Сунъий идрок секс саноатида ишловчилар бозорини буткул касод қилади

сунъий интеллектли қўғирчоқ

Сурат манбаси, Cybrothel

Сурат тагсўзи, Қўғирчоқлар сунъий идрок билан жиҳозланган
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Берлин шаҳрида сунъий интеллектли қўғирчоқлар хизмат кўрсатадиган фоҳишахона очилиши бутун дунёда катта янгиликка айланди. Одамлар бир соатлик хизматга буюртма бериши мумкин.

Мижозлар СИ қўғирчоқлар билан гаплашиши, жисмоний алоқа қилиши ҳам мумкин.

"Аксар одамлар робот билан бемалол гаплаша олади, чунки у одамларни хулқи учун ҳукм қилмайди", дейди "Cybrothel" асосчиси ва эгаси Филипп Фюссенеггер.

"Илгари актриса овози бор қўғирчоқлар катта қизиқиш уйғотарди, у ерда фойдаланувчилар фақат овозни эшитишлари ва қўғирчоқ билан мулоқот қилишлари мумкин эди. Ҳозирги вақтда сунъий интеллект билан ўзаро алоқада бўлишга талаб янада кўпроқ».

Бу катталар кўнгилочар саноатида генератив сунъий интеллектдан фойдаланишнинг кўплаб усулларидан биридир.

SplitMetrics таҳлили кўрсатишича, СИ қўшимча иловалари Google Play Store'да 225 миллион мартадан зиёд юклаб олинган.

Иқтибос

Сурат манбаси, .

"Менимча, кўпроқ дастурчилар ушбу тенденцияга эътибор беради ва бунда кўпроқ инновация ва монетизация қилиш ҳақида ўйлай бошлашади", дейди SplitMetrics бош директори Томас Крибернегг.

СИ қўғирчоқлар фойдали бўлиши мумкин, дейди Миша Риков, «Mozilla" тадқиқотчиси.

"Кўпчилик чатботлар бепул эмаслигини ва асосий технология бошқа жойда (масалан, Open AI) ишлаб чиқилганини ҳисобга олсак, бу жуда даромадли бизнесга ўхшайди. Бундан ташқари, ушбу иловалар шахсий маълумотларни тўплайди ва кўпинча уларни реклама берувчилар каби учинчи томонларга узатади - бу синовдан ўтган ҳақиқий бизнес модел".

Аммо сунъий интеллект ва катталар кўнгилочар саноатининг бирлашиши хавотирларга ҳам сабаб бўлмоқда.

Муаммолардан бири - генератив СИга хос бўлган бирёқламалик, у ўргатилган маълумотлар асосида янги контентни яратади.

Доктор Макинерни

Сурат манбаси, Jason Sheldon/Junction 10 Photography

Сурат тагсўзи, Доктор Макинерни секс чатботларни ўргатаётганда қандай маълумотлардан фойдаланилаётганини биз билишимиз муҳим дейди.

Кембриж университети қошидаги Леверҳалм Ақл келажаги маркази катта илмий ходими доктор Керри Макинерни жинсий алоқа ва шаҳват ҳақидаги гендер стереотиплар чатботларда кодланиши хавфи бор, дейди.

"Секс чатботларни ўқитиш учун қандай маълумотлардан фойдаланилиши муҳим аҳамиятга эга, акс ҳолда, жинсий алоқа ҳақидаги эски ғоялар, дейлик, аёл шаҳвати камситилади ва гетеросексуал алоқадан ташқаридаги алоқалар эътибордан четда қолади."

Шу технологияга қарамлик хавфи ҳам бор, дейди жаноб Риков, СИ чатботлари ёлғиз одамларга, айниқса, эркакларга қаратилган.

"Биз кўриб чиққан сунъий интеллект чатботларининг кўпчилиги одамни ўзига қарам қилиб қўйиши ва, айниқса, руҳий саломатлиги заиф бўлган фойдаланувчилар учун баъзи потенциал зарарлар бўлиши мумкин."

«Mozilla» бир нечта СИ чатботларига контент огоҳлантирувларини қўшди, "чунки биз зўравонлик, таҳқирлаш ва вояга етмаганлар билан муносабатлар мавзуларини ҳам топдик", дейди жаноб Риков.

Фоҳишахона

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Айримлар сунъий ақлли қўғирчоқлар ҳақиқий фоҳишахоналар ўрнини "тортиб олади" деган хавотирда

У шахсий дахлсизлик масаласини ҳам кўтарди. Бу чатботлар "мисли кўрилмаган миқдордаги шахсий маълумотларни" тўплаш учун мўлжалланган.

Жаноб Риков қўшимча қилишича, «Mozilla» томонидан кўриб чиқилган иловаларнинг 90% "шахсий маълумотларни алмашиши ёки сотиши мумкин", шу билан бирга, уларнинг ярмидан кўпи фойдаланувчиларга шахсий маълумотларни ўчиришга рухсат бермайди.

Бошқалар эса бундай сунъий интеллект ҳақиқий ҳаётдаги муносабатларга хавф туғдириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Relate маслаҳат хизматининг катта маслаҳатчиси Тамара Ҳойтон шундай дейди: "Агар фойдаланувчилар сунъий интеллект порносида дуч келадиган даражадаги кутувларга реал ҳаётда жавоб олмаса, чуқур умидсизликка учраши, баъзи қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин".

Ҳойтон хонимнинг қўшимча қилишича, баъзи ҳолларда сунъий интеллект порноси фойдаланувчиларни хавфли томонга олиб бориши мумкин.

"Озгина фантазиянинг зарари йўқ ва кўп одамлар ўзлари реал ҳаётда қилмайдиган ишларини фантазия қилишади; СИ порноси ҳақида ҳам шу тарзда ўйлаш мумкин".

Катталар кўнгилочар саноатида сунъий интеллектдан фойдаланадиган компаниялар эҳтиёт бўлиш кераклигини билишади, аммо СИ муҳим роль ўйнаши кераклигини ҳам таъкидлайдилар.

Lovehoney компаниясининг сунъий интеллект бўйича раҳбари Филипп Ҳамбургернинг айтишича, компания "мижозларнинг жинсий тажрибасини оширишни мақсад қилган, уни алмаштиришни эмас, бу муҳим йўналишдир".

Бошқалар СИ ушбу соҳага ижобий таъсир кўрсатишига ишонишади. Рубен Круз - Барселонада жойлашган The Clueless Agency компанияси асосчиларидан бири бўлиб, у сунъий интеллектга биринчи таъсир ўтказувчилардан бири Айтана Лопезни яратган.

Унинг таъкидлашича, жинсий саноат доимо бўлади ва сунъий интеллект контентни ўзи яратса ва одамлардан олинадиган маълумотга ҳожат қолмаса, ахлоқий хавотирлар камайиши мумкин.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002