Масжид ул-Ҳаромни қайта қургани учун пул олмаган меъмор

Сурат манбаси, Getty Images
Муҳаммад Камол Исмоил Саудия Арабистонидаги икки буюк масжиднинг охирги 14 асрдаги энг йирик кенгайтирилишига бош-қош бўлган, аммо иши учун ҳақ олишдан бош тортган меъмордир.
1908 йили Мисрда туғилган архитектор Муҳаммад Камол Исмоилни Саудия Арабистонининг марҳум подшоҳи Фаҳд икки буюк масжид - Маккаи Мукаррамадаги Масжид ул-Ҳаром ва Мадинаи Мунавварадаги Набавий Масжидни кенгайтириш учун масъул этиб танлайди.
Подшоҳ Фаҳд ва Бин Лодин қурилиш компаниясининг босимларига қарамасдан, Муҳаммад Камол Исмоил қилган иши учун пул олишдан бош тортган.
Алоқадор мавзулар:
У шундай деди: "Нега мен дунёдаги энг муқаддас жойдаги ишим учун ҳақ олишим керак? Мен қиёмат куни Аллоҳга нима дейман?"
Таълими

Сурат манбаси, BBC O'zbek
Муҳаммад Камол Исмоил Мисрдаги ўрта мактабни битириб подшоҳлик инженерлик мактабига ўқишга қабул қилинган энг ёш ўқувчи бўлган.
Сўнг Исмоилни исломий меъморчилик борасида кўпроқ билим олиши учун Европага таҳсил олишга юборадилар.
У 44 ёшга кирганидан кейин уйланади.

Сурат манбаси, .
Ўғлига кўзи ёриган аёли оламдан ўтади.
Шундан кейин Муҳаммад Камол Исмоил ўзини ибодатга бағишлайди, 100 ёшга кириб ўлгунича ҳам ўзини оммавий ахборот воситаларининг эътиборидан узоқ тутиб яшади.
Оқ мармар
Муҳаммад Камол Исмоил Саудия Арабистонининг жазирама иссиғида салқинликни сақлаши учун Масжид ул-Ҳаром полига оқ мармар ётқизиш ғоясини илгари сурган инсондир.
Ўзининг оппоқлиги, ярқираши ва иссиқ ҳароратни ўзига ютиб, оёқ остини яхлатиб туришга қодирлиги билан танилган бу мармар Грециядан импорт қилинган.

Сурат манбаси, BBC O'zbek
Сўнг Подшоҳ Фаҳд архитектордан Мадинаи Мунавварадаги Набавий Масжид полига ҳам худди шу оқ мармардан ётқизишни сўрайди.
Каъбатуллоҳ жойлашган Масжид ул-Ҳаром Исломдаги энг муқаддас жойдир.
Ўз тарихи мобайнида Масжид ул-Ҳаром Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этадиган зиёратчиларни сиғдириши учун бир неча босқичда кенгайтириб келинган.
Подшоҳ Фаҳднинг биринчи кенгайтириши деб номланадиган биринчи қайта қуришдан кейин Масжид ул-Ҳаромнинг ҳудуди 356 800 квадрат метрга кенгайтирилди.
Ўшандан кейин Масжид ул-Ҳаромда оддий кунлари 820 000 тагача намозхон, Ҳаж ва муқаддас Рамазон ойида бир вақтнинг ўзида бир миллиондан ҳам кўп одам намоз ўқий оладиган бўлдилар.
Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002















