Путин жонли эфирда нималар ҳақида гапирди?

Putin ayyorona qarab turibdi

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Путин 2000 йилда Россия президенти бўлган ва у аввал ҳам Зеленскийнинг қонуний президент эканлигини тан олмайди. Украинада Россия ҳужуми сабабли сайлов ўтказилмаяпти
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Энг биринчи савол - Украина ҳақида бўлди. Ундан кейин ҳам фронтдаги вазият ва уруш билан боғлиқ саволлар берилди.

Алоқадор мавзулар:

Фронтдаги вазият

Zelenskiy

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Зеленский Купянскдаги стела фонида, 2025 йил 12 декабр

Владимир Путиннинг айтишича, Россия фронтда барча йўналишларда ҳужум қилмоқда. Шунингдек, у бир нечта шаҳарлар, жумладан Купянск ва Волчанскни эгаллаб олганини эълон қилди, бу мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

"Ишончим комилки, жорий йил охиригача биз яна фронт чизиғидаги жангчиларимиз муваффақиятларига гувоҳ бўламиз", — деди Путин.

Уруш

Путин америкалик журналистнинг саволига жавоб берди

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Путин америкалик журналистнинг саволига жавоб берди

Владимир Путин Россия Украинада сайловлар ўтказиладиган кунда Украина ҳудудининг чуқур қисмига зарба бермаслик ҳақида «ўйлаб кўришга тайёр» эканини билдирди. Украинада сайлов ўтказиш таклифи билан аввал Доналд Трамп чиқиш қилган эди.

Америкалик NBC телеканали корреспонденти Владимир Путинга Доналд Трамп билан муносабатлари ва Путиннинг Украина томонидан катта муросаларни назарда тутувчи тинчлик режаси ҳақида савол берди.

"Аммо сиз ҳали ҳам уруш ҳақида гапиряпсиз", — деб қўшимча қилди журналист ва Путиндан 2026 йилда украиналиклар ва россияликлар ўлими учун ўзини масъул ҳис қиладими, деб сўради.

"Биз одамлар ҳалок бўлишида ўзимизни масъул деб ҳисобламаймиз, чунки урушни биз бошламаганмиз", — деб жавоб берди Путин ва яна 2014 йилда Украинадаги "антиконститутсиявий тўнтариш" ҳақида гапирди.

Тинчлик жараёни

Россия музокараларга тайёр — фақат Украинага қўйилган барча талаблар бажарилса. Бироз вақт ўтгач, Россия президенти Анкоридж саммитида Россия муросага боришга рози бўлганини қўшимча қилди.

Европа билан муносабатлар

Stiv Rosenberg BBC muxbiri

Сурат манбаси, t.me/vesti

Россия Европага ҳужум қилишни режалаштирмаяпти. Путин бу ҳақдаги даъволарни "бемаъни" деб атади. Кейин у аниқлик киритди: агар Россияга ҳурмат билан муносабатда бўлишса ва «алдамасалар», ҳеч қандай янги махсус ҳарбий операциялар бўлмайди.

Иқтисодиёт

Savol berish uchun kutib turgan jurnalistlar

Сурат манбаси, Reuters

Путиннинг айтишича, иқтисодиётда барча нарса яхши — секинлашиш ҳукумат назоратида. Унинг сўзларига кўра, НДСни 22% гача ошириш — вақтинчалик чора. Тўғридан-тўғри эфир пайтида Марказий банк асосий ставкани пасайтирганини эълон қилди, Путин эса СБ ишига аралашмаслигини таъкидлади.

Россиянинг музлатилган активлари

Путин Марказий банкнинг музлатилган активларини Украинани тиклаш учун ишлатиш имкониятини "талончилик" деб атади. Россия активлари мусодара қилинса, судларда курашади ва "мос юрисдикцияни топади".

Интернет

Путиннинг айтишича, алоқа чекловлари хавфсизликни таъминлаш учун жорий этилган. Шу билан бирга, Max мессенжери туфайли Россия тўлиқ рақамли суверенитетга эришганини ҳисоблайди.