Германияда яна бир ҳужум, бу сафар гумондор - афғон

Mini Cooper автомобили намойишчиларни босиб кетган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Mini Cooper автомобили намойишчиларни босиб кетган.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Германия полициясига кўра, Мюнхен шаҳрида одамлар устига машинани ҳайдаб ҳужум қилган эркак – 24 ёшли афғон. У Германияда сиёсий бошпана олиб яшаб келган.

Ҳужумчи Мюнхен шаҳрида ўтаётган касаба уюшмаларининг намойиши қатнашчиларига ҳужум қилиб, 28 кишини яралаган. Улардан икки нафари оғир аҳволда қоляпти. Жароҳат олганлар орасида болалар ҳам бор.

Маҳаллий ҳукуматга кўра, гумондор ўтмишда ўғрилик ва гиёҳванд моддалар сотиш айблари билан полицияга таниш бўлган.

Гувоҳларга кўра, машинанинг ичида икки эркак бўлган ва полиция улардан бирига ўқ узиб воқеа жойидан олиб кетган.

Полиция ҳозирча иккинчи шахс версияси ўрганилаётганини билдирди.

Германия нацизмга қайтмоқдами? Ёшлар мигрантларга қарши партияни қўлламоқда - видеолавхамизни томоша қилинг.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Воқеа жойидан олинган суратларда турли жиҳозлар сочилиб ётгани ва шикастланган Мини автомобили кўринади. Полиция ҳужумчини тўхтатиш учун машинага қарата ўт очганини маълум қилди.

Ҳодиса Мюнхен Хавфсизлик анжуманига АҚШ Вице-президенти Жей Ди Ванс ва Украина Президенти Володимир Зеленский келишлари арафасида юз бермоқда. Аммо, полиция анжуман ва ҳужум орасида боғлиқлик борлигига ишонмаслигини билдирди.

Алоқадор мавзулар

Ҳужум Мюнхен темир йўл вокзалидан бир километрча масофада юз берган.

Би-би-сининг Германиядаги мухбири Жессика Паркернинг айтишича, бу каби ҳужумлар немисларни даҳшатга солишда давом этяпти.

Ҳужум Германияда аксил-мигрант кайфият кучайган даврда юз беряпти.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳужум Германияда аксил-мигрант кайфият кучайган даврда юз беряпти.

2016 йилда Берлиндаги Рождество бозорига тунислик эркак томонидан ҳайдалган юк машинаси 13 кишини ўлдирганди. Ҳужумчининг бошпана аризаси рад этилган бўлган ва полиция уни жиҳодчи хавф деб билган.

Ўтган йил декабрида ҳам яна бир Рождество бозорига ўхшаш ҳужум қилинди. Бу сафар Магдебург шаҳрида олти кишини ўлдирган ва 300дан ортиғини яралаган ҳужумни 50 яшар саудий эркак амалга оширганди.

Telegram

Магдебургдаги ҳужум ўтган йил Германияда қочқинлар иштирокида амалга оширилган қатор ҳужумларнинг энг қонлиси бўлган.

Германияда 23 феврал куни парламент сайловлари бўлиб ўтиши кутилар экан, шундоқ ҳам миграция атрофидаги баҳслар ва зиддият кескин тус олган. AfD каби ўта ўнг қанот партиялар иммиграция тўхтатилиши ва немис бўлмаганлар ватанига қайтарилишига чақиришяпти. Уларга бўлган дастак немислар орасида ҳар қачонгидан ҳам юқори.