Ўзбекистонда икки муҳим воқеа: жамият иккисига ҳам ишонмайдими?

Парламент сайловида овоз бераётган Комил Алламжонов

Сурат манбаси, Telegram/Komil Allamjonov

Ўқилиш вақти: 2 дақ

27 октябр куни ўзбекистонликлар парламент сайловида овоз бердилар. Мамлакатнинг сиёсий ҳаёти учун ўта муҳим ушбу воқеа мустақил Ўзбекистон тарихида кузатилмаган сиёсий суиқасд иддаоси соясида қолди.

Сиёсатчилар, Ўзбекистондаги бу йилги сайлов янги: парламент аъзолари мажоритар ва пропорционал тизим бўйича сайланадилар ва сиёсий партияларга кўпроқ қудрат берилади, демоқдалар, аммо жамиятда янги парламентнинг ижроия ҳокимияти “йўриғидан” чиқоладиган парламент бўлишига шубҳалар аллақачон билдирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин унинг матбуот котиби, ахборот сиёсати учун масъули сифатида танилган Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабар сарлавҳасиданоқ асосан ишончсизликни уйғотди.

26 октябр – парламент сайловида тарғиботу ташвиқот тақиқланадиган “сукунат куни” эди, лекин эрта тонгдан Интернет ижтимоий тармоқлари “Алламжоновга суиқасд” сарлавҳаларига тўлиб кетди.

Ўзбекистон Бош Прокуратураси ўқотар қуролдан фойдаланилгани, бир гумондор ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни тарқатди, инсон ҳаётига суиқасд ва ўқотар қуролдан фойдаланиш бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Сўнг политтехнология стратеглари Бош прокуратура “ҳолат” деб атаган ҳодиса Ўзбекистон сиёсий ҳаётидаги сайловдек муҳим воқеани сояда қолдириши мамлакат обрўсига “тўғри келмаслиги”ни англаб қолдилар ва прокуратура ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарликка тортилиш мумкинлигидан огоҳлантириш билан чиқди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йилида лавозимини эгаллаб турган ёки лавозимидан четлатилган сиёсатчига суиқасд ҳодисаси кузатилмаган.

Сайлов арафасидаги хабар ҳукуматдагиларни “шокка солгани”ни айтадилар ўз исми-шарифи очиқланишини истамайдиган расмийлар.

Айримлар буни спектакл деган тахминларни ҳам илгари суришди.

BBC O'zbek
Oddiy odamlar ham Karimov davriga qaytmoqda, ya’ni rasmiy minbardagi bayonotlarga ortiq ishonishmayapti...
Mustaqil jurnalist
O'zbekiston (bbc.com/uzbek)

Ўзбекистонни биладиган ҳам хориждаги чет эллик ёки ўзбекистонлик, ҳам мамлакат ичкарисидаги кўплаб таҳлилчиларнинг фикри эса шундай: собиқ расмийга ҳужум Президент Мирзиёев оиласи ичида бораётган ҳокимият учун ички курашдир.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг сўз эркинлиги “дарвозaларини очди”, қўшни мамлакатлар билан борди-келдини яхшилади, диний эркинликларни берди.

Аммо халқаро ташкилотлар кузатувчилари, Янги Ўзбекистон 2019 йилдан эски Ўзбекистон “йўлини танлади”, “гайкалар яна қотирила бошлади”, деган хулосага келаяптилар.

Кузатувчиларга кўра, журналист ва блогерларнинг “оғзи ёпилаяпти”, “биринчи оила” мавзусига табу қўйилган, президент, унинг қариндошлари ва қонунчилик мавзусида чиқишларни тасаввур қилиш мушкул.

Ёзда эса хорижий матбуот, Президент Шавкат Мирзиёев 2040 йилгача ҳокимиятда қоладиган бўлди, деб ёзди.

Тошкентдаги мустақил журналистлардан бирининг айтишича, “ Ўзбекистонда матбуот эркин эмас. Ички бўладими ёки ташқи – мухолифатга йўл йўқ. Экоголик партия бор, аммо Бойсундаги газ заҳарлашини мавзусида ҳатто улар ҳам жим... Ҳокимият учун кураш ичкарида кетаётгандай. Оддий одамлар ҳам Каримов даврига қайтмоқда, яъни расмий минбардаги баёнотларга ортиқ ишонишмаяпти...”

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002