Путиннинг эндиги ядровий пўписасини жиддий қабул қилиш керакми? Видео

Россия Президенти Владимир путин

Сурат манбаси, EPA

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Президент Владимир Путин Россиянинг ядровий доктринасини ўзгартиришга қарор қилингани ҳақида хабар берди.

Президент Путин сўзларига кўра, ҳатто оддий қуроллар билан Россия суверенитетига "жиддий таҳдид" пайдо бўлса, бу нарса Россия тарафидан ядровий жавобга сабаб бўлади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бу ҳақда Президент Путин 25 сентябр куни ўтказилган Россия Хавфсизлик Кенгашининг ядровий жиловлашга бағишланган мажлисида эълон қилди.

Алоқадор мавзулар:

Хабар қилинишича, Россия ядровий доктринаси матнини ўзгартиришга қарор қилинган, янги доктринада ҳар қандай ядровий қуролга эга бўлмаган мамлакатнинг "ядровий давлатнинг иштироки ёки қўллаб-қувватлови билан" қилинган тажовузи бу мамлакатларнинг Россияга қарши қўшма ҳужуми деб талқин қилинади.

Президент Путин сўзларига кўра, янги Россия доктринасида ядровий жиловлаш амали қўлланадиган давлатлар ва ҳарбий иттифоқларнинг рўйхати янада кенгайтирилади.

Россия томонга ҳаво-космик кучлар воситалари билан ҳужум бошлангани ҳақидаги ишончли ахборот ядровий жавобга сабаб бўлади, деди Россия президенти.

Шунингдек, Беларусга қарши ҳам тажовуз кузатиладиган бўлса, ядровий қуролни ишга солиш ҳуқуқини Россия ўзида сақлаб қолади, деди Президент Путин.

Шунингдек, Россия чегарасини кўп сондаги ракета ва дронлар кесиб ўтганда Россия ядровий қуролни ишга солиш эҳтимолини кўриб чиқиши мумкинлиги айтилди.

2022 йил февралида Украинага қарши тўлақонли босқин бошлаганидан кейин Россия Украинанинг тўрт вилоятида референдум ўтказган ва бу ҳудудларни ўзининг ҳудуди деб ҳисоблайди.

Қримни 2014 йили аннексия қилиб Россияга қўшиб олган.

Иқтибос

Сурат манбаси, .

Аммо халқаро ҳамжамият Қримни ҳам, Запорожия, Херсон, Луҳанск ва Донецкни ҳам Украина ҳудуди деб билади.

Россия ўз ҳудудига таҳдид туғилса, ядровий қуролни ишга солиши билан пўписа қилиб келади, бу таҳдидларнинг дастлабкиси Путин Украинада махсус ҳарбий амалиёт бошлашга фармон бергани ортидан янграганди.

Орада жанг майдонида Россия қўшинлари мағлубиятга учраган пайти Кремль тактик ядровий қуролни қўллаш вариантлари устида бош қотиргани маълум бўлган.

Яқинда АҚШ Марказий Истиғборот бошқармаси директори Уилям Бёрнс Россиянинг 2022 йил охиридаги ушбу режаси ҳақида ўзлари жосуслик маълумотини қўлга киритганлари, сўнг Россия жосуслик хизматлари раҳбарларини оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантиргани ҳақида айтди.

FBI раҳбари Уилям Бернс сўзларига кўра, Путиннинг ядровий қурол қўллаш пўписаси Ғарбни Украинани қўллаб-қувватлашдан тўхтатиб қололмаган.

"Лекин, мен, бу менинг ташкилотимнинг ҳам фикри, бу борада кераксиз қўрқув ҳис қилмаслигимиз керак, деб ҳисоблаганман. Пўписа билан иш кўриш Путинга хос нарса. У вақти-вақти билан бундан кейин ҳам қиличини силкитиб туришда давом этади", деди FBI раҳбари Уилям Бёрнс.

Кремл қизил чизиқдан ўтмаслик ҳақида огоҳлантириб келади, мухбирлар бу қизил чизиқларнинг тобора ювилиб кетаётганига эътибор қаратганлар.

Агар Россия ҳудуди қизил чизиқ деб кўрилса, Украина қўшинларининг Курск вилоятига бостириб кириши қизил чизиқдан ўтиш деб кўрилмоғи лозим эди.

Путиннинг навбатдаги ядровий пўписаси Украина Президенти Володимир Зеленский АҚШга сафар қилган, ўз иттифоқчиларидан узоқ масофага мўлжалланган ракеталарни Россия ичкарисига нишонларни уришга нисбатан жорий этган чекловларини бекор қилишни сўраётган вақтда янграмоқда.

Украина иттифоқчилари Киевга ATACMS ва Storm Shadow ракеталарини беришган, бироқ Лондон ёки Париж розилиги бўлса ҳам, бу ракеталар ихтиросида АҚШ иштироки ҳам бўлгани учун Вашингтон бундай ракеталар билан Россия ичкарисидаги нишонларни уришга рухсат бермай келаяпти.

Мухбирларга кўра, Россия президенти билан учрашган вақти Хитой раҳбари Ци Сзинпин ҳам ядровий қуролни қўллаш оқибатидан огоҳлантирган.

Президент Путиннинг янги огоҳлантиришига Украина президенти маъмурияти раҳбари Андрий Ермак, "ядровий шантаж билан дунёни қўрқитишдан бошқа ҳеч нарса Россиянинг қўлидан келмайди", деб айтди.

Украина президенти маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк Путин баёнотига шундай муносабат билдирди:

"Бир одам, уч кунлик, биз буни мазах қилиб "уч кунлик махсус ҳарбий амалиёт" деб атаймиз, амалиётини бошлайди. Кейин эса қалтироқ қўлларида қоғозни ушлаб туриб шундай дейди: кўриб қўйинглар, агар биз оддий қурол урушини бошлайдиган бўлсак, ядровий бўлмаган давлатга ядровий қуролни қўллаймиз. Энди бу репутациянинг энг туби. Бу шундан далолат берадики, Россия Федерацияси урушни қандай тўхтатишни, бу уруш қандай давом этишини ўзи ҳам билмайди".

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002