MI6, FBI ва Россия: Дунё тартиби Совуқ уруш замонидан кўрилмаган таҳдид остида

Сурат манбаси, FT
- Author, Гордон Корера ва Жемма Крю
- Role, Би-би-си
- Ўқилиш вақти: 3 дақ
Дунё тартиби инсоният Совуқ уруш замонидан бери кўрмаган таҳдид остида деб ҳисоблайди Британиядаги ташқи истиғборот хизмати МИ-6 раҳбари Ричард Мур ва АҚШ Марказий Истиғборот бошқармаси директори Уилям Бёрнс.
Икки бош разведкачининг айтишича, Лондон билан Вашингтон "Россиянинг тажовузкор босими ҳамда Путиннинг Украинадаги босқинчи урушига" бир жабҳа бўлиб қарши туриш мақсадида фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Алоқадор мавзулар:
Уларнинг ушбу мавзудаги ҳаммуаллифликдаги мақоласи Financial Timesда эълон қилинди, бундай нарса бундан олдин ҳеч қачон кузатилмаган.
Муаллифларнинг ёзишича, Украинага тўлақонли босқин яқинлашаётганини олдиндан кўра олганлар ва Киевга кўмаклашиш мақсадида айрим махфий ахборотни ошкор қилиш билан "халқаро ҳамжамиятни огоҳлантирганлар".

Сурат манбаси, .
Океаннинг икки тарафида МИБ ва МИ-6 ходимлари Россиянинг Европа амалга ошираётган "ўйловсиз қўпорувчилик кампаниясига" қарши ҳамкорликда курашмоқдалар, айни вақтда Яқин Шарқдаги тарангликни пасайтиришга ҳаракат қилаяптилар, яна "Исломий Давлат"нинг қайта пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида террорга қарши кураш олиб бораяптилар, дейилади мақолада.
"Ҳеч шубҳа йўқки, халқаро дунё тартиби — сайёрани нисбатан тинчлик ва барқарорликка олиб келган, айни пайтда ҳаёт даражаси ўсишини таъминлаб, янги имкониятлар очган, гуллаб-яшнашга пойдевор қўйган мувозанатли тизим Совуқ уруш замонидан буён кўрилмаган таҳдид остида", деб ишонишади мақола муаллифлари.
"Ушбу таҳдидга қарши муваффақиятли жанг қилиш Буюк Британия ва АҚШ ўртасидаги алоҳида муносабатларнинг пойдевори", деб қўшимча қиладилар муаллифлар.
Икки мамлакат ҳам рўпара келган ана шундай "мисли кўрилмаган таҳдидлар қоришмаси" - 2022 йил февралида Россия бошлаган ва учинчи йил давом этаётган Украинадаги урушдир.

Сурат манбаси, gov.uk / Reuters
Хавфсизлик хизматлари раҳбарлари ўзларининг кенг жамоатчилик олдидаги биргаликдаги чиқишларини ўтган шанба куни Лондондаги Кенвуд Ҳаусда Файнэншл Таймс рўзномасининг FT Weekend фестивалида қилдилар.
Маърузачиларнинг номлари энг сўнгги дақиқагача сир сақланди. Номлари эълон қилинганларидан кейин икки жосуслик хизмати раҳбари саҳнага чиқдилар. Ортиқча расмиятчиликсиз ўтган тадбирда икки раҳбар ўз ташкилотлари бақамти ишлаётганларини урғуладилар.
Жаноб Бёрнс Украинанинг яқиндаги Росссиянинг Курск вилоятини босиб олганини "муҳим тактик ғалаба" деб атади, лекин бу нарса Россия Президенти Владимир Путиннинг қудратдаги қўлини бўшаштиргани гувоҳи бўлмаганини айтди.
Украинадан Ғарбга қараб кўпроқ қурол-яроғ бериш ва берган қуролларини Россия ичкарисида қўллаш чекловини олиб ташлаш чақириқлари янграмоқда.
Бу чақириқларга қулоқ тутмаслик сабаби Россиянинг бунга қандай жавоб қайтараркин, деган қўрқувдадир. Аммо жосуслик хизматлари раҳбарлари, бу қўрқув Украинага дастакдан қайтармаслиги керак, деган фикрда якдиллар.
"Бирортамиз ҳам таҳдидлар ёйилиб кетишига енгил қарамаслигимиз лозим", деди жаноб Бёрнс.
У 2022 йил охирларидаги ҳолат ҳақида айтиб берди, бу ҳолатни у жанг майдонидаги муваққақиятсизликларига жавобан Россия тактик ядровий қуролларни қўллаш "реал таҳдиди" юзага келганди, деб атади.
Ўшанда жаноб Бёрнс Россия расмийларига хабар юборган, тактик ядровий қуролни қўллаш оқибатлари ёмон бўлишидан огоҳлантирган.
"Лекин, мен, бу менинг ташкилотимнинг ҳам фикри, бу борада кераксиз қўрқув ҳис қилмаслигимиз керак, деб ҳисоблаганман. Пўписа билан иш кўриш Путинга хос нарса. У вақти-вақти билан бундан кейин ҳам қиличини силкитиб туришда давом этади", деди МИБ раҳбари.
Россия махсус хизматларининг Европада қўпорувчилик ёки ўт қўйишга ўхшаган махфий операцияларни уюштиришга тайёрлиги ҳақидаги фикрларни шарҳлаш ҳақидаги илтимосга Ричард Мур, жиноятчиларнинг хизматидан фойдаланаётганлари уларнинг тушкунликка тушганлари даражасини кўрсатади, деб айтди.
"Россия жосуслик хизматлари ўзини тутишда ёввойилашдилар", деди МИ-6 раҳбари.
Жаноб Бёрнс қўшимча қилишича, мабодо бундай ҳужумларга ўз ишини билмайдиганлар ёлланаётган экан, бундай ҳужумлар янада "бемулоҳаза ва хатарли" бўлиши мумкин.

Сурат манбаси, Reuters
"Путин муваффақият қозонмайди"
Ўзларининг FT газетасидаги мақолаларида ёзишларича, Украинани дастаклашда "танланган йўналишни ушлаб туриш ҳозир ҳар қачонгидан ҳам аҳамиятли, "Путин муваффақият қозонмайди", қўшимча қилдилар муаллифлар.
Уларнинг ёзишларича, Украинадаги уруш технология жанглар йўналашини қанчалар ўзгартириб юборишга қодир эканини кўрсатди, "мослашиш, синаб кўриш ва инновация" зарурлигини таъкидладилар.
"Украинадан ташқари биз Россия жосуслик хизмати бутун Европага ёйган беўйлов қўпорувчилик кампаниясини жиловлаш, бизларнинг ўртамизда келишмовчиликларни келтириб чиқариш мақсадини кўзлаган ёлғон ва дезинформацияни тарқатишда янги технологиялардан сурбетларча фойдалнишга қарши биргаликда курашмоқдамиз"
Икки жосуслик хизмати ҳам Хитойнинг юксалишини жорий асрнинг бош жосуслик ва геосиёсий мушкуллиги деб кўради ва уларнинг ўз мақоласида ўзишича, "ушбу устувор вазифага мос" бўлиш учун ўз ташкилотлари таркибини қайта қурганлар.
Улар Яқин Шарқда можаро кенгайиши ва тийиб туриш йўлида "қаттиқ" ишлаяптилар ҳамда оташкесим ва гаровдагиларни озод қилиш мақсадидаги сулҳга эришиш учун "тиним билмай" ҳаракат қилаяптилар.
Уилям Бёрнс Ғазода ўт очишни тўхтатиш музокараларидаги марказий шахслардан биридир, унинг FT тадбирида ишора қилишича, яқин кунларда таклиф этилаётган келишув тафсилотлари очиқланади.
"Охир-оқибатда бу сиёсий ирода масаласи", деган жаноб Бёрнс икки томон раҳбарлари ҳам келишувга рози бўлишларига умид билдирди.
Ҳамас Исроилга 7 октябрда ҳужум қилиб, қарийб 1200 инсонни ўлдирган, 251 одамни гаровга олганига 11 ой тўлди.
Ўшандан кейин Исроил Ғазо бўлгасида бошлаган ҳарбий амалиёт оқибатида 40000 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди, дейди Ҳамасга бўйсунадиган Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги.














