Ўзбекистон, Марказий Осиё бу йил янги хавф қаршисида қоладими? Видео

Mintaqa xaritasi
Ўқилиш вақти: 5 дақ

Ўзбекистон учун сув берадиган музликлар март ойида жадал эриган. Олимлар баҳорнинг бошида 10 даража фарқ билан иссиқ бўлишини ақл бовар қилмайдиган ҳолат сифатида баҳолашмоқда. Ушбу аномал исиш қишлоқ хўжалиги ва одамларнинг соғлигига қандай таъсир қилади?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Марказий Осиё

Март ойида Марказий Осиёни кутилмаган иссиқлик тўлқини қоплади. Шу кунларда эълон қилинган янги тадқиқотга кўра, бу – ҳудудда аллақачон иқлим ўзгаришидан жиддий жабр кўраётган қишлоқ хўжалиги ва сув таъминотини хавф остига қўяди.

Иқлим ўзгариши ва экстремал об-ҳаво ҳодисаларини ўрганувчи олимлар иттифоқи World Weather Attribution тадқиқотига кўра, март ойи давомида ҳаво ҳарорати саноат давригача бўлган ўртача кўрсаткичдан 10 даража юқори бўлган.

Гуруҳнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши иссиқлик тўлқинини тахминан 4 даражага оширган, аммо бу рақам "пасайтирилган бўлиши мумкин", деб огоҳлантирган.

Қизил Ярим Ой Жамғармаси иқлим маркази техник маслаҳатчиси Мая Валбергнинг айтишича, бу тўлқин баҳорда ва одатда қаттиқ иссиқлик кузатилмайдиган ҳудудда содир бўлган бўлса-да, жаҳон ОАВнинг сарлавҳаларига чиқмади.

Тадқиқот Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамраб олди.

Ақл бовар қилмас фактми?

Xarita

Олимлар ҳаво исиши бўйича тадқиқотларда одатда 2-4 даража фарқ бўлишини, 10 даража фарқ ақл бовар қилмас эканлигини таъкидлашмоқда.

Минтақада кузатилган март ойидаги юқори ҳароратлар қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги, сув таъминоти ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши айтилмоқда.

Тожикистон ва Ўзбекистонда одамларнинг тахминан ярми қишлоқ хўжалигида банд. Бу соҳа бутун Марказий Осиё иқтисодиётининг бешдан бир қисмини ташкил қилади.

Бу ойда ҳаво ҳарорати энг иссиқ нуқталарда 30 даражага етди – бу март ойи учун жуда ғайриоддий.

"Бу иссиқлик тўлқини март ойида, одатда ўтиш даври ҳисобланган ва кескин об-ҳаво кузатилмайдиган бир вақтда содир бўлди. Аммо бу йил иссиқлик эрта ва шиддат билан келди — айнан Қозоғистонда буғдой экилаётган, Ўзбекистон ва Тожикистонда эса гилос ва ўрик каби мевали дарахтлар гуллаётган пайтда рўй берди. Бу ҳолатнинг эҳтимолий оқибатлари фақат ҳосил билан чекланмайди. Улар ҳам қамров жиҳатидан, ҳам вақт жиҳатидан кенг. Ҳатто бир ҳафтагина давом этган бундай иссиқлик тўлқини ҳам музликларнинг эришини тезлаштириши мумкин. Бу эса кўплаб одамларнинг суянчиғи бўлган мавсумий мувозанатни издан чиқаради", дейди Мая Валберг.

Минтақадаги минглаб музликларнинг эриб бориши ҳам катта хавф туғдирмоқда. Марказий Осиё аллақачон сув танқислиги муаммосига дуч келган.

Евроосиё Тараққиёт банки ҳисоботига кўра, сўнгги 60 йил ичида Тянь-Шань ва Помир тоғ тизмаларидаги музликларнинг 14–30 фоизи эриган.

Олимлар бу ҳодисани бир марталик эмас, балки тенденция, деб баҳолашмоқда.

Марказий Осиё минтақаси

Ўзбекистон
Сурат тагсўзи, Аксарият минтақа давлатларининг иқтисоди асосан қишлоқ хўжалигига асосланган, аҳолисининг аксарияти четда меҳнат муҳожирлигида банд, тирикчилиги асосан шунинг орқасидан ўтади.

Марказий Осиё шундоқ ҳам камбағаллик, ишсизлик ва коррупция анчайин долзарб муаммолигича қолаётган, кузатувчилар наздларида, ижтимоий портлаш хавфи нисбатан юқори минтақа бўлади.

Аксарият минтақа давлатларининг иқтисоди асосан қишлоқ хўжалигига асосланган, аҳолисининг аксарияти четда меҳнат муҳожирлигида банд, тирикчилиги асосан шунинг орқасидан ўтади.

Марказий Осиё аҳолисининг умумий сони 80 миллиондан ортади, ҳудуди катталиги жиҳатдан Европа Иттифоқиникига яқин, яқин-яқингача урушлар ичида бўлган ва уч йилдирки, муваққат ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан расман тан олинмаётган Толибон бошқаруви остидаги Афғонистонга чегарадош.

Аммо ҳосилдор ерлари ва суви кам, сув устидан уруш келиб чиқишидан хавотирлар ошкора билдирилган, ҳавосининг ифлосланиши, қурғоқчилик ва саҳролашиш тобора кучайиши эҳтимоли аллақачон жиддий ташвишларни уйғотиб бўлган, миллионлаб аҳолиси экологик мигрантларга айланишига оид башоратлар янграб бўлган минтақа.

Деярли қуриб битиши инсоният тарихидаги энг йирик экологик фожега қиёс берилган Орол денгизи ҳам Марказий Осиё - Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган.

Аксарият давлатлари табиий энергия захиралари - нефть ва газга бой.

Ўзбекистон президенти ҳам сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши муаммосига алоҳида эътибор қаратиб келади.

Хавотирлар

Шавкат Мирзиёев
rasmiy
Mintaqada havo haroratining oshishi jahondagi o‘rtacha ko‘rsatkichdan ikki baravar ko‘pdir. So‘nggi yillarda favqulodda issiq kunlar soni ikki marta ortgan...
Shavkat Mirziyoyev
O‘zbekiston prezidenti (batafsil: bbc.com/uzbek da)

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонларининг сўнгги икки анжуманида барчанинг диққатини минтақага тортган.

Ўзбекистон президенти 2023 йил Дубайда бўлиб ўтганида иқлим муаммолари барқарор ривожланиш йўлида энг асосий таҳдидга айланиб улгурганини айтган.

У бу хавф-хатарлар ҳатто дунё геосиёсий архитектурасига ҳам таъсир кўрсатаётганлигини таъкидлаган.

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари Орол фожеаси туфайли Марказий Осиёда айниқса сезилаётганини қайд этган.

Ўзбекистон президенти ўшанда тилга олиб ўтган фактларга таянилса:

  • Минтақада ҳаво ҳароратининг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Сўнгги йилларда фавқулодда иссиқ кунлар сони икки марта ортган, музликлар майдонининг учдан бир қисми эриб йўқолган.
  • Минтақа ҳудудида тупроқ емирилиши жараёнлари 30 миллиондан зиёд аҳоли турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кучли чанг ва қум бўронлари одатий ҳолга айланиб бормоқда.
  • Ичимлик суви тақчиллиги, ҳаво ифлосланиши, биохилма-хиллик йўқолиши, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликнинг кескин пасайиши каби муаммолар тобора авж олмоқда.

Шавкат Мирзиёев шундай деркан, глобал хавфлар кенг минтақада хатарли нуқтага етиб келаётгани билан ҳам огоҳлантирганди.

Бокудаги сўнгги анжуманда Ўзбекистон президенти глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш мақсадида қатор ташаббуслар билан чиққан.

Жумладан, иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш таклифи ва БМТ шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мажбуриятлар тўғрисидаги Декларацияни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон раҳбари атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ хатарларни қисқартириш ва трансчегаравий сув ресурслари масалаларида ягона ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам қайд этган.

Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандда поёнига етиб бораётган Европа-Иттифоқи-Марказий Осиё саммитида ҳам минтақа мамлакатлари юқори даражадаги сув тақчиллигига дуч келишлари билан огоҳлантирган.

Саммитда музликлар ҳолатини узлуксиз сунъий йўлдош орқали кузатиш ва минтақанинг тоғ экотизимлари учун хавфларни эрта аниқлаш бўйича "Коперник" дастури доирасида Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлик билдирилган.

Марказий Осиё лидерлари бирдамми?

Қозоғистон президенти

Сурат манбаси, rasmiy

Сурат тагсўзи, Ўтган йил ноябр ойида Бокуда бўлиб ўтган анжуманда аксарият Марказий Осиё лидерлари ҳам глобал иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашишга чақиришган.

Ўтган йил ноябр ойида Бокуда бўлиб ўтган анжуманда аксарият Марказий Осиё лидерлари ҳам глобал иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашишга чақиришган.

Қозоғистон президенти ўшанда Марказий Осиё глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ кўплаб хавф-хатарларга дуч келаётганлигини айтган.

Қасим Жомарт Тоқаев иқлим ўзгаришига қарши чоралар самарадорлигини ошириш учун илғор технологиялардан фаол фойдаланишлари лозимлигини таъкидлаган.

Улар сифатида эса, сунъий интеллект, сунъий йўлдош кузатуви, олдиндан огоҳлантириш, сув ва ер ресурсларини самаралироқ бошқаришни таъминлайдиган бошқа рақамли воситаларни тилга олган.

Анжуманда сўзга чиққан Тожикистон президенти суръати ва табиатини назарда тутаркан, иқлим муаммолари ва таҳдидларининг ўзлари кўраётган чоралардан кўра жадал ва кучлироқлиги аниқ эканини эътироф этган.

Эмомали Раҳмон иқлим ўзгаришига қарши курашни, айниқса, махсус лойиҳаларни молиялаштириш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш орқали кучайтириш зарурлигини таъкидлаган.

Қирғизистон президенти ҳам Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Париж шартномасида қўйилган мақсадларга эришиш учун "мувофиқлаштирилган ва яхши молиялаштирилган саъй-ҳаракатлар"га чақирган.

Садир Жапаровнинг айтишича, иқлим ўзгариши бугунги кунда, айниқса, музликлари, сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва умуман, одамларининг турмуш тарзига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб бўлган.

Тожикистон ва Қирғизистоннинг музликлари шундоқ ҳам сув тақчил минтақанинг сув таъминотида беқиёс ўрин тутади.