Қорақалпоқ ўтови ва қўбизи энди ЮНЕСКО мероси, Мирзиёев яна Каримов замонини эслади, Ашхободга кимлар борди?

Art and Culture Development Foundation under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. Mr. Azizbek Mannopov Mr. Jamoliddin Erkinboev

Сурат манбаси, UNESCO.ORG

Сурат тагсўзи, Ўтовни ЮНЕСКОга Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон тақдим этди
Ўқилиш вақти: 7 дақ

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш ҳукуматлараро қўмитасининг 20-сессиясида Қорақалпоқ ўтови ва қўбизи жаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Деҳлидаги йиғилишда Италия ошпазлиги, Миср Кошари таоми, Албания лаҳута мусиқа асбоби тайёрланиши ва ижроси, Эрондаги Ойнакори санъати жаҳон мероси сифатида тан олинди.

Бу йиғилишда Тожикистон сумалакни инсоният меросига киритиш таклифини илгари сурди ва бу таклиф қабул қилинди.

Афғонистон буюк рассом Камолиддин Беҳзод услубидаги миниатюра рассомлиги санъатини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш таклифини киритгани ва 2025 йилги рўйхатга ушбу санъат тури қўшилгани эълон қилинди.

Қирғизистоннинг Мақсим деб номланган ичимлигини ЮНЕСКО меросига киритиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Туркманистон Олапар ити ҳам ЮНЕСКО меросига қўшилди.

Кўчманчи халқларнинг уйи - ўтовни Қозоғистон ва Қирғизистон илгари сурган, Ўзбекистон ҳам ушбу ғояни дастаклаб, Қорақалпоқ ўтовини рўйхатга қўшиш таклифини илгари сурган эди.

Президент Мирзиёев кечаги ва бугунги пахтачилик ҳақида гапирди

Президент Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятидаги учрашуви

Сурат манбаси, O'zbekiston prezidenti matbuot xizmati

"Ўзбекистон 24" теле канали Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи ҳақида кўрсатув намойиш этди.

Президент Мирзиёев Сирдарё туманида оқсоқоллар билан учрашув пайти, 27 йил умримиз пахта даласида бекор ўтди, деб айтди.

"27 йил қийналганмиз. Шу пахта деган балони ҳаммамиз далада кўрдик, биримиз икки бўлмади. Мана кеча Жиззахга бориб фермерлар билан учрашсам, (фермерлардан бири) 85 центнер олдим, деди», — деди Президент Мирзиёев.

Учрашувда қатнашган фермерлардан бири бу йил бир гектар майдондан 76 центнер пахта ҳосили олганини айтди.

"Тасаввур қилинг агар шу меҳнатимизга 50 центнер олганимизда даромадимиз қанча бўларди? Болаларни қандай ўқитардик? Илм йўқ, тажриба йўқ, билимсиз урра-урра қилиб юравердик. Ҳаммани далага чиқариб, пул бермадик, техника бермадик, олимларни писанд қилмадик. 25 центнер ҳам қилолмадик-ку вилоят бўйича. Мана қилса бўлар экан», — деди Президент Мирзиёев.

Иқтибос

Сурат манбаси, .

Ашхобод учрашуви

Ашхобод шаҳри президентлар саммитидан олдин

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Ашхобод шаҳри президентлар саммитидан олдин

11 декабр тунида қатор давлатлар раҳбарлари Туркманистон пойтахти Ашхободга етиб бордилар.

12 декабр куни Туркманистон доимий нейтралитетининг 30 йиллиги, Халқаро нейтралитет куни ва 2025 йил "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" деб эълон қилингани муносабати билан халқаро форум мўлжалланган.

Бу форумда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маърузаси кутилмоқда.

Матбуот хабарларига кўра, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Туркман расмийлари билан учрашган.

Ашхободга Россия Президенти Владимир Путин 11 декабр кечқурун етиб бориши хабар қилинди.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған халқаро форум доирасида Президент Путин билан учрашиши ҳақида хабар берди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков.

Туркманистонга Арманистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Венгрия ва Грузия раҳбарларининг бориши кутилаяпти.

4 декабр. Ўзбекистон: Гулистондаги портлаш, гиёҳвандлар сонидаги ўзгариш, ҳамда Термиз - Ҳайратон кўприги энди очиқми? (Видео)

Gulistonda portlash oqibati tasvirlari

Сурат манбаси, ZAMIN.UZ

Сурат тагсўзи, Гулистонда портлаш оқибати тасвирлари

Гулистонда портлаш оқибатида 3 киши вафот этди

Мақолада кўнгилни ҳира қилувчи тасвирлар бор.

2-декабр куни Сирдарё вилоятидаги овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаш оқибатида 3 киши вафот этди. Шу куни ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги бозорларнинг бирида газбаллони портлагани ҳақидаги лавҳалар тарқалди.

Алоқадор мавзулар

Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги расмий телеграм каналида 3 кишининг ўлимини тасдиқлади. Ҳодиса оқибатида 29 нафар киши жароҳатланди, шундан 26 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиалига ётқизилган, 3 нафарининг аҳволи қониқарли бўлгани боис ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Ikkita erkak o'zlarini himoyalab yuzlarini tozalashyapti, o'ngda bir ayol qo'li va yuzi qonagan shoikm holatda turibdi

Сурат манбаси, IJTIMOIY TARMOQLAR

Сурат тагсўзи, 2-декабр куни ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги бозорларнинг бирида газбаллони портлагани ҳақидаги лавҳалар тарқалди

Вазирликка кўра, портлаш оқибатида яраланганлар турли даражадаги куйиш ва тан жароҳатлари олган, ҳозирги пайтда шифохонага ётқизилган бир нафар беморнинг аҳволи ўта оғир бўлиб, у сунъий нафас олиш аппаратида.

Яраланганларнинг икки нафари ҳомиладор бўлгани сабаб Сирдарё шошилинч тиббий ёрдам марказидан Республика ихтисослаштирилган она ва бола илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалига кўчирилган.

Сирдарё ИИБ расмий телеграм каналида айтилишича, портлаш Гулистон шаҳри "Тараққиёт" маҳалласи ҳудудида жойлашган МЧЖда содир бўлган ва ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 257-моддаси 2-қисми (Одам ўлиши ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, бир нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинди. Ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқдалиги айтилади.

Ўзбекистонда гиёҳвандлар сони ошмоқда

Rasmda O'zbekiston sog'liqni saqlash vazirligining binosi ko'rinadi

Сурат манбаси, telegram/ssvuz

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси гиёҳвандликка чалинган бир беморнинг даволаниши учун давлат бюджетидан йилига 60 миллион сўмгача маблағ сарфлашини маълум қилган

Ўзбекистонда 8,5 мингга яқин одам наркологик беморлар диспансер ҳисобида туради. Бу ҳақда 1 декабр куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) бош наркологи — Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори Зарифжон Ашуров маълум қилган.

Таҳлилларга кўра, диспансер ҳисобида турган наркобеморларнинг 60 фоизи катталар, яъни 46−60 ёшлилар ҳисобланади. Аммо охирги йилларда гиёҳвандликка янги чалинган шахслар орасида 25−30 ёшли беморлар сони кўпайиб боряпти.

Анжуманда сўзлаган Ашуров, гиёҳвандликка чалинган бир беморнинг даволаниши учун давлат бюджетидан йилига 60 миллион сўмгача маблағ сарфлашини маълум қилган. Шунингдек у: "Охирги 5 йил ичида гиёҳвандлик билан касалланганлар сони 53 фоиз кўпайди. Синтетик наркотик истеъмол қилиши ортидан диспансер рўйхатига олинганлар тўрт баробарга ортди. Опийли наркомания икки баравар ўсди", - деди.

 Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори Зарифжон Ашуров сўзламоқда

Сурат манбаси, GAZETA.UZ

Сурат тагсўзи, Зарифжон Ашуров Ўзбекистонда 8,5 мингга яқин одам наркологик беморлар диспансер ҳисобида туришини маълум қилган

ССВ расмийсига кўра, 2025 йилнинг январ-ноябр ойларида 36 366 нафар бемор даволаниб чиққан. Уларнинг 25 919 нафари ихтиёрий, 3806 нафари эса суд қарори билан мажбурий даволанган. Шундан, 1882 нафари кундузги стационарда, 4759 нафар бемор амбулатор шароитда даво топган.

Аввалроқ Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов "дорихона наркоманияси" ёшлар орасида кенг тарқалаётганидан огоҳлантирди. Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова пойтахтда ўқувчилар орасида синтетик наркотиклар истеъмоли кўпайиб бораётганини таъкидлаган.

Ўзбекистонда "дорихона наркоманияси"га қарши курашиш давом этмоқда. 2019 йил декабрида кучли таъсир этувчи дори воситаларини фақат ижтимоий дорихоналарда ва фақат рецепт асосида сотиш тартиби жорий этилган бўлиб бундай дори воситаларининг янги рўйхати ҳам тасдиқланганди.

Аммо кузатувчилар мамлакатда кучли таъсир этувчи дориларнинг ноқонуний олди-сотдисини тўхтатишга уринишлар ҳамон давом этмоқда дейишади. Бу ҳақда gazeta.uz нашриёти хабар берган

Термиз - Ҳайратон кўприги орқали Ўзбекистон фуқароларининг ҳаракати тиклангaн

Temirdan yasalgan, kul rang, temir yo'l va avto yo'l o'tgan ko'prik, kun yorug'

Сурат манбаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Афғонистонни боғловчи Термиз - Ҳайратон кўприги орқали фуқароларни ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади. Бу қарор икки давлат ўртасидаги тўғридан-тўғри ва хавфсиз ҳаракатланиш имкониятини тиклаб, айниқса тадбиркорлар учун муҳим енгилликлар яратади. Аммо виза талаби ўз кучида қолгaн.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Афғонистонда фаолият олиб бориш ниятидаги тадбиркорлар учун имтиёзларни эълон қилар экан Ҳайратон ёки Мозори Шарифда омбор очган тадбиркорлар учун омборни сақлаш харажатлари 100% қопланиши ва Афғонистон 34 вилоятида маҳсулотларни реклама қилиш харажатлари тўлиқ компенсация қилинишини айтган. Шунингдек, палата тадбиркорларни Афғонистон бозоридаги фалолиятини рағбарлантириб, рақобат нисбатан паст бўлган 50 миллион истеъмолчига эга бозорга кириш учун қулай фурсат эканини таъкидлади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

iqtibos

Сурат манбаси, .

Айтилишича, 2021 йилда жорий этилган чекловлар туфайли Ўзбекистонлик тадбиркорлар Мазори Шариф шаҳрига етиб бориш учун Тожикистон орқали бир кунлик айланма йўлдан фойдаланишга мажбур бўлган эди. Савдо саноат палатаси, чекловлар бекор қилиниши орқали мазкур муаммолар бартараф этилганини айтади.

trend.az нашриёти Ўзбекистон Статистика қўмитасининг маълумотларига таяниб ёзишича, икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 2025 йилнинг январ-октабр ойларида 1,3 миллиард долларга етган бўлиб, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 46,7 фоизга кўпайган (886,3 миллион доллар). Экспортлар умумий савдо ҳажмининг 84,6 фоизини ташкил этиб, 1,1 миллиард долларни ташкил этган.

Ўзбекистон Савдо-саноат платасига кўра, Афғонистон йўналишидаги экспорт ҳажми барқарор ўсиб бормоқда ва йўлнинг очилиши 2026 йилга қадар ҳажмни 2,5 млрд долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Uzelectronics va Made in Uzbekistna degan logotiplar, fors tilida yozuvlar

Сурат манбаси, IJTIMOIY TARMOQLAR

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон Савдо-саноат платасига кўра, Афғонистон йўналишидаги экспорт ҳажми барқарор ўсиб бормоқда

Собиқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Термиз- Ҳайратон чегара пунктининг қайта очилиши Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан изоляцияга қарши курашиш бўйича узоқ муддатли стратегиясини мустаҳкамлайдиган геосиёсий ўзгаришдир дея таърифлайди. Тўғридан-тўғри ҳаракатни тиклаш ва Тожикистон орқали 24 соатлик қиммат йўлни бекор қилиш орқали Тошкент Ўзбекистон экспортини ҳам, Афғонистоннинг муҳим импортини ҳам қўллаб-қувватлайдиган янада самарали савдо йўлагини яратмоқда, деди у.

Ушбу ҳаракат Транс-Афғон темир йўли ва Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон электр линияси каби йирик минтақавий лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди. Бундай қадамлар Тошкентнинг Афғонистон ишларида Марказий Осиёдаги энг фаол актёр сифатида ролини кучайтиради, бу эса минтақада барқарорликни излаётган жаҳоннинг қудратли давлатлари учун унинг аҳамиятини оширади ва Афғонистоннинг энг барқарор зонаси бўлган шимолий қисмида иқтисодий ўсишни рағбатлантириши мумкин, деди у.

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

Шу билан бирга Владимир Норов жиддий муаммолар мавжудлигига эътибор қаратади. Логистика ва сиёсий алоқаларнинг яхшиланишига қарамай, Ўзбекистон бизнеси ҳали ҳам Афғонистонда қатор муаммоларга дуч келмоқда.

Афғонистоннинг хавфсизлик муҳитини яратиш, расмий халқаро банк каналларининг йўқлиги ва Толибон ҳукуматига жорий этилган санкциялар томонидан ўрнатилган чекловлар, расмий савдони қийинлаштирмоқда ва иқтисодий нормаллашиш суръатини секинлаштириши мумкин.

Trans-Afg‘on chegaraviy temir yo‘lining xaritasi

Сурат манбаси, IJTIMOIY TARMOQLAR

Сурат тагсўзи, Транс-Афғон чегаравий темир йўлининг харитаси

Бироқ, Норовга кўра, ҳали ҳам Афғонистондаги асосий хавфсизлик ҳолати мураккаблигича қолмоқда. Шундай экан, тадбиркорлар янги логистик афзалликларини жойлардаги хавф-хатарлар билан солиштирадилар, деди у. Тан олинган банк каналининг йўқлиги ва Толибон режимига нисбатан халқаро санкциялар сояси катта миқёсдаги расмий савдо учун муҳим тўсиқ бўлиб қолаётган бир пайтда, Ўзбекистоннинг қатъий ҳаракати аниқ бир бурилиш нуқтаси сифатида қаралмоқда.

Afg'onistonlik tadbirkorlar Artel do'konida sotuvdagi maxsulatlarni ko'rishyapti

Сурат манбаси, IJTIMOIY TARMOQLAR

Сурат тагсўзи, Ўзбекистоннинг Покистон, Афғонистон, Эрондаги инвесторлар билан ишлаш бўйича масъул Тошпўлат Тошев Афғонистон ҳамкорлари Ўзбекистон ҳукуматидан бундан ҳам кенгроқ ҳамкорликни кутаётгани ҳақида айтган

BBC Ўзбек хизматига берган суҳбатида Ўзбекистоннинг Покистон, Афғонистон ва Эрондаги инвесторлар билан ишлаш бўйича масъул Тошпўлат Тошев Афғонистон ҳамкорлари Ўзбекистон ҳукуматидан бундан ҳам кенгроқ яъни икки давлатлар орасида маданий лойиҳаларни амалга ошириш, барча Афғон фуқароларига виза беришни бошлаш ва Афғонистондаги инфратузилмаларни ривожлантиришга сармоя киритиш каби ҳамкорликни кутаётгани ҳақида айтган.