Қозоғистон ва Тоқаев: КХШТ контингенти миссияси тугадими? Видео Qozog‘iston Rossiya namoyishlar yangiliklar -видео

КХШТ кучлари

Сурат манбаси, TASS

Сурат тагсўзи, Қозоғистон ташкилот ўз контингентини киритган биринчи ва ҳозирча ягона минтақа давлати бўлади
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Россия шамсияси остидаги КХШТ нинг Қозоғистонда ҳозир 2 мингдан зиёд ҳарбийси ва 200 дан ошиқ ҳарбий техникаси бор. Тоқаевнинг айтишича, улар икки ҳафтага қолмай чиқиб кетишади. Ортга сафарбарликни эса, шу икки куннинг ўзида бошлашади. Россия ва КХШТ ҳозирча жим. Қозоғистон ташкилот ўз контингентини киритган биринчи ва ҳозирча ягона минтақа давлати бўлади. Тоқаев бу хусусда бугун, 11 январь куни мамлакат парламентида қилган чиқиши чоғида тўхталиб ўтган.

Россия энди Қозоғистондан чиқиб кетмайдими?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Сўров ва таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Кутилмаган баёнот

Путин и Тоқаев

Сурат манбаси, Kremlin.ru

Сурат тагсўзи, Қозоғистон президентининг баён қилишича, КХШТ контингентининг мамлакатидаги миссияси тугаган, "муваффақиятли якунланган"

Аксарияти Россия ҳарбийларидан иборат КХШТ кучларининг Қозоғистонда аниқ қанча қолишларига улар Қозоғистонга кириб келишни бошлаган сўнгги беш кун ичида ҳеч бир тараф расман аниқ бир жавоб бермай келаётганди.

Қозоғистон президентининг айни мазмундаги баёноти КХТШнинг навбатдан ташқари онлайн йиғинидан кун ўтиб янграган.

Худди шу йиғин чоғида мамлакати КХШТ га етакчилик қилувчи Россия президенти уларнинг Қозоғистонда қанча лозим бўлса, шунча қолишларини баён қилганди.

Бу эса, айрим сиёсий экспертларнинг Россия бошчилигидаги кучларнинг бу яқин ўртада минтақадан чиқиб кетмасликларига оид талқинларига ҳам сабаб бўлганди.

Аммо президент Тоқаевнинг бугунги баёноти ҳозирча Россия ва у бошчилик қилувчи КХШТининг расмий муносабати имконли эмас.

Қозоғистон президентининг баён қилишича, КХШТ контингентининг мамлакатидаги миссияси тугаган, "муваффақиятли якунланган".

КХШТ кучлари, бошқа томондан, президент Тоқаевнинг Қозоғистоннинг аксарият ҳудудида "конституцион тартиб қайта жорий этилгани"га оид расмий баёнотлари манзарасида мамлакатга сафар этилишган.

Бу ҳам минтақадаги кўпчиликнинг таажжуб ва тушунмовчилигига сабаб бўлмай қолмаганди.

Тарихча ўрнида

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг қўшинларини Қозоғистонга 5 январь куни президент Қасим-Жомарт Тоқаев чақирган.

У бунинг сабабини "террор таҳдиди" билан изоҳлаган.

Қозоғистон президенти ҳам ўшанда мамлакатида содир бўлаётган воқеаларни "ташқи тажовуз"га қиёслаган.

Аммо, шундан деркан, ўзининг айни мазмундаги иддаоларига бирор бир исбот-далил келтирмаганди.

КХШТнинг кечаги онлайн йиғинида Россия президенти Путин ҳам унинг айни фаразини қўллаб-қувватлаб чиққанди.

КХШТ контингенти ва хавотирлар

АҚШ Давлат котиби

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, АҚШ президент Тоқаевнинг Россия шамсияси остидаги КХШТ контингентини Қозоғистонга чақириш қарорини савол остига олди

КХШТ Россия шамсияси остидаги минтақавий ташкилот бўлади.

Худди шу боис ҳам, Тоқаевнинг мазкур қарори мамлакати ичкариси ва ташқарисида бир хилда қарши олинмаган.

Минтақадаги кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортган воқеъликка айланган.

КХШТининг Қозоғистонга қўшин юбориш қарори Путиннинг империалистик амбициялари кучайиб бораётган бир пайтга тўғри келган.

Украина боис, Россия ва Ғарб ўртасида танглик янада кучайган бир вазиятда бўй кўрсатганди.

Ҳозир Россиянинг Украина билан чегараси яқинида 100 мингга яқин ҳарбийсини тўплангани ишонилади.

Расмий Киев Кремль расман рад этаётган эса-да, Россия шу ой охири ёки келаси ой бошида Украинага бостириб кирмоқчи, деган хавотирда.

Тоқаевнинг мурожаати ва КХШТнинг қарорига биринчи бўлиб Европа Иттифоқи ўз муносабатини билдирган.

Иттифоқ "Қозоғистоннинг суверенитетидан хавотирда" экани англашилган.

Худди шу каби хавотирни минтақадаги кўпчилик таҳлилчи ва экспертлар ҳам бўлишишган.

Бунинг ортидан, расмий Вашингтон ҳам бунга устма-уст ўз муносабатини билдириб чиққан.

"Ўзининг ички муаммоларини ўзи ҳал қилишга қодир бўлган бир ҳолатида", Қозоғистоннинг нега четдан ёрдам сўраганига тушуна олмаётганликларини айтган.

"Буни тушунишни исташлари" ва бу хусусда "Нур-Султондан асосли жавоб кутиб қолишлари"ни баён қилганди.

Қозоғистон халқаро рейтингларда Ўзбекистондан кейин Марказий Осиёнинг армияси энг жанговар иккинчи давлати ҳисобланади.

КХШТ ва Россия

Россия ҳарбийлари

Сурат манбаси, RUSSIAN DEFENCE MINISTRY/EPA

Сурат тагсўзи, Ташкилот Қозоғистонга жами 2500 мингдан иборат қўшин юбориш ниятида экани айтилган

КХШТнинг розилиги манзарасида матбуотда бўй кўрсатган хабарлардан Қозоғистонга юборилган ҳарбийлар энг кўпининг Россия ҳисобига тўғри келиши англашилган.

Ташкилот жами 2500 мингтача қўшин юбориш ниятида экани айтилган.

Минтақа тарихида кузатилмаган бу каби бир воқеълик, ўз навбатида, бу кучларнинг Қозоғистонда қанча қолишларига оид саволларни қизитган.

Ҳар икки томондан бунинг аниқ муҳлати очиқланмаган, қисқа муддат, кунлар ва ёки ҳафталар, деган баёнотлар янграганди.

КХШТнинг кучлари 6 январдан бошлаб Қозоғистонга келишни бошлаган.

Айнан Россия Қозоғистонга биринчи бўлиб ўз ҳарбийларини юборган.

Путиннинг бугунги онлайн саммит чоғида баён қилишича, КХШТ кучлари Қозоғистонда қанча лозим бўлса, шунча қолишади.

"Ўз вазифалари битгачгина, Қозоғистонни бутунлай тарк этишади".

Унинг бу сўзларига президент Тоқаев ва Қозоғистон ҳукуматининг муносабати ноаён қолган.

Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳам ҳалича бу хусусда бирор бир баёнот бермаганди.

Аммо АҚШ Давлат котиби бундан аввал, "яқин тарихдан сабоқ чиқарилса, россияликлар уйингизга бир кириб олишса, кейин баъзан уларни чиқариб бўлмаслиги"ни айтган.

Бунга расмий Москванинг жавоби кескин бўлган.

Қозоғистонга КХШТ контингентини юбориш қарори "қонуний" эканини таъкидлаган Россия Ташқи ишлар вазирлиги, "Агар Энтони Блинкен тарих сабоқларини жуда яхши кўрса, америкаликлар сизнинг уйингизда бўлганида, таланиш ёки зўрланиш эмас, ҳатто тирик қолиш ҳам қийин бўлиши мумкинлигини назарда тутиши лозим"лигини айтиб жавоб қайтарганди.

Сўнгги янгиликка КХШТга аъзо давлатлар ва ташкилотга кирмовчи Қозоғистонга чегарадош қолган минтақа давлатларининг ҳам муносабати маълум эмас.

Сўнгги вазият

Солдат

Сурат манбаси, coronavirus2020.kz

Сурат тагсўзи, КХШТнинг кучлари 6 январдан бошлаб Қозоғистонга келишни бошлаган

Қозоғистон бундан аввал КХШТ контингенти тезкор кучлари эмаслиги, мамлакатдаги ҳарбий амалиётларда иштирок этмаслиги ва фақат тартибни сақлаш вазифаси билан шуғулланишини маълум қилганди.

КХШТ таркибига Россия ва Қозоғистондан ташқари яна Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь ва Арманистон ҳам киради.

Уларнинг орасидан фақат Қирғизистоннинг Қозоғистонга қўшин юбориши мамлакат ичкарисида норозиликларга сабаб бўлган.

Бишкекдаги парламент биноси ташқарисида пикетлар уюштирилган, бунга кўплаб депутатлар ҳам қарши чиқишган.

Аммо якунига келиб, Қирғизистон парламенти, барибир, бунга рухсат берганди.

КХШТ кучларининг Қозоғистонга киритилишидан ошкора ўзининг ташвиш ва хавотирларини изҳор этган АҚШ, "инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва хорижий кучларнинг Қозоғистон ташкилотларини эгаллаб олишга қаратилган ҳар қандай уриниш ёки ҳаракатларини яқиндан кузатиб бориши"ни баён қилган.

Россиянинг АҚШдаги элчиси эса, КХШТ контингентининг Қозоғистондаги дастлабки фаолияти унинг тинчлик ва конституцион тартибни ўрнатишга қаратилгани ҳамда самарали бўлаётганини кўрсатганини баён қилган.

Анатолий Антонов ҳам Қозоғистоннинг радикаллар ҳужумига учраганига оид Россиянинг расмий мавқеини такрорлаган.

Унга кўра, буларнинг барчаси, "АҚШнинг Афғонистондан қочиб чиқиши ортидан рўй бермоқда".

Тожикистонда Россиянинг четдаги энг йирик ҳарбий базаси, Қирғизистонда базасидан ташқари яна энг кўп ҳарбий иншоотлари, Қозоғистонда эса, "Бойқонур" космодроми жойлашган.

Россия жорий пайтда дунёнинг бу каби мавқеъда бўлган ягона давлати бўлади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek