Суриядаги исломий инқилоб, кутилмаган қарор ёки энди Ўзбекистон, Марказий Осиёга таҳдид кучайдими? Видео

Коллаж

Сурат манбаси, AFP/REUTERS/BBC

Сурат тагсўзи, Асад тузуми ағдарилиши ортидан мамлакатни амалда бошқараётган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи эса, ҳозир ҳам турли халқаро ташкилотлар наздида Суриядаги асосан ўзбеклардан иборат экани айтилувчи "Тавҳид ва Жиҳод" ҳамда "Имом ал-Бухорий" катибаларининг ҳам яқин иттифоқчиси саналади.
Ўқилиш вақти: 22 дақ

Суриядан олинаётган кутилмаган хабарлар Марказий Осиёда янги хавотирларни пайдо қилмоқда. Қудратли Хитой аллақачон ғазабда. Минтақага-чи, энди таҳдид кучаядими ва ёки яна Россия фаоллашади?

Алоқадор мавзулар:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Суриядаги жангарилар
htspropaganda
Shu qadar oshkora tayinlanishi bu jangarilarning uzoq yillik ittifoqchi sifatida "Hay’at Tahrir ash-Shom" va uning lideri Ahmad ash-Sharaa uchun qanchalik muhimligini ko‘rsatadi.
Barri Marston
Jihodiy masalalar bo‘yicha xalqaro ekspert (batafsil: bbc.com/uzbek da).
Бизга аъзо бўлинг:

Нима гап?

Ўзини Суриянинг кейинги раҳбари имижида тақдим этаётган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи лидери Аҳмад аш-Шараа.

Сурат манбаси, sana

Сурат тагсўзи, Сурияда Россия ва Эрон томонидан қаттиқ қўллаб-қувватланган президент Асаднинг узоқ йиллик режими "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи етакчилигидаги исёнчи кучлар иттифоқи томонидан 8 декабрда қулатилган, сўнгги янгиликнинг муваққат ҳукумати қудратга келган қисқа вақтнинг ичида олингани эса, унинг аҳамиятини янада бўрттирган.

Сўнгги ҳафталарда Суриянинг янги раҳбарияти дунёнинг эътиборини ўзига қаратди.

Уларники экани айтилган кутилмаган қарор жаҳон бўйлаб сарлавҳаларга чиқди.

Янгилик Марказий Осиёда ҳам янги савол ва хавотирларни пайдо қилди.

Аллақачон минтақа давлатлари Суриядаги исломчи исёнчи кучлар мафкураси ва исломий инқилобининг ўзларига кўчиши эҳтимолидан ташвишда, деган таҳлил ва талқинларга ҳам замин яратди.

Яқин Шарқ биргина ИШИД мисолида халқаро ҳисоботларда аксарияти ўзбекларга нисбат берилган минглаб Марказий осиёлик ҳам жанг қилгани ишонилувчи минтақа бўлади.

Айнан Сурия Афғонистон билан бирга дунёнинг энг кўп ўзбек жангари гуруҳлари урушган, бошпана топган ва жон сақлаб келаётган иккита давлатидан биттаси ўлароқ кўрилади.

Асад тузуми ағдарилиши ортидан мамлакатни амалда бошқараётган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи эса, ҳозир ҳам турли халқаро ташкилотлар наздида Суриядаги асосан ўзбеклардан иборат экани айтилувчи "Тавҳид ва Жиҳод" ҳамда "Имом ал-Бухорий" катибаларининг ҳам яқин иттифоқчиси саналади.

Ҳар икковлон ҳам халқаро таҳлилларда сўнгги жангларда "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" томонида иштирок этган ёки қатнашганликларини кўрсатган, унга байъат келтирган ва ё иттифоқчиси бўлган ўнга яқин гуруҳ қаторида тилга олинишган.

Уларнинг орасида икковлондан ташқари асосан Кавказ ва постсовет давлатларидан келган русийзабонлардан иборат ёки Туркистон Исломий ҳаракати каби бир қанча уйғур жангари гуруҳларининг ҳам борликлари кўрилган.

Танқидчилари яқин-яқингача "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"нинг ўзини ҳам асосан хорижий жангарилардан иборат эканликда танқид қилиб келишган.

Имконли бўлган айрим хабарларда уларнинг орасида Марказий осиёлик ва россияликларининг ҳам сони оз эмаслиги айтилган.

"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" ва унинг иттифоқчилари сафларидаги хорижий жангариларнинг сонлари бир неча юзга нисбат бериларкан, ўз вақтида улардан кўпчилигининг муросасиз талқиндаги Исломга мойиллиги ҳам Ғарб матбуотида таъкидланган нуқталардан бири бўлган.

Четда орттирган тажрибаларини ўз она Ватанларида қўллашга ҳаракат қилишлари гумонида эса, Афғонистон мисолида бўладими ёки Яқин Шарқ, бу каби жангарилар, йилларки, дунёнинг кўплаб давлатлари қаторида минтақа мамлакатлари пойтахтларида ҳам хавфсизликка асосий таҳдидлардан бири сифатида кўрилишади.

Исёнчи кучлар иттифоқи томонидан ўтган ой ағдарилган Асад бошқаруви даврида эса, Би-би-си Ўзбек хизмати суҳбатлашган айрим халқаро экспертлар бу жангариларнинг Ўзбекистонга қайтиш-қайтмасликлари масаланинг геосиёсий жиҳати билан боғлиқ эканлигини таъкидлашган.

Россия Сурия масаласига жуда фаол бош қўшгани боис, улар ортга қайтиш ниятида бўлган жангариларни назоратсиз қолдирмасликлари, шунинг учун ҳам бу ишнинг имконсиз эканлигини айтишганди.

Аммо сўнгги жангларда иккита энг яқин иттифоқчисидан бири бўлган Россия ҳам Сурияда Асад тузумини сақлаб қола олмаган.

Сурияда ўзбек жангарилари ҳам жанг қилишдими - видеомизда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Расмий лавозим ва ҳарбий рутбалар...

"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" жангарилари

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Манбаларга кўра, 50 га яқин янги ҳарбий тайинловлардан камида олтитаси хорижий жангариларга кетган.

Хабар қилинишича, Суриянинг янги исёнчи етакчилари ўзларига иттифоқчилик қилган баъзи етакчи хорижий жангариларга ҳам катта ҳарбий рутбалар берган ёки мақомларини кўтарган, уларни мамлакат Қуролли кучларида юқори лавозимларга ҳам тайинлаган.

Рўйхат амалда бўлган Сурия Мудофаа вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий акаунтида бўй кўрсатган.

Сурияда Россия ва Эрон томонидан қаттиқ қўллаб-қувватланган президент Асаднинг узоқ йиллик режими "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи етакчилигидаги исёнчи кучлар иттифоқи томонидан 8 декабрда қулатилган, сўнгги янгиликнинг муваққат ҳукумати қудратга келган қисқа вақтнинг ичида олингани эса, унинг аҳамиятини янада бўрттирган.

Манбаларга кўра, 50 га яқин янги ҳарбий тайинловлардан камида олтитаси хорижий жангариларга кетган.

Хабарларда уларнинг орасида асли тожикистонлик тожик мисолида бир нафар Марказий осиёлик ва минтақага қўшни Хитойдан уч уйғур жангарисининг ҳам борлиги айтилган.

Аммо Сурия Мудофаа вазирлигининг бу хусусдаги рўйхатида полковникдан тортиб, бригада генералигача бўлган катта ҳарбий рутбалар берилиб, расмий лавозимларга ҳам тайинлангани айтилаётган хорижий жангариларнинг фуқароликлари очиқланмаган.

Би-би-си ҳам буни мустақил манбалар орқали ҳали тасдиқлай олганича йўқ.

Асосан уйғурлардан иборат Туркистон Исломий ҳаракати ўтган ой Сурияда Асад тузумига қарши жанг қилган хорижий исёнчи гуруҳлар қаторида кўриниш берган.

Сурия муваққат раҳбарияти томонидан бир қўмондони ва уч нафар жангарисига катта ҳарбий рутба берилгани ҳақида ҳам баёнот чиқариб, гуруҳнинг ўзи маълум қилган, уларнинг исм-шарифларини ҳам келтириб ўтган. Британиянинг "Рейтер" ахборот агентлиги ёзишича, буни Суриядаги ҳарбий манбалар ҳам тасдиқлашган.

Хитой сўнгги янгиликка ўзининг муносабатини узоқ куттирмаган, расмий Пекиннинг бу хусусдаги баёноти кескин бўлган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби орада қилган чиқишида "Шарқий Туркистон Исломий ҳаракати БМТ Хавфсизлик Кенгаши рўйхатига киритилган террорчи ташкилот" эканини эслатган.

" Халқаро ҳамжамият бу гуруҳнинг зўравон моҳиятини тўлиқ тан олиши ва унга қарши қатъий чоралар кўриши керак", - дея баён қилган у.

Сурияда юзлаб жангарилари борлиги тахмин этилувчи Туркистон Исломий ҳаракати Хитой ва Марказий Осиёнинг мусулмон уйғурлар кўп яшовчи ҳудудларида исломий давлат барпо этиш истагидаги гуруҳ, деб кўрилади.

Марказий Осиё харитаси

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" бошчилигидаги исёнчи кучлар томонидан Асад режимининг қулатилиши ва уларнинг муваққат ҳукумати томонидан Марказий осиёлик жангарининг ҳам ҳарбий рутбаси кўтарилиб, унга Сурия Қуролли кучларида расмий лавозим берилганига оид хабарларга ҳозирча минтақа давлатлари пойтахтларининг расмий муносабати кузатилмайди.

Тожикистонлик жангари?..

"Рейтер" бирлари мисолида Суриядаги ҳарбий, бошқаларида эса, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"даги манбаларга таяниб, ўзининг хабарида Сурия муваққат ҳукумати ҳарбий рутба бериб, кўтарган Туркия, Иордания, Албания ва мисрлик хорижий жангариларнинг ҳам исм-шарифларига тўхталиб ўтган.

Ахборот агентлиги мисрлиги ҳақида сўз кетганида, бу хусусда ўзининг расмий Қоҳирадан муносабат олиш уринишлари бесамар кетгани ҳақида ҳам ёзган.

Аммо қатор Ғарб нашрлариникида бўлгани каби мазкур ахборот агентлиги хабарида ҳам асли тожикистонлик тожик экани айтилаётган хорижий жангарига оид тафсилотлар ноаён қолган.

Унинг исм-шарифи, Сурияда жанг қилган қай бир хорижий жангари аъзоси экани ва Асад режимига қарши курашиб, мамлакат муваққат раҳбарияти томонидан қандай мақом ва ҳарбий рутбага лойиқ, деб топилганига оид имконли бўлган хабарларнинг эса, фақат "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"га яқин айрим тожик блогерларининг ижтимоий тармоқлардаги постларига таяниши кўрилган.

Айни мазмундаги хабарларда унинг 41 ёшли Сайфиддин Тожибоев экани, "Жамоат ат-Тавҳид вал Жиҳод" гуруҳи жанговар қаноти қўмондони бўлгани, янги шаклланаётган Сурия ҳукумати Мудофаа вазирлигининг Тезкор штаби раҳбари этиб тайинлангани, аллақачон ишига киришиб кетгани, рутбаси эса, майордан полковник даражасига кўтарилгани айтилади.

Айрим жиҳодчи экспертлар эса, "Рейтер"нинг Туркистон Исломий ҳаракати баёнотига таянгани айтилувчи хабарида уйғур сифатида номи тилга олинган Мавлон Турсун Абдул Самадни Тожикистон фуқаросига нисбат беришган, унинг "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" сафидаги энг кўзга кўринган хорижий етакчилардан бири эканини айтишган.

Шу орада бўй кўрсатган айрим хабарларда Сурия Мудофаа вазирлигининг рўйхатида келтирилган Абдул Самриз Яшарий ва Сайфуддин Маъмур Муҳаммад Тажилийларнинг исм шарифлари ҳам Марказий осиёлик ёки туркларникига ўхшашиб кетишига алоҳида эътибор қаратилган.

Аммо Би-би-си Ўзбек хизмати бу маълумотларни ҳалича расмий ва мустақил манбалар орқали тасдиқлай олгани йўқ, мавзуни ўрганишда давом этмоқда.

"Жамоат ат-Тавҳид вал Жиҳод" халқаро террорчи ташкилот ва Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳи билан афилланган ташкилот сифатида кўрилади, аксарият аъзоларининг Марказий осиёликлар экани айтилади ва айрим минтақа давлатларида фаолияти расман тақиқланган.

Сўнгги йилларда худди шу гуруҳга аъзолик гумони билан Қирғизистонда қатор ҳибслар амалга оширилгани маълум бўлган.

2022 йилда "Жамоат ат-Тавҳид вал-Жиҳод"нинг Суриядаги етакчилари топшириғи билан Қирғизистонда террорчилик амали содир этиш учун келган "худкуш" қўлга олингани ҳам хабар қилинган.

Орада айрим ўзбекистонликларнинг ҳам "Жамоат ат-Тавҳид вал Жиҳод"га молиявий ёрдам берганликда айбдор деб топилиб, узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилишганига оид янгиликлар ҳам бўй кўрсатган.

Асад тузуми ағдарилиши манзарасида эса, Ўзбекистондан Суриядаги икки ўзбекистонликка нисбатан жиноий иш очилиб, уларнинг қидирувга берилганига оид расмий хабарлар олинган.

"Сурия ҳукуматига қарши қуролли ҳужумлардан қатнашаётган"и айтилган бири "Тавҳид ва Жиҳод" катибаси билан уйғунликда кўрилган, ижтимоий тармоқларда Суриядаги вазиятни ёритаётган бошқасининг "террорчи ташкилот аъзоси" экани айтилган, аммо айнан қай бириники экани тафсилотлари очиқланмаган.

"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" бошчилигидаги исёнчи кучлар томонидан Асад режимининг қулатилиши ва уларнинг муваққат ҳукумати томонидан Марказий осиёлик жангарининг ҳам ҳарбий рутбаси кўтарилиб, унга Сурия Қуролли кучларида расмий лавозим берилганига оид хабарларга ҳозирча минтақа давлатлари пойтахтларининг расмий муносабати кузатилмайди.

Аммо, хабарларга кўра, Тожикистон куч ишлатар тузилмаларидаги манба 5 январ куни Озодлик радиоси билан суҳбатда Сайфиддин Тожибоев катта ҳарбий лавозимга тайинланганидан хабардорлигини айтган.

Минтақа учун таҳдид кучайдими?

Мурод Батал аш-Шишоний
facebook
Bu xorijiy jangarilar Markaziy Osiyodagi hamfikrlari bilan aloqa o‘rnatib, Yaqin Sharqdagi boshqa jangari guruhlar bilan ittifoqchilikni boshlashsa, muammo o‘shanda boshlanadi.
Murod Batal ash-Shishaniy
Londondagi "Remarks on Political Violence" guruhi rahbari (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Шундай экан, Суриядаги воқеаларнинг бу каби ривожи минтақа давлатлари хавфсизлиги учун нимани англатади?

"Сўзсиз, бу кўп нарсани англатади. Чунки бу одамлар яхши тайёргарликдан ўтган. Сурияда нуфузи бор. Мамлакатнинг янги етакчиларининг қўлловига ҳам эга. Улардан аксарияти, асосан ўзбек ва тожик жангарилари Марказий Осиёдаги тузумларга қарши гуруҳ тузиш мақсадида ўз ватанларини тарк этишган. Бу энди уларнинг Яқин Шарқда алоқаларга эга бўлишлари, ўз мақсадларини қайта илгари суриш ёки давом эттириш учун кучга эга бўлишларини англатади. Ва бу Марказий Осиёдаги жангарилар учун жуда яхши паноҳгоҳ деганидир", - дейди Лондондаги "Remarks on Political Violence" гуруҳи раҳбари Мурод Батал аш-Шишаний Би-би-си Ўзбек хизматининг айни мазмундаги саволига жавобан.

Жиҳодий масалалар бўйича халқаро эксперт бўлган яна бир суҳбатдошимиз Барри Марстоннинг айтишича, айни ўринда икки тоифа хорижий жангариларни фарқлаш лозим бўлади.

"Бу одамларнинг аксарияти қарийб ўн йил ёки ундан кўпроқ вақтдан буён Сурияда. Кўпчилиги араб тилида ҳам сўзлашади, Сурия жамиятига аралашиб кетган. Уларни ўзларининг она Ватанларидан кўра кўпроқ Сурияда нималар бўлаётгани қизиқтиради. Яъни, бу ерда фарқ бор. Марказий Осиёдан келган бирлари ҳалиям асосан ўз минтақаларида нималар бўлаётганига диққатларини қаратишса, бошқаларини кўпроқ Суриянинг ўзида бўлаётган воқеа-ҳодисалар ташвишлантиради. Полковник ёки бригада генерали ҳарбий рутбалари берилганларига келадиган бўлсак, уларнинг ўз эътиборларини энди, дейлик, Ўзбекистон ёки Тожикистон, яъни Марказий Осиё эмас, Суриянинг ўзига қаратишлари аниқ", - дейди бу эксперт суҳбатдошимиз.

"Рейтер" ахборот агентлигининг нега айрим хорижий жангариларни Қуролли кучлари сафларига олиб, уларга ҳарбий рутба бергани юзасидан Сурия муваққат ҳукумати матбуот воизидан изоҳ олиш уриниши самара бермаган.

Сўнгги янгилик Асад тузуми ағдарилиши ортидан Сурияни амалда бошқараётган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи мамлакат Қуролли кучларини қайта ташкил қилиш, ўзининг иттифоқчиси бўлган турли жангари кучларни ягона профессонал армия остида бирлаштириш ҳаракатида бўлган бир пайтда ўртага чиққан.

"Бу жуда муҳим. Чунки ўта зиддиятли қадам. Шу қадар ошкора тайинланиши бу жангариларнинг узоқ йиллик иттифоқчи сифатида "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" ва унинг лидери Аҳмад аш-Шараа учун қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Бундан ташқари, бу иттифоқчиларини ҳозирги сиёсий ва хавфсизлик билан боғлиқ мураккаб ўтиш жараёнида ўзига яқин тутиш, кейинчалик ўзига рақиб гуруҳлар шаклланмаслиги учун уларни "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" соябони остида ушлаб туриш жиҳатидан ҳам муҳим", - дейди воқеаларнинг бу каби ривожига баҳо бераркан жиҳодий масалалар бўйича халқаро эксперт Барри Марстон Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатида.

Янги қарорнинг чет эллик жангариларга фойдаси-чи, деган саволимизга жавоб бераркан, у бунинг айрим хорижий жангари гуруҳларнинг Сурия Қуролли кучлари сафларига тўлиғича олиш, уларни Армиянинг тўлақонли бир қисмига айлантириш учун эшиклар қанчалик очиқ экани масаласига боғлиқ эканини айтади.

"Бу хусусда ҳозирча бирор бир баёнот бўлгани йўқ. Аммо хорижий жангарилар билан боғлиқ сўнгги тайинловлар "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"нинг бу ҳақда ўйлаётганига далолат қилади. Биз Аҳмад аш-Шараа ва бошқа юқори мартабали шахсиятларнинг Суриядаги бошқа муҳим ярим ҳарбий ва қуролли гуруҳлар етакчилари билан кўплаб учрашувлари акс этган суратларга гувоҳ бўлаяпмиз. Аниқки, бу музокаралар ҳануз давом этмоқда ва "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" ва бошқалар буларнинг барчаси қандай амалг ошиши борасида ҳалича бир тўхтамга келмаган бўлишлари мумкин", - дейди у.

Хорижий жангарилар

Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари

Сурат манбаси, skrinshot

Сурат тагсўзи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг расмий маълумотларига таянилса, Имом ал-Бухорий катибасига 2011 йилда Афғонистон-Покистон чегарасида, Ўзбекистон Исломий ҳаракати сафларидан ажралиб чиққан жангарилар томонидан асос солинган. Агар, айрим етакчи халқаро экспертларнинг баҳоларига таянилса, дастлаб Афғонистонда бўй кўрсатган Ўзбек жангарилиги айнан Сурия инқирози сабаб, Яқин Шарқда бошқа бир қиёфада намоён бўлган. Уларга кўра, ўзбек жангарилари "Имом Бухорий" катибаси номи остида энг йирик гуруҳлардан бирига айланишган.

13 йиллик фуқаролик уруши бошида Асад режими ва уни қўллаб-қувватлаган Эрон томонидан дастакланувчи шиа жангариларига қарши курашиш учун минглаб сунний хорижликлар Суриядаги исёнчиларга келиб қўшилишган. Бу ўшанда можарога мазҳабий тус ҳам берган.

Айрим хорижий жангарилар ўзларининг қуролли гуруҳларини тузишган, бошқалари эса, Ироқ, Сурия ҳукуматлари, уларнинг иттифоқчилари ва турли халқаро коалициялар кўмагида мавҳ этилишидан аввал Яқин Шарқда қисқа муддат ўзининг исломий халифатига ҳам асос солган ИШИД каби тайёр гуруҳларга қўшилишган.

Чет эллик жиҳодчиларнинг бошқа гуруҳлари эса, 8 декабрда Сурияда узоқ йиллик Асад режимини ағдарган яшин тезлигидаги амалиётларга бошчилик қилишидан аввал ИШИД ва "ал-Қоида" билан алоқаларини узиб, уларга қарши қақшатқич жанглар олиб борган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" сафларига киришган.

Орада "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" етакчиси Аҳмад аш-Шараа гуруҳини сурияликлаштириш ва мўътадиллаштириш масадида ўнлаб хорижий жангарилардан воз кечганига оид хабарлар ҳам олинган.

Ўтган декабр ойида эса, Сурия шимоли-ғарбидаги исломчи ва исёнчи кучлар хорижий жангарилар билан бирга саноқли кунларнинг ичида узоқ йиллик Асад тузумини ағдаришди, дунёнинг эътиборини ўзларига қаратишди.

Улар бу ишни янги коалиция – "Ҳарбий амалиётлар бўлинмаси" соябони остида амалга оширишди.

Коалициядаги етакчи куч эса, Идлибни бошқараётган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" исломий жангари гуруҳи бўлди.

"Тажовузни бартараф этиш" амалиётида суриялик жангчилар устунлик қилишди, аммо унда асосан хорижлик жангарилардан иборат бир қанча йирик гуруҳлар ҳам иштирок этишди.

Сурияда йиғилган жангарилар

Суриядаги хорижий жангарилар

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ўз Ватанларига қайтишса, ҳибсга олинишлари мумкинлиги боис, кўпчилик хорижлик жангарилар Сурияда қолишни афзал билган бўлишлари мумкин.

Катта сондаги хорижий жангариларнинг Сурияга оқиб келишларига Асад ҳукуматига қарши 2011 йилги қўзғолон сабаб бўлган.

Турли манбаларда сонлари минглаб экани айтилувчи бу жангарилар амалда бўлган режимга қарши "жиҳод" қилиш мақсадида Сурияга келишган.

Аммо улардан аксарияти алал-оқибат исёнчиларнинг Суриядаги сўнгги муҳим таянч нуқтаси бўлган ва "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" назорати остидаги Идлибдан бошпана топишга мажбур бўлишган.

"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"га айнан бугун Суриянинг де-фактори раҳбари сифатида кўрилаётган Аҳмад аш-Шараа етакчилик қилади.

Унга асос бўлган "Нусрат жабҳаси" гуруҳига дастлаб айнан 2011 йилда, "ал-Қоида"нинг Суриядаги бўлинмаси сифатида асос солинган.

Унинг шаклланишида Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳининг ҳозирда марҳум лидери Абу Бакр ал-Бағдодий ҳам муҳим ўрин тутган.

Аммо "Нусрат жабҳаси" орада ҳар икки гуруҳ билан ҳам алоқасини узганлигини эълон қилган.

Гуруҳни бунга ўзини мўътадил кўрсатиш, маҳаллий миқёсда дастакка эга бўлиш ва "ал-Қоида"га ўхшаш трансмиллий гуруҳлар билан алоқасидан жиддий эътирозда бўлган Суриядаги бошқа исёнчи гуруҳлар билан осонроқ ҳамкорликка киришиш истаги ундагани айтилган.

Кейин эса, "Нусрат жабҳаси" бир нечта гуруҳни бирлаштирган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" номи остида қайта бўй кўрсатган.

"Ал-Қоида"нинг Суриядаги кейинги бўлинмаси – "Ҳуррас ад-Дин"га 2018 йилнинг февралида асос солинган.

У асосан "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"нинг "ал-Қоида"га содиқлигича қолган собиқ аъзоларидан ташкил топган.

Аммо 2020-йилларнинг ўрталарига келиб, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" мазкур гуруҳ фаолиятини деярли фалажлашга муваффақ бўлган.

"Ансар ал-Ислом" ва "Ансар ал-Тавҳид" каби "ал-Қоида" билан ҳаммаслак фақат саноқли жиҳодчи гуруҳларгина Идлиб ва унинг атрофида жон сақлаб қолишган.

Сурия шимоли-ғарбидаги бошқа қуролли гуруҳлар эса, қисман ёки тўлиғича "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"га қўшилишган.

Улар ўтган йили ташкил этилган янги - "Ҳарбий Амалиётлар Бўлинмаси" коалицияси таркибига ҳам киришган.

Ўзига бўйсинишдан бош тортган "Фурқатул Ғураба", "Жундуллоҳ" ва "Жунуд аш-Шом" каби Идлибдаги бошқа кичик хорижий жиҳодчи гуруҳларни "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" куч билан тарқатиб юборган, улар етакчиларидан айримларини қамоққа ташлаган.

Ўз Ватанларига қайтишса, ҳибсга олинишлари мумкинлиги боис, кўпчилик хорижлик жангарилар Сурияда қолишни афзал билган бўлишлари мумкин.

Улардан аксарияти Суриянинг шимоли-ғарбида жойлашишган, оила қуриб, уй-жой ҳам қилишган.

Суриядаги асосан ўзбеклардан ташкил топгани айтилувчи "Тавҳид ва Жиҳод" ҳамда "Имом ал-Бухорий" катибалари эса, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" томонида иштирок этган ёки ўз иштирокларини кўрсатган ўнга яқин хорижий жангари гуруҳ сифатида ўртага чиқишган.

Асад тузуми қулаб, ўзлари ҳокимиятга келишлари ортидан, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи етакчиси Суриядаги барча жангари гуруҳлар "тарқатиб юборилиши" ва жангчилари мунтазам армия таркибида тайёргарликдан ўтказилишини айтгани хабар қилинган.

Хорижий кучлар Суриянинг янги Қуролли кучлари таркибига қўшилиб кетадими ва жангарилар ўзларининг ўтмишдаги алоқалари, мафкуралари ҳамда ўзига хосликларидан воз кечишга мажбур бўлади – ҳозирча маълум эмас.

Халқаро ҳисоботларда сафларида мингдан ортиқ ўзбекистонлик, аксарияти ўзбеклардан иборат минглаб Марказий осиёлик жанг қилгани айтилган Яқин Шарқ – Сурия ва Ироқдаги яна бир жангари гуруҳ ИШИД эса, 2019 йилга келиб, ҳар икки давлат ҳукуматлари ва турли халқаро коалициялар кўмагида мавҳ этилган.

Катта сондаги аъзолари ўлдирилган ва ҳибсга олинган, улардан минглаби ҳануз Сурия ҳудудларидаги қамоқхоналарда қолмоқда.

Орада Асад режимининг қулатилиши ортидан Сурияда юзага келажак хавфсизлик бўшлиғи ИШИДнинг қайта бош кўтаришига сабаб бўлишига оид жиддий хавотирларни ҳам пайдо қилмай қўймаган.

Сурия жамлоғи: Болаларни ИШИД ғояларида тарбиялашаяпти - видео

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Ўзбек жангари гуруҳлари

Ўзбек жангари гуруҳи етакчиси

Сурат манбаси, http://buhoriy.com/

Сурат тагсўзи, Суриядаги асосан ўзбеклардан ташкил топгани айтилувчи "Тавҳид ва Жиҳод" ҳамда "Имом ал-Бухорий" катибалари эса, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" томонида иштирок этган ёки ўз иштирокларини кўрсатган ўнга яқин хорижий жангари гуруҳ сифатида ўртага чиқишган.

Агар, айрим етакчи халқаро экспертларнинг баҳоларига таянилса, дастлаб Афғонистонда бўй кўрсатган Ўзбек жангарилиги айнан Сурия инқирози сабаб, Яқин Шарқда бошқа бир қиёфада намоён бўлган.

Тавҳид ва Жиҳод катибаси

Тавҳид ва Жиҳод катибасига 2014 йилда асос солинган. Дастлаб "Жаннат ошиқлари" номи остида танилган. "Тавҳид ва Жиҳод" гуруҳи аъзоларининг аксарияти қирғизистонлик ўзбеклар, деб ишонилади. Аммо имконли бўлган расмий маълумотларда уларнинг қай бир давлат фуқароси эканликлари очиқланмаган. Худди ўша йили гуруҳ етакчиси Абу Салоҳ ўзларининг "ал-Қоида"га байъат келтирганликларини эълон қилган. Аммо орадан беш йил ўтиб, "Тавҳид ва Жиҳод" гуруҳи лидерининг ўзгарганига оид хабарлар олинган. Гуруҳнинг Суриядан ташқари яна Туркия ва Афғонистонда фаол экани айтилади. "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"нинг узоқ йиллик қўлловчиси. Жорий пайтда худди шу гуруҳ қўмондонлиги остида фаолият юритади. Президент Асад режимининг ағдарилиши билан якун топган ва айнан "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" бошчилик қилган сўнгги жангларда ҳам иштирок этган. Гуруҳ ижтимоий тармоқларда жанглар чоғида олинган фотосуратлар ва видеоларини тарқатган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчи ташкилот сифатида кўрилади. Гуруҳ Суриянинг Ҳама, Идлиб ва Латакия вилоятларида фаол. БМТ Хавфсизлик Кенгаши маълумотларига кўра, Тавҳид ва Жиҳод катибаси жангарилари сони 500 нафарга яқин. Шунингдек, "Имом ал-Бухорий" ва "Исломий Жиҳод" гуруҳлари билан ҳамкорлик қилади. АҚШ Давлат департаменти томонидан махсус глобал террорчи ташкилотлар, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ИШИД ва "ал-Қоида" тармоғига қарши санкциялари рўйхатига киритилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо барча давлатлардан гуруҳ активларини музлатишлари, уларга саёҳат чекловлари киритишлари ва қурол-яроғ сотмасликларини тақозо этилган. Тавҳид ва Жиҳод катибаси Суриядан ташқарида амалга оширилган қатор ҳужумларга ҳам масъул кўрилган. Улар сирасида 2017 йилнинг апрелида Санкт-Петербург метроси ва 2016 йилда Бишкекдаги Хитой элчихонаси ташқарисида уюштирилган ҳужумлар ҳам тилга олинган. Тавҳид ва Жиҳод катибаси Туркистон Исломий ҳаракати билан бирга Суриядаги энг жанговар, яхши қуролланган ва йирик хорижий жангари бўлинмалардан бири ҳисобланади. Ғарбдаги қатор нашрларда фақат Фарғона водийсилик экани айтилиб, тахаллуси Абдул Азиз ал-Ўзбекий бўлган ва ал-Қоида тармоғининг содиқ издошларидан бири сифатида тилга олинган Илмурод Ҳикматов гуруҳнинг амалдаги раҳбари экани таъкидланади. Айтилишича, у ҳозирги лавозимига қадар "ал-Қоида"га алоқадор, деб кўрилувчи "Исломий жиҳод иттифоқи" гуруҳининг Афғонистондаги амири муовини бўлган.

Имом Бухорий катибаси
http://buhoriy.com/
Imom Buxoriy katibasi liderlari Markaziy Osiyo davlatlariga hujumlarini rejalashtirish uchun ularning qo‘shnisi Afg‘onistonni yangi platsdarm sifatida ko‘radi.
Birlashgan Millatlar Xavfsizlik Kengashi
Батафсил: bbc.com/uzbek да.

Имом ал-Бухорий катибаси

2018 йилда АҚШ Давлат департаменти "Имом Бухорий" катибасини ўзининг халқаро террорчилар рўйхатига киритган. Давлат департаменти ўшанда уларни "ал-Қоида"нинг иттифоқчиси ва Яқин Шарқдаги ўзбек жангариларидан иборат энг катта гуруҳга нисбат берган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг расмий маълумотларига таянилса, Имом ал-Бухорий катибасига 2011 йилда Афғонистон-Покистон чегарасида, Ўзбекистон Исломий ҳаракати сафларидан ажралиб чиққан жангарилар томонидан асос солинган. Кенгашга кўра, Имом ал-Бухорий катибаси 2015 йилнинг март ойидан бошлаб "Нусрат жабҳаси" ва унга издош қуролли гуруҳлар билан фаол ҳамкорлик қилиб келган. 2018 йилда Идлиб жанубидан бошпана топган. Идлибдан ташқари Суриянинг яна Ҳалаб ва Ҳама вилоятларида фаол. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг маълумотларига таянилса, "Имом ал-Бухорий" катибаси Сурияда 500 нафаргача хорижлик террорчи жангариларга бошчилик қилади. Уларнинг аксариятини Ўзбекистон, Қирғизистон ва Шимолий Кавказ минтақасилик Россия фуқаролари ташкил этишади. Гуруҳ ижтимоий тармоқлар орқали кўпроқ ўзбекистонликларни ёллашга ҳаракат қилади. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг маълум қилишича, "Нусрат жабҳаси" томонидан қўллаб-қувватланган мазкур гуруҳ Сурияда ҳарбий ва фуқаровий объектларга қарши террорчилик ҳужумларини амалга оширган. Сурия ҳукумат кучлари билан тўғридан-тўғри жангга киришмасликка ҳаракат қилган. Одам ўғирлаш ишлари билан ҳам шуғулланган. "Имом ал-Бухорий" катибасининг ихтиёрида "Град" русумидаги кўп манзилли ва бундан ташқари танкка қарши ракета тизимлари, оғир қуроллар билан жиҳозланган машиналар ҳам бор. БМТ Хавфсизлик Кенгашига кўра, катиба лидерлари Марказий Осиё давлатларига ҳужумларини режалаштириш учун уларнинг қўшниси Афғонистонни янги плацдарм сифатида кўради. 2016 йилдан бошлаб, тайёргарлик жамлоқларини очиш ва янги ёлланганларни махсус тайёргарликдан ўтказиш мақсадида жангарилари Суриядан Афғонистоннинг шимолий Фарёб, Бодғиз ва Жаузжон вилоятларига сафарбар этилишган. "Имом ал-Бухорий" катибасининг Афғонистонда 80-100 тача жангариси бор, дейди БМТ Хавфсизлик Кенгаши. Маълумотларга кўра, ҳам Сурия ва ҳам Афғонистонда фаол "Имом ал-Бухорий" катибаси Толибоннинг ҳозирда марҳум лидери Мулла Умарга байъат келтирган. "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"нинг узоқ йиллик иттифоқчиси. "Ансор ал-Ислом" ва "Жайш ал-Муҳожирин вал-Ансор" билан бирга жанг қилган. Тавҳид ва Жиҳод катибаси билан яқиндан иш олиб борган. 2024 йилнинг 9 декабр куни эса, Суриянинг Латакиясида бўлган лидерининг видеосини эълон қилган.

Гуруҳга тегишли 2018 йилги баёнотда айтилишича, "Имом ал-Бухорий" катибаси "Фарғона водийсида Шариат тузумини ўрнатиш учун курашган, бироқ диний қарашлари туфайли кофир режимларнинг тазйиқларидан қочишга мажбур бўлган Туркистон мусулмонларидан иборат".

"Сут ва асал юрти Шом(Сурия)га эса, Аллоҳнинг даъвати билан, Яқин Шарқдаги зулмга учраган мусулмонларга кофир тузумларни ағдариш ва озод қилинган ҳудудларда Шариат қонунларини мустаҳкамлашда кўмак бериш учун келишган".

2017 йилдан бошлаб гуруҳга асли тожикистонлик Абу Юсуф Муҳожир Ҳафизуллоҳнинг етакчилик қилиб келаётгани айтилади. Аксарият аъзолари ўзбеклар экани айтилувчи ҳар икки гуруҳ ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан ўз вақтида "ал-Қоида" тармоғига ҳам алоқадорликда кўрилган.

Хабарларга кўра, улар "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" бошчилигидаги исёнчи кучларнинг Сурияда Асад тузумини ағдариши билан якун топган сўнгги жангларда фаол иштирок этишган.

Бундан ташқари, Марказий осиёлик жангариларнинг номлари Сурияда "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"ни дастакловчи йирик гуруҳларга асосан кўмак бериш – тайёргарликдан ўтказиш ва махсус хизматлар кўрсатиш вазифаси билан шуғулланувчи ҳозир ҳам фаол тактик гуруҳлар рўйхатида тилга олинади.

Ўзбек тактик гуруҳлари

"Муҳожир" тактик гуруҳига 2022 йилда икки ўзбек жангариси – Абу Валид аш-Шомий ва Айюб Ҳок томонидан асос солинган. Айюб Ҳок 2023 йилда берган суҳбатларидан бирида мазкур гуруҳнинг турли бўлинмаларга ҳарбий йўриқчилик қиларкан, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"га бўйсинишини айтган.

"Мусофир" тактик гуруҳи 2024 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг қозоқ ва тожиклардан ташкил топгани хабар қилинади. Улар Instagram да камида 2024 йил июни, Telegram да эса, камида худди шу йилнинг октябридан фаол эканликлари айтилади. Сўнгги бир неча ой ичида гуруҳ ижтимоий тармоқларда ўзларининг машғулотлари акс этган видеоларни ҳам жойлаштирган.

BBC Monitoring мутахассисларига кўра, сўнгги жанглар пайтида ҳар бир гуруҳ ўзининг ҳарбий фаоллигини ижтимоий медиа платформасида намойиш этмаган бўлса-да, уларнинг иштироки ҳақида белгилар мавжуд.

Акс-садолар

ИШИД жангарилари

Сурат манбаси, Manbar.me

Сурат тагсўзи, 2010-йиллардаги дастлабки инқироз пайтида эса, аксарият етакчи экспертлар айнан Сурияни назарда тутаркан, Ўзбеклари илова у ерда жанг қилган хорижий жангариларнинг тақдири, уларнинг ортга, ўз она Ватанларига қайтиш-қайтмасликлари мазкур мамлакатдаги сиёсий ва ҳарбий вазиятнинг қандай якун топиши, узоқ йиллик бўҳроннинг қандай ечим топишига боғлиқ бўлишини таъкидлашганди.

"Бу исломий жиҳодчилар Асад зулмидан озод бўлиш учун олиб борган курашимизда берган қурбонликларининг кичик бир эътирофи", - деб айтган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"даги манба "Рейтер" ахборот агентлигига.

Янги муваққат раҳбариятининг хорижий жангариларга Сурия Қуролли кучлари сафларида расман лавозим ва ҳарбий рутба бериш қарори исломий ва жиҳодий шарҳловчилар орасида қарама-қарши муносабатларга сабаб бўлган.

Улардан айримлари бу одамларнинг "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" етакчиси Аҳмад аш-Шараа билан шахсий алоқаларга эга, худди шу гуруҳ ва унинг яқин иттифоқчиларига мансуб шахслар эканликларига ўзларининг эътиборларини қаратишган.

Исломий шарҳловчилардан бири ўзининг Телеграм каналида ҳатто "Ал-Шараа ўзининг шоҳлигини барпо этаётгани"ни иддао этишгача борган.

Кўплаб мутаассиб исломчилар эса, Аш-Шараа ва "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" томонидан кўрилаётган бу ва бошқа турли чоралар унинг қудратини максимал даражада ошириш баробарида сўнгги можаро чоғида кўплаб жангари гуруҳлар курашган диний мақсадларга путур етказишини таъкидлашган.

Асосан Сурия масалаларига эътибор қаратган қатор шарҳловчилар эса, узоқ вақтдан буён жангарилик билан уйғунликда кўрилган хорижий жангариларга кўрсатилган бу каби илтифотга Ғарбнинг қандай қарашига оид саволларни илгари суришган.

Ҳатто "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"нинг бу ишини маъқуллаган айрим ўта мутассиб танқидчилари ҳам Ғарб мазкур шахсларга қарши якка тарзда чора кўриши мумкинлигидан ташвиш билдиришган.

Шу кунларда олинган хабарларга кўра, қатор Ғарб давлатлари аллақачон Суриянинг янги исломчи ва исёнчи раҳбариятига ўзларининг бу хусусдаги ташвишларини изҳор этиб бўлишган, уларни бу қарорини қайта кўриб чиқишга ундашга уринишган.

АҚШ, Франция ва Германия элчилари мамлакат муваққат раҳбариятини хорижий жангариларга Сурия Қуролли кучлари сафларидан юқори ҳарбий мартабалар берилиши хавфсизликка таҳдид экани билан огоҳлантиришган.

Ўзи чет давлатлари билан алоқалар ўрнатишга интилаётган бир пайтда бу Суриянинг янги ҳукумати обрўси учун яхши иш эмаслигини айтишган.

Бу ҳақда мавзудан хабардор икки манбага таяниб, "Рейтер" ахборот агентлиги хабар берган.

Маълум бўлишича, АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Вашингтон Сурия томони билан давомий мулоқотда эканлигини айтган.

"Марказий Осиё давлатларига келсак, улар Россия билан яхши алоқаларга эга. Россия узоқ йиллар давомида Асад режимини ҳимоя қилиб келган. Суриянинг янги етакчилари ҳозир Россия билан музокаралар бошлаяпти. Менимча, Марказий Осиё мамлакатлари ҳам Суриянинг янги раҳбарияти билан муносабатда Россиянинг йўлидан боришади. Суриядаги жангарилар ўзларининг бошқарувларига ростмана таҳдид туғдиришмаса, Россия билан алоқаларини хавф остига қўйишмайди. Чунки Россия уларга ўзининг Сурия билан алоқаларини хавф остига қўйишларига изн бермайди. Чунки Россия Сурияда ўзининг ҳарбий базалари, манфаатларига эга. Уларни имкон қадар ҳимоя қилишни истайди", - дейди эксперт суҳбатдошимиз Мурод Батал аш-Шишаний.

Аммо, унга кўра, бу Толибон бошқаруви остидаги Афғонистон мисолида бўлгани каби Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари ва Суриянинг янги етакчилари ўртасида музокаралар манбасига айланиши, улар жангариларни жиловлаган, четдагиларнинг ишларига аралашмаган тақдирда, Сурия янги ҳукуматини тан олиш шартларини илгари суришлари ҳам мумкин.

Унинг айтишича, Суриянинг янги раҳбарияти аксарият Марказий осиёлик жангариларни назорат қила олади.

"Аммо бу жангарилар, шу қаторда бошқалари ҳам, агар ўрталаридаги келишмовчиликлар кучайса, ўз фикрларини ўзгартиришлари, бошқалар билан бирлашиб, Суриянинг янги етакчиларига муаммолар ҳам яратиши мумкин", - дейди суҳбатдошимиз.

Лекин, унга кўра, жорий пайтда бундай муаммо йўқ ва Суриянинг янги раҳбарияти уларни ўз назорати остида ушлаб турибди.

Айрим экспертларга кўра, Қуролли кучларнинг расмий ҳарбий тузилмасига қўшиш билан бу жангариларнинг ҳозирлигига расмий ва институционал тус беришга уринаркан, айни қарори "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"нинг стратегиясидаги сифат жиҳатдан янги ўзгаришларга далолат қилади.

Улар халқаро ҳамжамият ва қўшни давлатларда хавотирлар уйғотаётган воқеаларнинг бу каби ривожи Сурияга Марказий Осиё ва Шимолий Африкадан хорижлик жангарилар келишда ҳануз давом этаётган бир пайтга тўғри келаётганига ҳам ўзларининг диққатларини қаратишган.

Айни фикрда бўлган экспертларга кўра, бу каби ёндашув "ал-Қоида"нинг Афғонистон ва Ироқдаги амалиётини эслатиб, Суриянинг трансчегаравий террорчи ташкилотлар учун очиқ майдонга айланиб қолишига оид қўрқувларни ҳам кучайтирмай қолмаган.

АҚШ, Европа ва қатор Араб давлатлари ҳам Сурия янги етакчиларининг хорижий жангарилар билан боғлиқ янги тайинловларига қарши эканликларини айтишаркан, бу каби бир иш трансмиллий жиҳодчиларни руҳлантиражагини ўз эътирозларининг асосий сабабларидан бири ўлароқ келтиришган.

Агар, "Рейтер" ахборот агентлигининг хабарига таянилса, расмий Дамашқ ўз қарори сабабини Ғарб томонига хорижий жангариларни уларнинг ўз Ватанлари ёки бошқа давлатга шунчаки чиқариб юбора олмасликлари, у ерларда таъқибларга учрашлари мумкинлиги, шу боис ҳам, Сурияда олиб қолишлари яхшироқ экани билан изоҳлашган.

Бу жангарилар ўзларига Сурияни Асаддан озод этишга ёрдам беришгани, мамлакатда эканликларига ўн йилдан ошгани ва улар аллақачон жамиятнинг бир қисмига айланиб бўлганликларини ҳам айтишган.

Исломий инқилобни экспорт қилмаслик ва Суриядаги йирик озчилик гуруҳларига бағрикенг муносабатда бўлиш ваъдаларига қарамай, мамлакат янги муваққат раҳбариятининг қатор хорижий жангарилар ҳарбий рутбасини кўтариб, уларга Қуролли кучлари сафларидан расмий лавозим бериш қарори Сурия ичкариси ва ташқарисида бўй кўрсатаётган қўрқувларни ҳалича арита олмаган.

Янги хавотирлар

Сурияда жанг қилган жангарилар

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Айрим таниқли хорижий жангарилар мавқеъларини расмийлаштириш билан боғлиқ сўнгги қарори Сурия янги раҳбариятининг айтган гапи қилган ишига қанчалик мос келишидан хавотирда бўлганларни янада ўйлантириб қўйиши мумкин бўлган воқеълик сифатида ҳам баҳо топди.

Суриянинг асосан "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" аъзоларидан иборат янги раҳбарияти масъуллари Асад режимини ағдаришда кўрсатган фидойиликлари учун Сурияда ўз ўрниларига эга бўлишларини айтиб, хорижий жангарилар ерлаштирилиши, яъни ўзлари ва оилаларига фуқаролик берилиши мумкинлигига ҳам ишора қилишган.

Аммо бу каби хорижий жангарилар Сурия келажагида қандай роль ўйнаши мумкинлиги саволи мамлакат ичкариси ва ташқарисида хавотирлар уйғотиши табиий.

"Суриянинг янги етакчилари уларни назорат остида ушлаб туришади. Шу билан бирга, миннатдорчилик сифатида ўз тайёргарлик жамлоқлари, жамоаларига эга бўлишларига ҳам имкон беришади. Аммо бу хорижий жангарилар Марказий Осиёдаги ҳамфикрлари билан алоқа ўрната бошлашса, Сурия ва Яқин Шарқдаги бошқа жангари гуруҳлар билан иттифоқчиликка киришсалар, муаммо ўшанда бошланади. Бу минтақа давлатлари учун ҳам бошоғриққа айланиши мумкин. Чунки бу одамлар аввалбошда ўзларидаги тузумларга қарши чиқиш учун жангариликни танлашган. Юқорида ҳам айтганимдек, бу Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари ва Суриянинг янги раҳбарияти ўртасида музокараларга ҳам йўл очиши эҳтимоли йўқ эмас. Аммо бу Суриянинг янги етакчилари дуч келажак асосий муаммолардан бирига ҳам айланади. Чунки мазкур жангарилар ўзларига Асад тузумини қулатишга ёрдам беришган ва уларга илтифот кўрсатишмаса, бўлмайди. Биз кўрган ўзбек жангариларидан айримлари ниятлари яхши эканини намойиш этиш учун тоза араб тилида сурияликларга мурожаат қилиб, бу ерга кўмак бериш учун келишгани, бирор бир муаммо келтириб чиқариш ёки уларнинг ишларига аралашиш ниятлари йўқлигини айтишди. Бу қандайдир маънода ўзаро ишончни кучайтириши мумкин. Аммо муаммонинг сиёсий жиҳати кейинчалик бўй кўрсатиши эҳтимоли бор. Чунки бу инсонлар Сурияда қолишмайди, она Ватанларига қайтишни мақсад қилишган. Шу боис ҳам, улар ўзларига ҳамфикр одамлар билан алоқа ўрнатишни бошлашлари мумкин", - дейди Мурод Батал аш-Шишаний.

Ҳозир эса, Суриянинг янги исёнчи етакчилари бошқарувни қандай эплаши ва мамлакат энди қандай йўлдан кетиши борасида фикрлари якдил бўлмаган турли гуруҳлар қандай қилиб бир ёқадан бош чиқаришига оид қўрқувлар бор.

Ва бу Сурияда янги сиёсий ва ижтимоий тузумга муваффақиятли ўтишни қийинлаштириши мумкин бўлган талай муаммолардан фақат биттаси, холос.

Ҳокимиятни қўлга олганидан бери аш-Шараа мамлакатдаги барча жамоалар ҳуқуқлари ва манфаатлари бирдек ҳимоя қилинувчи ягона Сурия давлати ғоясида эканини бир неча бор таъкидлади, курдлар бўладими ёки насронийлар, мамлакатдаги бошқа йирик жамоалар вакиллари билан учрашишга ҳам улгурди.

Аммо айрим таниқли хорижий жангарилар мавқеъларини расмийлаштириш билан боғлиқ сўнгги қарори Сурия янги раҳбариятининг айтган гапи қилган ишига қанчалик мос келишидан хавотирда бўлганларни янада ўйлантириб қўйиши мумкин бўлган воқеълик сифатида ҳам баҳо топди.

Аммо "Ҳайъат Таҳрир аш-Шоим" гуруҳи етакчиси орада қилган чиқишларидан бири янги Сурияни "гуруҳлар ва жангарилар қараши билан бошқариб бўлмаслиги"ни ҳам баён қилди.

Аш-Шараанинг айни мазмундаги баёнотига асосан Ўзбеклар ёки Марказий осиёликлардан иборат экани айтилувчи иттифоқчиларининг муносабати маълум эмас.

Суриянинг янги муваққат ҳукумати ҳозир жамиятнинг барча қатламлари вакилларини бирлаштириш учун тайёрланаётган Миллий мулоқот анжуманига катта эътибор қаратмоқда, аммо унинг санаси ҳануз белгиланмаган.

Худди шу анжуман вайрон бўлган ва бўлинган мамлакатда қайта тиклаш жараёнини йўлга қўйишига умид қилинмоқда.

"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" омили

Аҳмад аш-Шараа

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" Асад режимига қарши энг самарали ва қақшатқич жанг олиб борган исёнчи гуруҳ сифатида кўрилган.

"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" яқин-яқингача исломий жангари гуруҳ саналган, БМТ, Ғарбнинг етакчи давлатлари, Россия, Туркия томонидан ҳам "террорчи ташкилот" сифатида кўриб келинган.

"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" ўзининг глобал жиҳод даъвосидаги "ал-Қоида" тармоғи билан алоқасини буткул узганига ҳозир ҳам барчани бирдек ишонтира олмаган.

Аммо сўнгги ҳафталарда гуруҳ кенг қамровлилик, зўравонлик ва қасосдан тийилишга мойиллигини ошкора билдирган.

Етакчиси эса, ўзини бугунги Суриянинг амалдаги раҳбари имижида тақдим этишга ўтган.

Хорижий давлатлар вакиллари билан учрашиш, қатор халқаро оммавий ахборот воситаларига тез-тез суҳбат бера бошлаган.

Аммо "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" ўтмишда бошқа исёнчи ва мухолиф гуруҳлар билан ўзаро тўқнашувларга борган.

Аксарият экспертлар эса, бу ҳолат яна содир бўлиши эҳтимолини назардан соқит этишмайди.

Худди шу ўринда айрим экспертлар Сурия янги етакчиларининг исёнчи ва жангари гуруҳларни қуролсизлантириш нияти амалда қанчалик иш беришини ҳам савол остига олишади....

"Суриянинг янги етакчилари бу каби шартни қўйишяпти. Уларнинг мамлакатдаги ҳамма гуруҳларни қуролсизлантиришлари керак бўлади. Аммо уларнинг барчаси ҳам бунга рози бўлганича йўқ. Хорижий жангариларни бу масалада анчайин заиф мавқеъдалар, десак бўлади. Чунки улар Сурияда қолмоқчи бўлишса, қонун-қоидага риоя этишлари лозим бўлади. Лекин Суриянинг янги етакчилари уларни тўлиқ қуролсизлантирмасликлари ҳам мумкин. Чунки бу жангариларнинг мақсади бошқа, шу боис, ортиқча муаммо истамасликлари мумкин. Сурия Қуролли кучлари сафига олинган жангарилар масаласи ҳал бўлган. Бошқа гуруҳларга эса, чекланган миқдорда қурол-яроғга эгалик қилишларига изн беришлари мумкин. Жорий пайтда бу иш Сурия янги етакчиларининг қўлидан келади. Аммо, ўтмиш тажрибасига қаралса, қуролсизлантириш жараёни тўқнашувларсиз ҳам кечмаслиги мумкин", - дейди халқаро эксперт Мурод Батал аш-Шишаний.

"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" Асад режимига қарши энг самарали ва қақшатқич жанг олиб борган исёнчи гуруҳ сифатида кўрилган.

Аксарияти исломчи исёнчи кучлар иттифоқи томонидан узоқ йиллик Асад режими ағдарилиши ортидан Сурияни амалдаги Бош вазири вақтинча бошқариб турибди.

Орада кечган қисқа вақтнинг ўзидаёқ қатор Ғарб давлатлари вакилларининг Сурияга ташрифлари қанчалик фаоллашгани эса, сўнгги ҳафталарда дунёдаги энг эътибор тортган сиёсий воқеъликлардан бири экани кузатилади.

Таҳлилчиларнинг айтишларича, Суриянинг янги етакчилари хорижликлари илова кўплаб гуруҳлар, аҳолининг либерал қатлами, ўзлари мамлакатни қайта тиклашга кўмагига муҳтож Ғарб ва қудратли Араб давлатлари манфаатлари ва талаблари ўртасида мувозанат сақлаши лозим бўлади ва бу вазифа осонларидан эмас.

Уларга кўра, бу қийинчиликни енгиб ўтиши гуруҳнинг Сурияда ўз назоратини сақлаб қолиш ва сиёсий амбицияларини амалга оширишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Аш-Шааранинг бугунги мослашувчан ёндашуви чинакам мафкуравий ўзгаришми ёки янада кескинроқ ва динийроқ кун тартибини амалга оширишдан аввал қўлловга эга бўлиш ҳамда ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаратилган олдиндан ўйланган стратегия – ҳозирча маълум эмас.

ИШИД жангарилари

Сурат манбаси, Alamy

Сурат тагсўзи, Ўз вақтида ИШИД сафларида дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан ўн минглаб хорижий жангарилар жанг қилишган.

ИШИД омили

Халқаро жиҳодчи экспертлар воқеаларнинг сўнгги ривожи манзарасида Суриядаги ИШИД омилига ҳам ўз диққатларини қаратишган.

Уларнинг айтишларича, оператив ва ухлаб ётган ячекайлари орқали ҳануз Сурияда фаоллигини сақлаб қолган ИШИД жиҳодининг давом этишини эълон қилган, "кофир" кучлар томонидан қудратга олиб келинганини иддао қилиб, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" бошчилигидаги исёнчи ҳукуматни "муртадлар", деб атаган.

Экспертларга кўра, мамлакат шимоли-шарқида курдлар бошчилигидаги Сурия Демократик кучлари заифлашаркан, ИШИД эътиборини Ҳасакадаги ўзига алоқадор жангарилар ва улар оилалари сақланаётган қамоқхоналар ва жамлоқларга қаратиши мумкин.

Уларнинг айтишларича, бу ерда сақланаётганларнинг оммавий озод қилиниши ёки қочишга муваффақ бўлиши ИШИД сафларини мустаҳкамлаб, гуруҳнинг Сурияни беқарорлаштириш салоҳиятини кучайтириши мумкин.

Бошқа томондан, бугун "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом"нинг яқин иттифоқчилари сифатида кўрилувчи ўзбек жангари гуруҳларининг вақти келиб унга рақиб ва ўз вақтида сафларида минглаб Марказий осиёликлар жанг қилгани ишонилган ИШИД каби бошқа йирик жангари гуруҳлар билан янги иттифоқчиликка киришлари ва янада кучайишларига оид хавотирлар қанчалик асосли?

"ИШИДнинг Аҳмад Шараа, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" ва "ал-Қоида"га душманлиги бор. Улар ўз алоқаларини қайта тиклашни бошлашади. Аммо нозик жиҳатларини топиб, бунга қанчалик муваффақ бўла олиши саволи ҳам бор. Чунки ИШИД жорий паллада Афғонистон ва Африкада фаол. Улар Сурия ва Яқин Шарққа қайтиш мақсадида. Агар алоқаларини тиклай олса, ИШИД сўзсиз хорижий жангариларни ўз сафларига ёллаши мумкин. Аммо биз бир нарсани ёдда тутишимиз керак. ИШИД ва бошқа жангари гуруҳлар ўртасидаги душманлик жуда чуқурлашган. Сурияда бир-бирларига қарши кўп жанг қилишган, бир-бирларини ўлдиришган, қасос олишган. Шу боис, ўзаро ишонч ва алоқаларни қайта тиклаш вақт олади. Энг муҳими эса, жангариларнинг ҳаракат қилиши учун ресурслар ва пул ўтказмалари масаласи. Суриянинг янги етакчилари ўз назоратлари остида бу нарсага йўл қўйишмайди. ИШИД ўзининг эски иттифоқчилари билан шунга ўхшаш муаммоларга тўқнаш келиши мумкин", - дейди эсперт Мурод Батал аш-Шишаний.

Ҳали ИШИД Яқин Шарқда мағлуб этилгани эълон қилинган 2019 йилда Ўзбекистондан расмий Тошкент "халқаро терроризм жангарилари террорчилик фаолиятини давом эттириш учун доимий яшаш жойларига қайтишга ҳаракат қилишаётгани" билан огоҳлантирганига оид хабарлар олинган.

Худди ўша йили Россиянинг БМТ қошидаги доимий вакили Суриядаги ИШИД жангарилари ва тарафдорларининг сони 3 мингга яқин эканини айтган.

Ўзбекистон сўнгги йилларда шахсан президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ироқ ва Суриядан жангариларнинг оилалари экани айтилган юзлаб фуқаросини олиб келган, уларни тинч ҳаётга қайтарган.

Расмий Тошкентнинг бу иши ўшанда халқаро миқёсда эътибор топган, олқишланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати суҳбатлашган айрим етакчи сиёсий таҳлилчилар эса, буни ўшанда Ўзбекистон Яқин Шарқдаги фуқаролари билан боғлиқ муаммони англаб етгани билан изоҳлашган.

"Давлат уларни қайтариш билан ўзининг истиқболдаги, келажакдаги хавфсизлигини ўйлаб, жиддий иш қилаётганлиги"ни айтишган.

Ўзбекистон Президенти, бундан ташқари, Мирзиёев 2018 йил сентябрь ойида афв тўғрисида махсус фармон қабул қилган.

Бу фармон жангари гуруҳларга "адашиб кириб қолган ва пушаймон бўлган фуқароларни афв" этишни кўзда тутади.

Унинг қабул қилиниши ортидан, қанча сондаги ўзбекистонлик жангарининг ортга қайтгани маълум эмас.

Ўзбекистон матбуоти Сурия ва Ироқдан қайтган ва олиб келинган қатор собиқ жангариларга узоқ йиллик қамоқ жазолари берилгани ҳақида ҳам хабар бериб келади.

Мавзуга алоқадор: