|
Ҳаёти бошланаётган бегоналар орасидаги бегоналар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
айланаёзган бокулик танишимнинг сўзларидан. Бегоналар орасидаги бегоналар Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмас, деганларидек муҳожир бўлмагунча ҳам уларнинг руҳиятини тушуниб бўлмас экан. Бўлмаса Нидерландия тупроғига қадам қўйгач, бизни қочқинлар марказида кутиб олган юртдошларимиз “Бу ерларда битта ўзбекка зор бўлиб кетдик!” дейишармиди? Ваҳоланки, бу гуруҳда 7-8 чоғли одам бўлиб, уларни ягона фожеа бирлаштирган ва истаганча ўзбекча сўзлаша олишарди. Аммо биз янгилар гўё оламшумул мужда олиб келадигандек, улар анчадан буён йўлимизга кўз тикиб ўтиришган экан. Кун сайин ўзимиз ҳам “эскира” бошладик - юрт соғинчи ғиппа бўғиздан олган чоғларда Оврўпонинг ҳар қадамда кўзга ташланадиган тараққиёти, фаровон шаҳарлари-ю тирикчилик ташвишидан бехабар бахтли фуқаролари энсамизни қотира бошлади. Шундай дамларда биз бу мамлакатда аслида ҳам бегона эканлигимизни, устига-устак собиқ Иттифоқдан эканимиз тафовутларимизни яна-да бўрттириб юборганлигини ҳис қилдик. Ўн йилликлар давомида “социалистик макон” деган бир маҳдудликда яшаган Совет кишилари билан ғарбликлар орасида ҳамон ўша тўсиқ мавжуд кабидек. Оддий оврўполикларнинг аксари ер юзининг олтидан бир қисмини эгаллаган маконда Иттифоқ парчалангандан сўнг нималар содир бўлгани ҳақида узуқ-юлуқ тасаввурлар билан чекланишади. Билимдонроқларининг айтишича, ғарбликларни узоқ вақт таҳликада ушлаб турган “совуқ уруш” Совет кишиларига нисбатан тушуниксиз муносабатни шакллантирган. Яъни улар ўзбеку қозоқ ёхуд армани-ю белорусни фарқлашга зўр беришмайди - ҳаммаси “русиш” ёки “советлар” - тамом-вассалом. “Ал... қоида” - Ношукрликка йўйишмасину, аммо мен ҳолландларни бутун ҳаёти аввалдан дастурлаштирилган одамлар, деб ҳисоблайман, - дейди муҳожирлардан бири. - Дейлик, улар ёзги таътилда қайси бир қуёшли мамлакатда ҳордиқ чиқаришларини, бир ой давомида рўзғор учун неча евро ва неча цент ҳаражат қилишлари-ю ҳафта давомида кимлар билан учрашиб, қандай масалаларни ҳал қилишларигача аниқ-тиниқ билишади. Ва бутун ҳатти-ҳаракатлари аввалдан белгиланган мана шу режалари бекаму-кўст амалга ошишига қаратилади. Агар Худо кўрсатмасин, дастурда бирор носозлик рўй бериб, режалар чалкашиб кетса, ўзларини қўярга жой топа олмай қолишади. Шубҳасиз, ҳолландлар - дилкаш одамлар, кўча-кўйда адашиб қолсангиз ёхуд истаган бирор савол билан мурожаат қилсангиз, сизга ҳаммасини ҳижжалаб тушунтиришга тайёр. Аммо ундан нарисига ўтолмайсиз, яъни бу ерда 5-6 йиллаб умргузаронлик қилаётганлар ҳам маҳаллийлардан бирор таниш-билиш орттира олмаганини якдиллик билан айтишади. Расмий мурожаатлар ҳам, айтайлик, шифокорга мурожаат қилиш мушкулликда бундан қолишмайди. Албатта “afspraak maken”, яъни аввалдан учрашув белгилашингиз лозим. Агар, Худо кўрсатмасин, фарзандингиз иситмалаб қолса, учрашув кунига қадар кутишга мажбурсиз. Бунинг акси ўлароқ, собиқ Иттифоқдан бўлган ва қоидасиз яшаб ўрганган “ўзимизникилар” ажабтовур тарзда зудликда бир-бирини излаб топишади. Янги кўчиб ўтган жойимизда мактабга қатнай бошлаган дастлабки куниёқ орттирган танишларимиз кайфиятлари ҳам бизники каби эди - ками уч йил, кўпи етти йилдан буён Оврўпода яшаётганига қарамай янги жамиятга киришиб кета олганлари йўқ ёки аксинча - янги жамият уларни ҳали қабул қилмаган. - Ҳар қадамда ўзимни бегоналигимни сезаман, - дейди Лилия исмли рус аёли. - Олий маълумотли лойиҳачи бўлишимга қарамасдан, тузукроқ иш топишга уринишларим ҳаммаси зое кетяпти. Эмишки, қўлимдаги диплом бу ерда яроқсиз экан. - Мен эса МГУни тамомлаганман, - дейди “ўзимизникилар”дан яна бири. - Бу дипломда эътироф қилинган мутахассислигим билан “Союз”нинг истаган жойида кўчада қолмас эдим. Бу ерда эса Лотин Америкасининг аллақайси бир мамлакатидан ёки Марокашдан келганники қадрланади, аммо бизники бир парча қоғоздан фарқи йўқ. Ахир менинг юртимдан Ломоносов ва Менделеевлар етишиб чиққанини булар тушунишармиди... | ИЧКИ САҲИФАЛАР Нидерландия - муҳожирлар мамлакати29 Январь, 2007 | Bosh Sahifa 'Голландияда қуёшам чиқмейкан, ўртоқларимам йўқ...'21 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Миршабхонага тушишни орзу қиладиган... ўзбек08 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Оврўпонинг катта қишлоғи "Бобо деҳқон"лари03 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Яна "Салом, Мактаб" ёхуд ҳолланд тили товушлари24 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa Юртдошларимга илинганим холландча 'бахтсизлик'18 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa Австралияю Америкагача ёйилган Анжон лаҳжаси11 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa Давом қилаётган 13 май06 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||