Путин Ғарбга шарт қўйди ва НАТОни Украина билан тарангликда айблади - Уруш ва тинчлик - видео

Америка ва Россия ўртасида музокаралар бошланади деган умид бор. Аммо бу умид қанчалар оқланади ва натижа қандай бўлади деган саволларга ҳозирча жавоб йўқ.
Владимир Путин Ғарбдан НАТО шарққа қараб кенгаймаслиги ва Украини қўшиб олмаслиги учун кафолат талаб қилди. У, шунингдек, чегарага 10 минглаб қўшин териб қўйган бўлса-да, Россия Украинани босиб олишга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги айбларни рад этди.
Ўтган ҳафта анъанавий йиллик матубот анжуманида гапирган Путин НАТОнинг ҳар қандай кенгайиши Россия хавфсизлиги учун таҳдид эканлигини таъкидлади.
Би-би-си мухбири Стив Розенберг хабари:
Агар сиз узоқ давом этадиган матбуот анжуманларини яхши кўрсангиз, Путиннинг матбуот анжумани ўтаётган йилнинг энг ажойиб дамларидир.
- Россия ва Путин: Осиёда ўйинчилар алмашиб, ўйинлар ўзгараяптими? Кремль ва геосиёсат
- Путин Ғарбни Россияга ташланмаслик билан огоҳлантирди - видео
- Таксичи Путин ёки Россия президенти Совет Иттифоқи қулаганидан яна афсусда - Россия ва Украина
- Энди Путинни ёмон кўриб қолганлар кўпми – Россия, Путин ва Навальний

Владимир Путиннинг йил сўнггидаги матбуот анжумани марафонга ўхшайди.
Кремль раҳбари 4 соат давомида саволларга жавоб берди. Путин тадбирни Совет иттифоқи қулаганидан сўнг НАТОнинг кенгайишига норозилигини ифодалашда фойдаланди.
"90- йилларда шарққа қараб бир сантиметр ҳам юрмаймиз, дейишди. Нима бўлди? Лаққа туширишди. Безбетларча алдашди. Нато 5 тўлқинда кенгайди. Ракета тизимлари Руминия ва Полшада пайдо бўляпти", - дея хавотир билдиради Владимир Путин.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Россия Ғарбга Украина чегарасига қўшинларини тизиб қўйиб жавоб беряптими?
Кремл ҳужум режаси борлигини рад қилади. Аммо бу Ғарбга нисбатан ҳам босимдир.
Москва НАТОнинг кенгайиши ва Шарқий Европада ҳарбий машғулотларни ўтказишни тўхтатишни талаб қилмоқда. Буни хавфсизлик кафолати, демоқда.
"Сиз бизга зудлик билан, ҳозир кафолат беришингиз керак. Иккинчи томон ўз режаларини амалга ошираётганда, биз "барча учун хавфсизлик" дейиладиган қуруқ гапларга яна ўнлаб йил учмаймиз", дейди Путин.
Би-би-сининг Москвадаги мухбии Стив Розенбергнинг айтишича, Владимир Путин узоқ гапирди. Аммо Украинага оид ниятлари, Ғарб хавотирланаётганидек у ерга кенг кўламли ҳарбий амалиётлар борасида кўп нарса айтмади.
"Аммо бизга шу нарса маълумки, кейинги ой АҚШ ва Россия расмийлари Москва талаб қилаётган хавфсизлик талабларини муҳокама қилиш учун йиғилади. Муаммо дипломатик йўл билан ечилишига умид бор", деди Розенберг.
Владимир Путин давлат раҳбари сифатида ўзининг 17 чи матбуот анжуманини ўтказди. Уни ўтказиш ва тинглаш учун кўп сабр ва тоқат талаб қилинади.
Россиянинг марказий телеканаллари матубот анжуманини жонли узатаркан, россияликларга бу ерда ким хўжайинлигини эслатиб қўяётгандек Владимир Путинни экранларда тўлдириб кўрсатди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














