Россия ва Украина: Уруш қачон ва қандай тугаши мумкин?

Путиннинг якуний мақсади нима экани аён эмас

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Путиннинг якуний мақсади нима экани аён эмас
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия Украинага бостириб кирганига 50 кун тўлди. Бу вақт мобайнида, норасмий рақамларга кўра, Россия 15 мингга яқин аскаридан айрилди. Бу кўрсаткич Совет Иттифоқи 10 йил давомида Афғонистонда кўрган талафотлари билан тенг.

Россиянинг Украинага босқини Европада охирги бир неча ўн йилликдаги энг йирик хавфсизлик инқирозини келтириб чиқарди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

50 кун ўтиб, кўплар бу уруш қачон ва қандай тугаши ҳақида сўрашмоқда.

Сиёсатчилар ва ҳарбий экспертлар мана бу сценарийларни муҳокама қилишмоқда.

Биринчиси - қисқа уруш.

Кўп ҳарбий экспертлар, ва афтидан Кремль ҳам, Россия тезда ғалаба қозонишини кутишганди. Россия мудофаа учун йилига 60 миллиард доллар сарфлайди. Украина ҳаражати эса атиги 4 миллиард доллар.

Можаро бошланганида Украинанинг қарийб 200 минглик қўшинидаги ҳар бир аскарга уч Россия аскари тўғри келган. Аммо, урушнинг иккинчи ойи давом этар экан, уруш қисқа бўлишига умидлар сўнган.

Бучада ҳалок бўлганлар

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Бучада ҳалок бўлганлар

Афтидан Москва нафақат Украина армиясининг кучини, балки ғарб ва унинг иттифоқчилари Украина ортида қанчалар тез бирлашиб, санкциялар киритиши эҳтимолини нотўғри чамалаган.

Демак, уруш узоқ давом этиши эҳтимоли кўпроқ.

Ғарб расмийларига кўра, Россия армияси ночор логистика ва ҳарбийлардаги умидсизлик туфайли оқсаяпти.

Қуруқликда кўп илгарилай олмагач, Россия қўшинлари масофадан шаҳарларни бомбалаб, бўйсундиришга уриняптилар.

Ҳозирча украинлар кўп катта шаҳарларни сақлаб қолиб, ҳатто баъзиларидан русларни сиқиб чиқаришга эришдилар.

Ғарбдан келаётган қурол-аслаҳа ёрдамида украинлар урушнинг ойлаб, балки йиллаб чўзилишига юз тутишлари мумкин.

Аммо, уруш сарҳадлардан чиқиб, кенгроқ Европани ўз домига тортиш хавфи қанча?

Ғарбнинг қуроллари Украинага ёғилиб келар экан, уруш кенгайиши хавфи бор.

Россия ва Украинанинг йиллик ҳарбий харажати
Сурат тагсўзи, Россия ва Украинанинг йиллик ҳарбий харажати

Россия НАТО карвонига ҳаводан ҳужум қилиб қўйса, НАТО 5-моддани қўллаши мумкин. Унга кўра, бир иттифоқчига ҳужум барчага қарши ҳужум деб кўрилади.

Ядровий қуроллар масаласи ҳам мавжуд. Путин ўз ядровий кучларини ҳушёр мавқега келтирган. Аммо кўп таҳлилчилар у ядровий тугмачани босишига шубҳа қилишади. НАТО ҳам Россия билан бевосита тўқнашишни истамайди ва Украина ҳаво ҳудудини ёпишдан бош тортган.

Икки томон ҳам ҳамон музокара қилишда давом этмоқда. Улар оташкесимга эришиши мумкинми?

Володимир Зеленский Украина НАТОга қўшилмайди деди - бу Россиянинг энг асосий талаби. У агар Россия ҳужум қилмасликни кафолатласа, Украина нейтрал бўлиб қолишини айтди. У ҳатто Украина Донбас ё Қримни куч билан қайтиб олмаслигини ваъда қилди.

Агар Путин Украина давлатчилиги ва унинг Европа билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳуқуқини тан олса, битимга эришса бўлар? Лекин, шунча талафот ва вайронагарчиликдан кейин, украинлар буни қабул қилишармикан?

Ва ниҳоят, Президент Путинни лавозимидан сиқиб чиқаришлари мумкинми?

Иқтисодий санкцияларнинг Россияга таъсири келаси ойларда ошишда давом этади.

Путинга халқнинг ишончи камайиб бориши мумкин.

Бунинг эҳтимоли кам, аммо Путиннинг иттифоқчилари ўз манфаатлари хавф остида эканини англашса, бу имконсиз эмас.

Лекин, Путиннинг мустаҳкам чангалидан қудратни тортиб олиш учун жуда довюрак рақиб ўртага чиқиши керак.

Бу сценарийларнинг ҳеч бир бошқаларини истисно қилмайди. Аммо бу можаро қандай тугамасин, дунё кескин ўзгарган бўлади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek