Афғон Ўзбек раҳбарлари Толибонни шимолда "заминни мусодара қилиш"да айблади

Юк машиналари ёнида ўтирган Афғонлар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, 2021 йили Толибон ҳокимиятга келганидан кейин хориждан миллионлаб Афғонлар Афғонистонга қайтдилар
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Туркиядаги афғонистонлик Ўзбеклар Толибонни шимолий Афғонистонда "заминни мусодара қилиш"да айбладилар.

Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Абдул Рашид Дўстум Толибонни шимолий Афғонистондаги Ўзбек аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларга Покистондан асли афғонистонликларни олиб келиб жойлаштиришни режалаётганликда айблади.

Ушбу баёнот Туркий Давлатлар ташкилотининг Толибонни адолатли этник вакиллардан иборат инклюзив ҳукумат шакллантиришга чақиргани баёноти янграган кунларга тўғри келди.

Алоқадор мавзулар

Яқинда Туркиянинг Анқара шаҳрида "Афғонистон Турклари "семинари деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Афғонистондаги қудратли этник Ўзбек раҳбар, Афғонистон собиқ вице-президенти Абдул Рашид Дўстумнинг ўғли Ботир Дўстум Толибонни "заминни мусодара қилиш" сиёсатини юритаётганликда, маҳаллий бўлмаган аҳолини Афғонистон шимолига олиб келиб жойлаштираётганликда айблади.

Бу ҳақда Афғонистонни ёритадиган қатор оммавий ахборот воситалари хабар тарқатдилар.

Ўтказиб юборинг Facebook пост , 1
Facebook контентига рухсат бериш

Айни мақолада Facebook томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Facebook ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

Охири Facebook пост, 1

Дўстум Жамғармаси ташкил этган ва Афғонистондаги ўнлаб Ўзбек намояндалари қатнашган сўнгги семинар шу йил февралида Истанбул шаҳрида ўтказилган ўхшаш тадбирнинг иккинчиси бўлди.

Семинарда маъруза қилган Ботир Дўстум айтишича, Толибон гуруҳи "шимолдаги этник таркибни ўзгартираяпти".

У бундай амаллар мамлакатда миллий бўлинишни чуқурлаштириши таҳдидидан огоҳлантирди, Толибон гуруҳини давом этаётган можарони музокаралар даврасига қайтиш билан ҳал этишга чақирди.

Анқарадаги "Афғонистон Турклари семинари"

Сурат манбаси, AFGHANISTAN INTERNATIONAL

Сурат тагсўзи, Анқарадаги "Афғонистон Турклари семинари"

Афғонистон Ўзбек сиёсатчилари ва фуқаролик жамияти вакиллари қатнашган Анқарадаги бошқа бир учрашувда Абдул Рашид Дўстумнинг ўзи ҳам ушбу хавотирларни билдирди, Толибонни Афғонистондаги туркий халқлар вакиллари истиқомат қиладиган ҳудудларга Пуштунларни жойлаштириш режасини адо этаётганликда, Марказий Осиё ҳукуматларини бунга сукут сақлаб туришда айблади.

Мухбирларнинг ёзишича, ушбу баёнотлар Қўш Тепа каналини барпо этиш ва Покистон ҳамда Эрондан депортация қилинган Афғонларга шаҳарчалар қуриб бериш баҳонасида "Толибон демографик муҳандислик мақсадини кўзлаяпти" деган хавотирлар ортиб бораётган вақтга тўғри келаяпти.

Толибон ҳукумати Бош вазири ўринбосари, этник Ўзбек Абдусалом Ҳанафий, хориждан қайтган инсонлар илгари ўзлари истиқомат қилган ҳудудларга қайтарилаяпти, деб айтган, Толибон депортация қилинган Афғонларга яшаш шароитини яратиш учун нималар қилаётганини батафсил тушунтирган.

Ўтказиб юборинг Facebook пост , 2
Facebook контентига рухсат бериш

Айни мақолада Facebook томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Facebook ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

Охири Facebook пост, 2

Шу йил апрел ойида жаноб Ҳанафий Афғонистоннинг шимолдаги тўрт вилоят, хусусан, асосан Ўзбеклар яшайдиган Фарёб вилоятида Покистон ва Эрондан депортация қилинган Афғонлар учун шаҳарчалар лойиҳаларини тақдимотларини ўтказган, Фарёбга 26000 дан ортиқ хонадон жойлаштирилиши хабар қилинган эди.

Толибон қайтаётганлар учун 46 та шаҳарча барпо этиш режаси борлигини эълон қилган.

Март ойида Толибоннинг Адлия вазирлиги Қундуз, Балх, Ғўр ва Ҳирот вилоятларида 15000 гектар замин мусодара қилинганини ва бундан кейин давлат назоратида бўлишини эълон қилган, ушбу эълон ҳам "бу жойлар қайтаётганларга берилади" деган гап-сўзларни юзага келтирган.

Шу кунларда Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтган Туркий Давлатлар ташкилоти саммитида Толибонга инсон ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган ва мамлакатдаги барча этник гуруҳларга адолатли тақдимот берилган инклюзив ҳукуматни барпо этиш чақириғи янгради.

Афғон сиёсий таҳлилчиси Аминуллоҳ Ҳабибий фикрича, Туркий Давлатлар ташкилоти баёноти муҳожиротдаги Афғон Туркий раҳбарлар фаолиятига боғлиқ бўлиши мумкин.

Абдул Рашид Дўстум ва оиласи Толибон қудратга келганидан бери ўтган сўнгги йиллари муҳожиротда яшаб келади.

Улар айтаётган даъволарнинг айнан қандай манбаларга асослангани маълум эмас.

Би-би-си бу иддаоларни мустақил манбалардан тасдиқлай олгани йўқ.

"Зараркунанда миш-мишлар"

Толибон 285 километрлик Қўш Тепа каналини қуриш учун Балх, Жузжон ва Фарёб вилоятларида заминни давлат тасарруфига олишни бошлаганда хавотирлар пайдо бўлган.

Толибон янги канал минглаб гектар майдонда деҳқончилик имкониятини пайдо қилади, дейди.

Ўтган йили бу заминни Толибон Пуштунларга беради деган гап-сўзлар юзага келган.

"Independent Persian" нашри манбалари айтишича, ҳатто Толибоннинг миллати Пуштун бўлмаган аъзоларига ҳам қочқинларни олиб келиб жойлаштириш стратегияси ёқмаяпти, аммо улар бу режага қарши таъсир ўтказиш қудратига эга эмасликларини айтишган.

Бироқ Толибон ҳукумати илгари сурилаётган ушбу иддаоларни "зараркунанда миш-мишлар" деб рад этади.

Хусусан, Бош вазир ўринбосари Абдусалом Ҳанафийнинг ёрдамчиси Мавлавий Абдул Борий 25 апрел куни Afghan Voice News ахборот агентлигига, қайтаётганлар ўзлари туғилган вилоятларга қайтаяптилар, деб айтган.

"Зараркунанда миш-мишларнинг мақсади Афғонистонда миллий ва ҳудудий кайфиятларни гижгижлаш", деб айтган Мавлавий Абдул Борий.

Толибон 2021 йили қудратга келганидан кейин хориждаги миллионлаб Афғонлар ватанига қайтдилар.

Халқаро Миграция ташкилоти(IOM) маълумотларига кўра, 2023 йил сентябридан 2025 йил апрелигача қўшни мамлакатлардан 2,43 миллион Афғон қочқини Афғонистонга қайтган.

БМТнинг Қочқинлар агентлиги биргина 2025 йил апрелида Покистон ва Эрондан 250000 киши депортация қилинди дейди.