхуд кўллардан иборат бўлган бу ерларни асрлар давомидаги кураш натижасида ўзлаштирганлар.

Ўтган асрнинг ўрталаридан янги ерларни қўлга киритиш учун кураш яна-да кўламли тус олди. Бу гал ҳолландлар денгиз тасарруфидан бутун бошли вилоят ҳудудини тортиб олишди—1986 йилда Нидерландия харитасида Флеволанд номли ўн иккинчи вилоят пайдо бўлди.

Бу вилоят Оврўпонинг энг йирик “польдер” майдони ҳисобланади. Бу сўз эса атрофлари тўғонлар билан мустаҳкамланган ҳолда ер ости ҳамда денгиз сувлари қочирилиши эвазига ўзлаштирилган янги ерларни англатади. Ўз навбатида бундай далалар юқори ҳосилдорлилиги билан ажралиб туради.

Нидерландия лолазори
Ҳолландия - лола макони
Узоқ вақтлар мобайнидаги кураш натижасида “оборотга” қўшилган ерларда бугун деҳқончилик шитоб билан ривожланаётганини кўриш мумкин. Азалдан савдо соҳасидаги маҳоратлари билан танилган нидерландияликлар қишлоқ хўжалигида ҳам етакчи ўринларда туришади.

Қачонлардир Осиёдан олиб келинган ва асрлар давомида бу мамлакатнинг тимсолига айланиб улгурган лолалар энди бутун дунёга экспорт қилинмоқда. Қолаверса, шимолий минтақада жойлашган бу юрт иссиқхоналарида етиштирилаётган турфа хил мевалар экспорти ҳам мамлакат ялпи даромадига салмоқли улуш олиб келаётир.

Ўзига яраша улкан шаҳарлари бўлса-да, аммо Оврўпо ўлчамларига кўра, Нидерландия катта бир қишлоқ тарзида тасаввур қилинади. Мамлакат бўйлаб сафар қиларкансиз, ораста шаҳарча-ю қишлоқлар шитоб билан ям-яшил далаларга алмашинади ёки аксинча.

 Назаримда шу ариқдан ҳатлаб, далани кесиб ўтишим билан қишлоғимга кириб борадигандек бўлавераман...

Бу далаларда фермерларга тегишли чорва моллари қишин-ёзин яшил майсалардан баҳраманд бўлаётганини кўриб эса... юракда аллақандай соғинч пайдо бўлаётганини сезасиз.

Нафсиламбрини айтганда, шахсан ўзим бу соғинч қурғурни ҳис этиб туришим учун сафарга чиқишим ҳам шарт эмасдек - мен яшаётган уйнинг шундоққина рўпарасидан ариқ оқиб ўтади, ундан нарёғи эса далалар. Назаримда шу ариқдан ҳатлаб, далани кесиб ўтишим билан қишлоғимга кириб борадигандек бўлавераман...

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Давом қилаётган 13 май
06 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy