Париж-2024: Бир Олимпиадада саккизинчи олтин, Ўзбекистон тарихий натижа қайд этди, рекордини янгилади. Видео O‘zbekiston Olimpiada Yangiliklar

Bahodir Jalolov

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон Парижда қўлга киритган медалларининг сони бўйича ўз тарихидаги энг яхши иккита натижадан биттасини, сифати бўйича эса, энг зўрини қайд этди.
Ўқилиш вақти: 33 дақ

Ўзбекистон Парижда медалларининг сони ва сифати бўйича МДҲ ва мусулмон дунёсидаги барчани ортда қолдирди, биринчи бўлди, туркий оламда ҳам тенги бўлмади, дунёда ўзининг энг зўр натижасини қайд этди.

Ўйинларни 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза - жами 13 та медаль билан якунлади.

Бунақаси мустақил Ўзбекистон ва Олимпия ҳаракати тарихида бўлмаган.

26 июл куни тантанали очилган Париж Ёзги Олимпиадаси бугун, 11 август куни расман ўзининг поёнига етади.

Алоқадор мавзулар:

Ўзбекистон 200 дан ортиқ иштирокчи ва 84 совриндор давлат орасидан медаллар жадвалида 13-ўринни эгаллаб, яна ўзининг тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.

Бирваракайига учта спортчиси кетма-кет икки карра Олимпиада Ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди.

10 август

8-олтин медаль

Bahodir Jalolov

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Баҳодир Ўйинларнинг сўнгги уч кунида Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовдан кейин кетма-кет бу каби ютуққа эришган ўзбекистонлик учинчи спортчи бўлди, Ўзбекистон тарихига кирди.

Ўйинларнинг финалига чиққан бешта боксчисидан сўнггиси - Баҳодир Жалолов ҳам шу дақиқаларда чемпион бўлди.

Баҳодир Ўйинларнинг сўнгги уч кунида Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовдан кейин кетма-кет бу каби ютуққа эришган ўзбекистонлик учинчи спортчи бўлди, Ўзбекистон тарихига кирди.

Баҳодирники билан Ўзбекистон ҳисобидаги жами медалларнинг сони 13 тага етди. Риодагисига тенглашди.

Ўзбекистон Парижда қўлга киритган медалларининг сони бўйича ўз тарихидаги энг яхши иккита натижадан биттасини, сифати бўйича эса, энг зўрини қайд этди.

Ўзбекистон аллақачон бир Ёзги Олимпиада Ўйинларининг саккизта олтин медалини қўлга киритди.

Бунақаси мустақил Ўзбекистон ва унинг Олимпия ҳаракати тарихида бўлмаган.

Париж-2024: Руслан Чагаев айтгани бўлдими - беш Ўзбек боксчиси ҳам олтин олди

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ўзбекистонни Париж Олимпиадасида рекорд сондаги - жами 90 нафар спортчиси намоён этди.

Баҳодирнинг финал жанги билан ўзбекистонлик боксчиларнинг Париж Ёзги Олимпиадасига иштироклари ўз поёнига етди.

Бу галги Ўйинларда Ўзбекистонни жами етти нафар боксчиси намоён этган, улардан бештаси финалига чиқди ва улардан барчаси бирдек олтин медалларини қўлга киритди.

Бунақаси ҳам мамлакат тарихида кўрилмаган.

Iqtibos

Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон президенти бугун яна Париж билан боғланган.

Кеча, 9 август куни Ўзбекистон ҳисобига қўшалоқ олтин медаль келтирган икки Ўзбек боксчиси Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Мулложонов билан мулоқот қилган.

"Бокс бўйича Ўзбекистон дунёда тенгсиз эканини яна бир карра исботлаганликлари учун" миннатдорлик билдириб, табриклаган.

"Аҳволи барқарор"

Париждан олинаётган хабарларга кўра, Британия терма жамоасининг икки шифокори бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бош мураббийининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беришган.

Маълум бўлишича, ҳодиса 8 август куни Парижда, "Roland Garros"даги машғулотлар ҳудудида юз берган.

Физиотерапевт Робби Лиллиснинг айтишича, Тўлқин Қиличев "юрак хуружига учраган" пайтда Ўзбекистон мураббийлар жамоаси Ҳасанбой Дўсматовнинг Париж Олимпиадасида қўлга киритган олтин медалини байрам қилаётган бўлишган.

Ҳасанбой Париж Ёзги Олимпиадаси финалига чиққан беш боксчи орасидан биринчи бўлиб ўзининг финал жангини ўтказган, икки карра Олимпиада чемпионлигини қўлга киритиб, Ўзбекистон ҳисобига учинчи олтин медалини келтирганди.

Воқеа юз берган пайтда ўша атрофда бўлган британ шифокорининг айтишича, "ёрдам" чақириқларини эшитиб, ҳамкасби билан бирга кўмакка шошилишган.

Сунъий нафас бериб, дефибрилляторни ҳам ишга солишгач, у ҳушига келган.

Маълум бўлишича, бир неча дақиқадан сўнг ўша ернинг ўз шифокорлар гуруҳи етиб келган.

Ўзбекистонлик мураббий касалхонага олиб кетилган, ҳозир унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

Шу соатларда айни мазмундаги хабарларга Ўзбекистон Бокс Федерацияси ҳам ўзининг расмий муносабатини билдирди:

"Бугун хорижий оммавий ахборот воситаларида терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

Ҳаммангизга маълумки, мураббийлик фаолияти жуда мураккаб иш, айниқса бу даражадаги нуфузли Олимпия ўйинларида жамоани тайёрлаш, мусобақадаги иштирокдан сўнг ғалаба ва мағлубиятга кўникиш мураббийдан катта руҳий босимни, шу билан бирга бундай юқори даражадаги мусобақа одамдан кучли матонат ва руҳий зўриқишларни талаб қилади.

Куни кеча терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев соғлигида бироз муаммолар кузатилган ҳамда, спортчилар кийиниш хонасида ташкилий қўмита шифокорлари томонидан мураббийимизга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиги мўътадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироз муолажалар олиши талаб этилади.

Ушбу ютуқларда, бутун дунё боксида биринчи бўлишимизда мураббийимизнинг жуда улкан ҳиссаси бор. Тўлқин Қиличевга соғлик тилаб, тезроқ сафимизга қайтишини кутиб қоламиз.Ишонамизки, тез кунларда жамоамиз сафига қайтиб, яна боксчиларимизни ғалабалар томон бошлаб боради".

Мирзиёев тилаги

To'lqin Qilichev

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бош мураббийи Тўлқин Қиличев қўл остида Парижда ўзи учун тарихий натижа қайд этган, Риодаги рекордини янгилаган.

Шу соатларда олинган хабарларга кўра, Ўзбекистон президенти ўтган икки кун ичида иккинчи бор Париж билан боғланган.

Шавкат Мирзиёев Ўйинларнинг сўнгги кунида Ўзбекистон ҳисобига иккита олтин, иккита кумуш ва учинчи бронза медалларини келтирган спортчилар билан шахсан мулоқот қилган.

Уларни ютуқлари билан табриклаш баробарида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бош мураббийининг тезроқ соғайиб кетишини ҳам тилаган.

Ўзбекистон боксчилари Парижда бутун дунёнинг эътиборини ўзларига қаратишган, етти вазн тоифасидаги олтин медалларнинг бештасини фақат ўзлари қўлга киритишган.

Бугун ижтимоий тармоқларда бўй кўрсатган ва Париждаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мутасаддилари акс этган видеолардаги қўл телефонида акс этган тасвирларидан мураббийнинг бардам, яхши кайфиятда ва қолган шогирдларининг ҳам рингда қўлга киритган ютуқларидан шод экани кўрилган.

Тарихий натижа ёки иккинчи кумуш

Svetlana Osipova

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Светлана Парижда аллақачон тарихий натижа қайд этди, бир Ёзги Олимпиада Ўйинларининг совриндор ўзбекистонлик илк аёл таэквондочиси сифатида Ўзбекистон тарихига кирадиган бўлди.

Таэквондочи Светлана Осипова Ўзбекистон тарихига кирди.

У шу дақиқаларда ўзининг финал баҳсини ўтказди, Ўйинларнинг кумуш медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон ҳисобига иккинчи кумуш, жамисини қўшиб ҳисоблаганда эса, ўн иккинчи медалини келтирди.

Бу ўзбекистонлик таэквондочилар Париж Ёзги Олимпиадасида қўлга киритган иккинчи медаль бўлди.

Светланадан аввал Улуғбек Рашитов бу галги Ўйинларнинг ҳам олтин медалини олишга муваффақ бўлган, икки карра Олимпиада чемпионига айланганди.

Аммо Светлана ўзининг бу ютуғи билан бир Ёзги Олимпиада Ўйинларининг совриндорига айланган илк ўзбекистонлик аёл таэквондочи сифатида тарихга кирди.

Еттинчи олтин

Abdumalik Xalokov

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ўз вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони, Осиё биринчилиги ва Осиё Ўйинлари ғолиби бўлган Абдумалик ҳаваскор боксдаги карьерасида илк бор Олимпиада чемпионига айланди.

Ўзбек боксчилари ўзларининг Риодаги тарихий ютуқларини янгилашди. Парижда аллақачон янги рекорд ўрнатишди.

Ўйинларнинг тўртта олтин медалини қўлга киритишди.

Уларники билан бирга Ўзбекистон ҳисобидаги жами олтин медалларнинг сони ҳозирча еттитага етди.

Улар кетма-кет тўртинчи финал жангини ҳам ғалаба билан якунлашди, ўзларининг ғалабали серияларини давом эттиришди.

Шу дақиқаларда Абдумалик Халоков ҳам қирғизистонлик боксчига қарши финал жангини ўзининг фойдасига ҳал қилди.

Ўз вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони, Осиё биринчилиги ва Осиё Ўйинлари ғолиби бўлган Абдумалик ҳаваскор боксдаги карьерасида илк бор Олимпиада чемпионига айланди.

Ўзбек боксчилари Ёзги Олимпиада Ўйинларидаги тарихий натижаларини сўнгги бор 2016 йил Риода қайд этишган.

Ўшанда Ўйинларнинг кумуш ва бронзлари баробарида учта олтин медалини қўлга киритишган.

Парижда эса, ҳисобидаги тўрттасидан ташқари ўзбекистонлик бешинчи боксчи ҳам Олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритиш имкониятини сақлаб турибди.

Амалдаги Олимпиада чемпиони бўлган Баҳодир Жалолов(+92 кг)нинг финал жанги бугун Тошкент вақти тунги соат 01:51 да бошланади.

Баҳодир икки карра Олимпиада чемпионлиги учун испаниялик боксчига қарши рингга кўтарилади.

Агар, финал жангида ғалаба қозонса, у Париж Олимпиадасида Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовдан кейин икки карра Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган учинчи спортчи бўлиб Ўзбекистон тарихига киради.

Баҳодир Жалолов ўз вазн тоифасида ўзбекистонлик энг номдор боксчилардан бири бўлади.

Амалдаги Олимпиада, бир неча карра жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё Ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган боксчи саналади.

Баҳодирнинг финал жанги билан ўзбекистонлик боксчиларнинг Париж Ёзги Олимпиадасига иштироклари ўз поёнига етади.

Бу галги Ўйинларда Ўзбекистонни жами етти нафар боксчиси намоён этган, улардан бештаси финалига чиққан ва бешовлон ҳам унинг олтин медалларини қўлга киритишлари мумкин.

Бунақаси мустақил Ўзбекистон тарихи ва Олимпия ҳаракати тарихида бўлмаган.

Олтинчи олтин

Kurashchi

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон эркин курашда Ёзги Олимпиада Ўйинларининг олтин медалини сўнгги бор 2004 йилда Афинада қўлга киритган.

Жамоага навбатдаги олтинини эркин курашчиси келтирди. Олтинчи олтин медалидан сўнг Ўзбекистон медаллар жадвалида 13-ўринга чиқиб олди.

Шу дақиқаларда Разамбек Жамалов -74 кг вазн тоифасида Олимпиада Ўйинларининг чемпионига айланди.

Финал баҳсида япониялик рақибини ҳам мағлуб этди.

Ўзбекистон эркин курашда Ёзги Олимпиада Ўйинларининг олтин медалини сўнгги бор 2004 йилда Афинада қўлга киритган.

Рамазбек 20 йилда деганда афсонавий эркин курашчи Артур Таймазовнинг ютуғини такрорлади.

Бу Парижда ўзбекистонлик эркин курашчилар қўлга киритган иккинчи медалдир.

Бундан аввал Ғуломжон Абдуллаев 57 кг вазн тоифасида Париж Ёзги Олимпиадасининг совриндорига айланган, бронза медалига эга чиққан.

Разамбекники билан Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобидаги жами медалларнинг сони ўнтага етди.

Ўзбекистон медалларининг ҳам сони ва ҳам сифати жиҳатидан аллақачон дунёда юқори йигирматаликка кирган, қолган барча постсовет давлатларини ортда қолдириб кетган.

Медалларининг сифатида жиҳатидан эса, Парижда ўзи учун тарихий натижа қайд этган, Риодаги тарихий ютуғини янгилаган.

Олтинчи олтин медалидан сўнг медаллар жадвалида бир поғона кўтарилиб, 13-ўринга чиқиб олган.

26 июлда тантанали очилган Ўйинлар эртага, 11 август куни ўз поёнига етади.

Бугун ўзбекистонлик сўнгги икки боксчи ва яна бир аёл таэквондочиси ҳам ўзларининг финал жангларини ўтказишади, Париж Ёзги Олимпиадаси чемпионлиги ва олтин медаллари учун даянга ва рингга чиқишади.

Бу галги Олимпиадада жами беш нафар Ўзбек боксчиси Ўйинларнинг финалига чиққан.

Улардан уч нафари аллақачон Ўйинларнинг олтин медалларини қўлга киритишган.

Яна бир финал

Svetlana Osipova

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Светлана Парижда аллақачон тарихий натижа қайд этди, бир Ёзги Олимпиада Ўйинларининг совриндор ўзбекистонлик илк аёл таэквондочиси сифатида Ўзбекистон тарихига кирадиган бўлди.

Ўзбекистон яна битта олтин олиши мумкин ёки навбатдаги тарихий натижа.

Шу дақиқаларда яна бир номдор таэквондочиси Ўйинларнинг финалига чиқди. Светлана Осипова Ўзбекистон тарихига кириши мумкин.

Ярим финал баҳсини ўзининг фойдасига ҳал қилган Светлана Осипова ҳам Ўзбекистонга Париж Ёзги Олимпиадасининг камида кумуш медалини нақд қилди.

У ўз вазн тоифасида 2022 йилги жаҳон чемпиони, Осиё биринчилиги ва Осиё Ўйинларининг совриндори бўлади.

Светлана Парижда аллақачон тарихий натижа қайд этди, бир Ёзги Олимпиада Ўйинларининг совриндор ўзбекистонлик илк аёл таэквондочиси сифатида Ўзбекистон тарихига кирадиган бўлди.

Париж Ёзги Олимпиадасининг таэквонда бўйича эркаклар баҳсларида ҳам Ўзбекистон битта олтин медалини қўлга киритган.

Уни номдор таэквондочиси Улуғбек Рашитов келтирган.

Улуғбек Париждаги ютуғи билан икки карра Олимпия чемпионига айланган ўзбекистонлик илк спортчи сифатида мамлакат тарихига кирган.

Бугун ўзбекистонлик спортчилар эркин кураш ва бокс баҳсларида ҳам Ўйинларнинг камида кумуш медалларини қўлга киритиш имкониятини сақлаб туришибди.

Илк кумуш

Akbar Jo'rayev

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Шу дақиқаларда оғир атлетикачиси Акбар Жўраев (-102 кг) даст кўтариш баҳсларида Ўйинларнинг кумуш медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон ҳисобидаги жами медалларнинг сони тўққизтага етди. Яна Ўйинларнинг олтин ва кумуш медалларини қўлга киритиш имкониятини сақлаб турибди.

Шу дақиқаларда оғир атлетикачиси Акбар Жўраев (-102 кг) даст кўтариш баҳсларида Ўйинларнинг кумуш медалини қўлга киритди.

Акбар ўзбекистонлик энг номдор оғир атлетикачилардан бири бўлади.

Ўз вазн тоифасида амалдаги Олимпиада, жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё Ўйинлари ғолиби саналади.

Бу ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Ёзги Олимпиада Ўйинларида қўлга киритган илк кумуш медалдир.

Бунгача улар Ўйинларнинг иккита олтин ва битта бронза медалларига эга чиқишган.

Бу иккита олтин медалдан биттасини айнан Акбар Жўраев Ўзбекистон ҳисобига келтирган.

Акбар сўнгги Токио Ёзги Олимпиада Ўйинларида ғолиб чиққан.

Парижда шу пайтгача ўзбекистонлик икки спортчи -таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматов икки карра Олимпиада чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлишган ва Ўзбекистон тарихига киришган.

Бугун яна ўзбекистонлик қатор спортчилар Ўйинларнинг олтин медаллари учун ўзларининг баҳсларини ўтказишади.

Таэквондо, эркин кураш ва бокс баҳсларида ҳам Олимпиада чемпионлиги учун ўз курашларини давом эттиришади.

Уларнинг орасида амалдаги яна бир Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам бор.

Акбарники билан Ўзбекистон ҳисобидаги жами медалларнинг сони тўққизтага етди. Улардан бештаси олтин.

Ўзбекистон аллақачон қўлга киритган медалларининг сифати бўйича ўзининг тарихий натижасини янгилади, ўзи учун янги рекорд ўрнатди.

Ўзбекистон медаллар жадвалида ўзининг 14-ўрнини янада мустаҳкамлаб олди.

Бу ҳам Ўзбекистон бир Ёзги Олимпиада Ўйинлари тарихида қайд этган энг яхши натижа бўлади.

26 июлда тантанали очилган Париж Ёзги Олимпиадаси эртага, 11 август куни расман поёнига етади.

9 август

Бешинчи олтин

O'zbek bokschilari

Сурат манбаси, Getty Images

Ўзбекистон кетма-кет кунни яна қўшалоқ олтин медаль билан якунлади.

Ўзбекистон жами бешта олтини билан медаллар жадвалида қолган барча постсовет давлатларини ортда қолдирди.

Ўзбек боксчилари финал жангларида ҳам ўзларининг ғалабали серияларини давом эттиришди.

Lazizbek Mullojonov

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Лазизбек Мулложонов ўз вазн тоифасида сўнгги жаҳон чемпионатининг совриндори, 2022 йилги Осиё Ўйинларининг ғолиби бўлади.

Шу дақиқаларда Лазизбек Мулложонов ҳам -92 кг вазн тоифасида Париж Ёзги Олимпиада Ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.

Ўзининг ҳаваскор боксдаги карьерасида илк бор Олимпиада чемпионига айланди.

У Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевдан кейин кетма-кет финал жангини ҳам ўзининг фойдасига ҳал қилган ўзбекистонлик учинчи боксчи бўлди.

Парижда Ўзбекистон ҳисобига бешинчи олтин медални келтирди.

Лазизбек Мулложонов ўз вазн тоифасида сўнгги жаҳон чемпионатининг совриндори, 2022 йилги Осиё Ўйинларининг ғолиби бўлади.

Руслан Чагаев: Худо хоҳласа, бизда бешта олтин бўлиши мумкин - Видео

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Парижда ўзбекистонлик жами беш нафар боксчи Ўйинларнинг финалига чиққан.

Ўзбек боксчилари орасидан финал жангларини бошлаб берган Ҳасанбой Дўсматов кеча, 8 август куни Ўзбекистон ҳисобига учинчи олтин медалини келтирган.

Ҳасанбой ўзининг сўнгги ютуғи билан икки карра Олимпиада чемпионига айланган, ҳаваскор боксда бу каби ютуққа эришган ўзбекистонлик биринчи боксчи сифатида мамлакат тарихига кирган.

Shavkat Mirziyoyev

Сурат манбаси, Rasmiy

Ўзбекистон президенти бугун Ҳасанбой Дўсматов ва Улуғбек Рашитовни Париж Олимпиадасида эришган ютуқлари билан шахсан табриклаган.

Улар билан телефон орқали ўзи гаплашган.

Улуғбек Рашитов кеча, 8 август куни дзюдода Ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритган.

Икковлон бир куннинг ўзида Ўзбекистон ҳисобига қўшалоқ олтин медали келтиришган, Улуғбек ҳам икки карра Олимпиада чемпионига айланиб, Ўзбекистон тарихига кирган.

Ўзбекистонлик қолган икки нафар боксчи ўзининг финал жангларини эртага, 10 август куни ўтказишади.

Уларнинг орасида амалдаги Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам бор.

Уч боксчисининг финал жанглари ортидан Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобидаги жами медалларнинг сони 8 тага етди.

Улардан бештаси олтин ва қолганлари бронза медалларидир.

Париж Ёзги Олимпиадасида Ўзбекистонни жами етти нафар боксчиси намоён этган.

Улардан бештаси Ўйинларнинг финалигача чиққан.

Ўзларига Париж Олипиадасининг камида кумуш медалларини нақд қилган.

Аллақачон Ўйинларнинг бирор бир иштирокчи давлати эриша олмаган ютуққа ҳам эришган.

Парижда қўлга киритажак медалларининг сони бўйича барча рақиб жамоаларни ортда қолдирган.

Энг кўп боксчиси Ўйинларнинг финалига чиққан иштирокчи давлатга айланган.

Ўзбекистонлик боксчилари энг зўр, тарихий натижаларини қайд этган 2016 йилги Рио Олимпиадасида Ўйинларнинг кумуш ва бронзалари баробарида 3 та олтин медалини қўлга киритишган.

Erkin kurash bahslari

Сурат манбаси, Getty Images

Бугун эркин курашчиси Ғуломжон Абдуллаев ҳам Ўзбекистон ҳисобига яна бир бронза медалини келтирган.

Razambek Jamalov

Сурат манбаси, Getty Images

-74 кг вазн тоифасидаги бошқа бир курашчиси Разамбек Жамалов эса, Ўйинларнинг финалига чиққан.

Ўзбекистон учун Париж Ёзги Олимпиадасининг камида кумуш медалини нақд қилган.

Ўзбекистон ҳисобидаги бешта олтин ва учта бронзаси билан медаллар жадвалида шу бугуннинг ўзида икки бор юқорилаган.

Лазизбекнинг ютуғи ортидан яна бир поғона юқорига сакраб, совриндор 80 давлат орасидан 14-ўринга кўтарилиб олган.

Медалларининг сифати бўйича ҳам аллақачон Парижда ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган.

Тўртинчи олтин медаль

Asadxo'ja Mo'ydinxo'jayev

Сурат манбаси, Getty Images

Ўзбек боксчилари финал жангларини ҳам кетма-кет ғалаба билан бошлашди.

Шу дақиқаларда Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам -71 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди.

У Ҳасанбой Дўсматовдан кейин финал жангини ҳам ўзининг фойдасига ҳал қилган ўзбекистонлик иккинчи боксчига айланди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўз вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони бўлади.

Парижда ўзбекистонлик жами беш нафар боксчи Ўйинларнинг финалига чиққан.

Ўзбек боксчилари орасидан финал жангларини бошлаб берган Ҳасанбой Дўсматов кеча, 8 август куни Ўзбекистон ҳисобига учинчи олтин медалини келтирган.

Ҳасанбой ўзининг сўнгги ютуғи билан икки карра Олимпиада чемпионига айланган, ҳаваскор боксда бу каби ютуққа эришган ўзбекистонлик биринчи боксчи сифатида мамлакат тарихига кирган.

Яна бироздан сўнг ўзбекистонлик учинчи боксчи ҳам Олимпиада чемпионлиги учун рингга кўтарилади.

Лазизбек Мулложонов ўзининг финал жангини озарбайжонлик боксчига қарши ўтказади.

Ўзбекистон учун яна бир олтин медаль тақдирини ҳал қилувчи жанг Тошкент вақти билан тунги 01:34 да бошланади.

Асадхўжанинг ютуғи ортидан Ўзбекистон медаллар жадвалида уч поғона юқорига сакради, 15-ўринга кўтарилиб олди, барча постсовет давлатларини ортда қолдириди.

8 август

Париж-2024: Ўзбекистон ҳисобида учинчи олтин медаль

Hasanboy Do'smatov

Сурат манбаси, Getty Images

Ўзбек боксчилари финал жангларини ҳам ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон бир кунда иккита олтин медали олди.

Учинчи олтин

Ҳасанбой Дўсматов шу дақиқаларда Ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритди.

У ҳал қилувчи жангда мезбон франциялик рақиби Биллал Беннамани ҳам мағлуб этди.

Париждаги ғалабаси ортидан Ҳасанбой ҳам Улуғбек Рашитов каби икки карра Олимпиада Ўйинлари чемпионига айланди.

У бу каби ютуққа эришган ўзбекистонлик биринчи боксчи сифатида тарихга кирди.

Париж Ёзги Олимпиадасида Ўзбекистонни жами етти нафар боксчиси намоён этган.

Улардан бештаси Ўйинларнинг финалигача чиққан.

Ўзларига Париж Олимпиадасининг камида кумуш медалларини нақд қилган.

Аллақачон Ўйинларнинг бирор бир иштирокчи давлати эриша олмаган ютуққа ҳам эришган.

Парижда қўлга киритажак медалларининг сони бўйича барча рақиб жамоаларни ортда қолдирган.

Энг кўп боксчиси Ўйинларнинг финалига чиққан иштирокчи давлатга айланди.

Руслан Чагаев: Худо хоҳласа, бизда бешта олтин бўлиши мумкин - Видео

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Ўзбекистонлик қолган боксчилар чемпионлик учун жангларини 9 ва 10 август кунлари ўтказишади.

Уларнинг орасида амалдаги Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам бор.

Айнан бокс Ўзбекистон учун Ёзги Олимпиада Ўйинларида энг совринли спорт турларидан бири бўлади.

Ҳасанбой Дўсматовнинг ютуғидан кейин Ўзбекистон медаллар жадвалида етти поғона юқорига сакради, 18-ўринга кўтарилиб, юқори йигирматаликка кирди.

Минтақа давлатлари орасидан қолган ҳеч бири ҳалича бунга муваффақ бўлмаган, постсовет давлатлари орасидан фақат Украинагина олдинда.

Иккинчи олтин

Ulughbek Rashitov

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Улуғбек Рашитов Парижда икки карра Олимпия Ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди.

Ўзбекистонга тўртинчи медалини таниқли таэквондочиси Улуғбек Рашитов келтирди.

У (-68 кг) Парижда икки карра Олимпия Ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди.

Улуғбек Рашитов амалдаги Олимпиада чемпиони бўлади.

Ўзбекистонлик энг донгдор таэквондочилардан бири.

Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё биринчилиги ва Ўйинлари ғолиби.

Улуғбек Рашитовнинг иккинчи олтин медали ортидан, Ўзбекистон медаллар жадвалида Қозоғистонни ортда қолдирди, минтақада пешқадам мавқеъни эгаллади.

Ўзбекистон Украина ва Озарбайжон билан бирга энг яхши натижа қайд этиб турган учта постсовет давлатидан биттасига айланди.

Ҳисобидаги 2 та олтин ва иккита бронза медали билан совриндор 80 давлат орасида 25-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон ҳисобида камида бешинчи кумуш медаль

Abdumalik Xalokov

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Шу дақиқаларда ўзбекистонлик сўнгги боксчи - Абдумалик Халоков ҳам ўзининг ярим финал жангини ғалаба билан якунлади.

Ўзбекистонлик бешта боксчининг ҳаммаси Париж Ёзги Олимпиадасининг финалига чиқди.

Шу дақиқаларда ўзбекистонлик сўнгги боксчи - Абдумалик Халоков ҳам ўзининг ярим финал жангини ғалаба билан якунлади.

Абдумалик -57 кг вазн тоифасида финал йўлланмаси учун жангда австралиялик рақиби Чарли Сеньорни ҳам мағлуб этди.

Ўзбекистонлик боксчилар ўзларининг ғалабали серияларини давом эттиришди.

Ярим финалда жанг қилган бешта боксчисидан барчаси Ўйинларнинг финалига чиқди, Париж Ёзги Олимпиадаси чемпионлиги учун курашадиган бўлди.

Абдумалик Халоков ҳам ўз вазн тоифасида дунёнинг энг совриндор боксчиларидан бири бўлади.Амалдаги жаҳон чемпиони, Осиё биринчилиги ва Осиё Ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган боксчи.

Париж Ёзги Олимпиада Ўйинларида Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг эркак байроқдори.

Худди шу бугун ўзбекистонлик боксчилар ўзларининг финал жангларини ҳам бошлашади.

Бироздан сўнг Ҳасанбой Дўсматов икки карра Олимпиада чемпионлиги учун рингга кўтарилади.Ҳасанбой Париж Ёзги Олимпиадасининг олтин медали учун мезбон франциялик боксчи Биллал Беннамага қарши жанг қилади.

Агар финал жангини ютса, у Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобига учинчи олтин медалини келтиради.

Жамоа ҳисобида ҳозирча Ўйинларнинг иккита олтин ва иккита бронза медаллари бор, уларни Ўзбекистонга дзюдочилари ва таэквондочиси келтиришган.

Энг кўп олтин медални ким олаяпти?

Билиш учун жонли янгиланиб борувчи медаллар жадвалимизга боқинг.

Мана, линки👇

Бешта олтинми?

Руслан Чагаев ва Ҳасанбой Дўсматов

Сурат манбаси, Getty Images

Ўзбек боксчилари финал жангларини бошлашмоқда.

Бугун Ўзбек боксчилари учун муҳим кун, улар Парижда ўзларининг финал жангларини бошлашади.

Тошкент вақти билан тунги соат 01:34 да Ҳасанбой Дўсматов икки карра Олимпиада чемпионлиги учун рингга чиқади.

Париж Ёзги Олимпиадасида жами беш нафар ўзбекистонлик боксчи Ўйинларнинг совринли ўринларига даъвогарлик қилиб туришибди.

Бунга эса, дунёнинг бирор бир иштирокчи давлати муваффақ бўлмаган.

Ўзбек боксчилари ўзларининг энг зўр натижаларини 2016 йилги Рио Ёзги Олимпиадасида қайд этишган.

Ўшанда Ўйинларнинг учта олтин, иккита кумуш, иккита бронза - жами еттита медалини қўлга киритишган.

Умумжамоа ҳисобида ҳам барчани ортда қолдириб, пешқадам мавқеъни эгаллашган.

Боксчилар Риодаги тарихий ютуқларини Парижда янгилай олишадими?

Iqtibos

Би-би-си Ўзбек хизмати бугунги финал жанги арафасида Ўзбек боксчиларининг Париждаги иштирокларини яқиндан кузатиб бораётган ва ҳозир Америка Қўшма Штатларида бўлган ўзбекистонлик энг номдор боксчилардан бири Руслан Чагаевга боғланди.

"Болаларда "настрой" кучли. Уларни кўриб айтаяпман, Худо хоҳласа, бизда бешта олтин медали бўлиши мумкин".

"Мен уларга фақат омад тилай оламан. Уларда қолган ҳамма нарса бор. Куч бор, техника, мактаб - ҳамма нарса бор. Ҳозир Олимпиадада бокс бўйича энг кучли терма жамоа Ўзбекистон бўлаяпти. Шунинг учун ҳам уларга фақат омад тилайман", - дейди у биз билан суҳбатда.

Батафсил:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 4
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 4

7 август

Камида тўртинчи кумуш

Ўзбекистонлик тўртинчи боксчи ҳам финалга чиқди. Яна бири эса, Ўзбекистонга Ўйинларнинг камида бронза медалини нақд қилиб турибди.

Bahodir Jalolov

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Баҳодир ўзининг бу каби ютуғи ортидан, кетма-кет Париж Ёзги Олимпиадаси бокс баҳсларининг финалига чиққан тўртинчи боксчи бўлди.

Баҳодир Жалолов ҳам Ўзбек боксчиларининг ярим финал жангларидаги ғалабали сериясини давом эттирди.

Ўзбекистонлик номдор боксчи шу дақиқаларда бўлиб ўтган ярим финал жангида Европа чемпиони бўлган рақибини ҳам енгди.

Баҳодир ўзининг бу каби ютуғи ортидан, кетма-кет Париж Ёзги Олимпиадаси бокс баҳсларининг финалига чиққан тўртинчи боксчи бўлди.

У энди 10 август куни икки карра Олимпия Ўйинлари чемпионлиги учун рингга чиқади.

Баҳодир ўз вазн тоифасида амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланади.

Ҳасанбой Дўсматов билан бирга Парижда икки карра Олимпия Ўйинлари чемпионлиги учун жанг қилади.

Баҳодир Жалолов Ўзбекистоннинг энг номдор ва энг совриндор боксчиларидан бири.

Бир неча карра жаҳон, Осиё чемпионлиги ва Осиё Ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган боксчи.

Энг кўп олтин медални ким олаяпти?

Билиш учун жонли янгиланиб борувчи медаллар жадвалимизга боқинг.

Мана, линки👇

Парижда жами беш нафар боксчиси Ўйинларнинг ярим финалига чиққан, бу каби натижаси билан дунёдаги қолган барча рақибларини ортда қолдириб кетган, қўлга киритажак медалларининг сони бўйича жаҳонда аллақачон пешқадам мавқеъни эгаллашга ҳам улгурган.

Ўзбекистонлик сўнгги - бешинчи боксчи ўзининг финал йўлланмаси учун ярим финал жангини эртага, 8 август куни ўтказади.

Парижда Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг байроқдори бўлган Абдумалик Халоков австралиялик боксчига қарши жанг қилади.

Унинг жанги Тошкент вақти билан тунги 00:30 да бошланади.

26 июл куни тантанали очилган Париж Ёзги Олимпиада Ўйинлари 11 август куни ёпилади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси шу пайтгача Ўйинларнинг учта - битта олтин, иккита бронза медалларини қўлга киритган.

Жамоа ҳисобидаги жами учта медали билан жорий пайтда медаллар жадвалида 40-ўринни эгаллаб турибди.

5 август

Камида учинчи кумуш

Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Сурат манбаси, Getty Images

Ўзбекистонлик учинчи боксчи ҳам финалга чиқди. Ўзбекистон ярим финал жангларини кетма-кет ғалаба билан бошлади.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистонга Париж Ёзги Олимпиада Ўйинларининг камида учинчи кумуш медалини нақд қилди.

У ҳам шу дақиқаларда ярим финал жангини ўзининг фойдасига ҳал қилди.

Финал йўлланмаси учун кечган жангда Жаҳон чемпионати совриндори бўлган америкалик рақиби Омари Жонесни мағлуб этди.

Асадхўжа эса, ўз вазн тоифасида (-71 кг) жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритган боксчи бўлади.

Ўзбекистонлик яна икки нафар боксчи эса, Ўйинларнинг камида иккита бронза медалини нақд қилиб турибди.

Ўзбекистон аллақачон дунёда биринчи, Ўзбек боксчилари кучи нимада?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 5
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 5

Ўзбекистонлик боксчилар ярим финал жангларини кетма-кет ғалаба билан бошлашди.

Асадхўжа Ўйинларнинг финалига чиққан учинчи ўзбекистонлик боксчи бўлди.

Парижда ўзбекистонлик жами беш нафар боксчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритган.

Бундан аввал Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов Ўйинларнинг финалига чиққан.

Баҳодир Жалолов ўзининг ярим финал жангини эртага, 7 август куни ўтказса, Абдумалик Халоков финал йўлланмаси учун 8 август куни рингга чиқади.

Худди шу куни Ҳасанбой Дўсматов яна бир бор Олимпиада чемпионлиги учун ўзининг финал жангини ўтказади.

Ҳасанбой Баҳодир Жалолов билан бирга Парижда икки карра Олимпиада чемпионлиги учун беллашаётган ўзбекистонлик иккита боксчидан биттаси бўлади.

Ўзбекистонлик боксчилар Париж Ёзги Олимпиадасида аллақачон қолган барча рақибларини ортда қолдириб кетишган.

Қўлга киритажак жами медалларининг сони бўйича ҳозирнинг ўзидаёқ жаҳонда пешқадам мавқеъни эгаллаб бўлишган.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобида ҳозирча жами учта медал бор.

Битта олтин ва иккита бронза медалларини жамоага дзюдочилари келтиришган.

26 июл куни тантанали очилган 33-Париж Ёзги Олимпиада Ўйинлари 11 август куни поёнига етади.

Энг кўп олтин медални ким олаяпти?

Билиш учун жонли янгиланиб борувчи медаллар жадвалимизга боқинг.

Мана, линки👇

4 август

Қўшалоқ ғалаба

Париж-2024: Медаллар жадвали

Бокс бўйича эркаклар терма жамоаси ярим финал жангларини қўшалоқ ғалаба билан бошлади.

Ҳасанбой Дўсматов ортидан Лазизбек Мулложонов (-92кг) ҳам финалга чиқди.

Тожикистонлик рақибига қарши ярим финал жангини ғалаба билан якунлади.

У ҳам Ҳасанбой каби Ўзбекистон учун Париж Ёзги Олимпиада Ўйинларининг камида кумуш медалини нақд қилди.

Парижда кетма-кет бу каби ютуққа эришган ўзбекистонлик иккинчи боксчи бўлди.

Ўзбекистонлик жами беш нафар эркак боксчи Ўйинларнинг ярим финалига чиққан.

Ўзбекистонга Париж Ёзги Олимпиадасининг камида бронза медалларини нақд қилган.

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўзининг бу каби натижаси билан аллақачон қолган рақиб жамоаларни ортда қолдириб кетган.

Париж Ёзги Олимпиадасида қўлга киритажак медалларининг сони бўйича пешқадам мавқеъни эгаллаган.

Камида биринчи кумуш медаль

Номдор ва совриндор боксчиси Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистонга Ўйинларнинг камида илк кумуш медалини нақд қилди.

Ҳасанбой ярим финал жангида ҳам ғолиб чиқди. Финалга чиққан ўзбекистонлик биринчи боксчи бўлди.

Ҳасанбой Дўсматов 2016 йилги Рио Олимпиада Ўйинларининг чемпиони ва "энг зўр боксчиси" бўлади.

Жаҳон, Осиё чемпионати ва Осиё Ўйинлари ғолиби.

Бокс бўйича Ўйинларнинг ярим финал жанглари бугун, 4 август куни старт олган.

Ўзбекистонлик қолган боксчилар иштирокидаги ярим финал жанглари 6, 7 ва 8 август кунларига режаланган.

Финал жангларини Ўзбекистон терма жамоаси учун Ҳасанбой Дўсматов бошлаб беради.

Ҳасанбой ўзининг финал жангини 8 август куни мезбон Франция вакилига қарши ўтказади.

У бу жангда икки карра Олимпиада чемпионлиги учун рингга кўтарилади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг ҳисобида ҳозирча жами учта - битта олтин ва иккита бронза медали бор.

Уларнинг барчасини Ўзбекистонга дзюдочилари келтирган.

2 август

Париж-2024: Ўзбекистон ҳисобида учинчи медаль, яна учтаси нақд

Ўзбекистон минтақада медаллар жадвали пешқадамига айланадими?

Олтинчи медал ҳам нақд бўлди

Hasanboy Do'smatov

Лазиз Мулложонов, Баҳодир Жалоловдан кейин Ҳасанбой Дўсматов ҳам чорак финал жангини ўзининг фойдасига ҳал қилди.

Шу дақиқаларда муросасиз кечган жангда қозоғистонлик рақибини енгди.

Бугунги ғалабаси ортидан, Ҳасанбой Ўйинларнинг камида бронза медалини нақд қилган ўзбекистонлик учинчи боксчига айланди.

Ҳасанбой Дўсматов 2016 йилги Рио Олимпиада Ўйинларининг чемпиони ва "энг зўр боксчиси" бўлади.

Жаҳон, Осиё чемпионати ва Осиё Ўйинлари ғолиби.

Бугун ўзининг чорак финал жангини ўтказган ўзбекистонлик сўнгги боксчи Тўрабек Ҳабибуллаев эса, ортга қайтадиган бўлди.

Ўзбекистонлик ёш боксчи ярим финал йўлланмаси учун кубалик кучли рақиби, сўнгги икки Олимпиада Ўйинлари ғолиби кубалик Арлен Лопезга қарши жанг қилди, аммо жангини очколар ҳисобига бой берди.

Ўзбекистонни Париж Ёзги Олимпиадасида жами 7 нафар боксчиси намоён этмоқда.

Уларнинг барчаси бирдек Ўйинларнинг чорак финалига чиқишга муваффақ бўлишган.

Бунгача бу боксчилардан фақат бир нафари чорак финал жангини бой берган, холос.

Чорак финал жанглари ва ўзбекистонлик боксчиларнинг ундаги эртага, 3 август куни ҳам давом этади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг ҳисобида ҳозирча жами учта - битта олтин ва иккита бронза медали бор.

Бешинчи медаль ҳам нақд

Bahodir Jalolov

Лазиз Мулложоновдан кейин Баҳодир Жалолов ҳам Ўзбекистонга яна битта медални нақд қилди.

Шу дақиқаларда Баҳодир Жалолов ҳам чорак финал жангини ўзининг фойдасига ҳал қилди.

+92 кг вазн тоифасида австралиялик рақибига бирор бир имконият қолдирмади, Париж Ёзги Олимпиада Ўйинларининг ярим финалига йўл олди.

Баҳодир Жалолов Ўзбекистннинг энг номдор ва энг совриндор боксчиларидан бири бўлади.

У сўнгги Токио Ёзги Олимпиада Ўйинларининг чемпиони, қатор жаҳон чемпионатлари ва Осиё биринчиликларининг ғолиби саналади.

Баҳодир Ҳасанбой Дўсматов билан бирга Парижда иккинчи карра Ёзги Олимпиада Ўйинларининг чемпионлиги учун беллашаётган Ўзбекистонлик иккита боксчидан биттаси бўлади.

Ҳасанбой ҳам бугун, 2 август куни ўзининг чорак финал жангини ўтказади.

Худди шу бугун ўзбекистонлик яна бир боксчи Ўйинларнинг медали учун рингга чиқади.

Тўрабек Ҳабибуллаев кубалик Арлен Лопезга қарши жанг қилади.

Учинчи медаль

Alisher Yusupov

Сурат манбаси, Rasmiy

Париж Ёзги Олимпиада Ўйинларининг учинчи медалини ҳам Ўзбекистонга дзюдочиси келтирди.

Алишер Юсупов шу соатларда +100 кг вазн тоифасида Ўйинларнинг бронза медали учун бўлиб ўтган баҳсни ўзининг фойдасига ҳал қилди. Япониялик рақибини доғда қолдирди.

У ҳам ўзбекистонлик энг кучли дзюдочилардан бири бўлади, ўз вазн тоифасида сўнгги икки жаҳон чемпионатининг бронза медаллари совриндори бўлади.

Алишер Юсуповнинг бу ютуғи ортидан Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобидаги медалларнинг сони учтага етди.

Улардан биттаси олтин ва иккитаси бронзадир.

Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони ва сифати жиҳатидан минтақада пешқадам бўлиб турган Қозоғистонга тенглашди.

Медаллар жадвалида Қозоғистон билан бирга 25-ўринни бўлишди.

Бугун Тожикистоннинг яна бир дзюдочиси Ўйинларнинг бронза медалини қўлга келтирди.

Тожикистон ҳисобидаги медалларнинг сони иккитага етди, медалларнинг ҳар иккиси ҳам бронзадир.

Яна бир медаль нақд

Lazizbek Mullojonov

Сурат манбаси, Rasmiy

Ўзбекистон ҳисобидаги яна бир медални номдор боксчиси Лазизбек Мулложонов нақд қилди.

Лазизбек кеча, 1 август куни ўзининг чорак финал жангини муваффақиятли ўтказди.

У бразилиялик рақибини мағлуб этиб, Ўйинларнинг ярим финалига йўл олди.

Париж Ёзги Олимпиадасида бу каби ютуққа эришган ҳозирча биринчи ўзбекистонлик боксчи бўлди.

Лазизбек Мулложонов ўз вазн тоифаси(-92 кг)да сўнгги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори, 2022 йилги Осиё чемпиони ҳам саналади.

Айнан бокс Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси учун Ёзги Олимпиада Ўйинларининг энг совринли спорт турларидан бири бўлади.

Парижда ҳам бокс бўйича эркаклар терма жамоаси тўлиқ таркибда чорак финал йўлланмасига эга чиққан.

Чорак финалда эришилган ҳар қандай ғалаба эса, Ўзбекистон учун Ўйинларнинг медалларини нақд қилади.

Париж Ёзги Олимпиадасида Ўзбекистонни жами 7 нафар боксчиси намоён этмоқда.

Уларнинг орасида икки нафар Олимпиада чемпионлари бор.

Mirziyoyev va Jalolov

Сурат манбаси, Rasmiy

Айнан бугун, 2 август куни Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматов икки карра Олимпия Ўйинлари чемпионлиги учун ўзларининг чорак финал жангларини ўтказишади.

Ўзбекистонлик боксчилар орасидан биринчи бўлиб рингга кўтарилган Руслан Абдуллаев эса, кеча, 1 август куни ўзининг чорак финал жангини канадалик рақибига бой бериб қўйди.

Боксчисининг Ўйинлардаги илк чорак финал жанги манзарасида Ўзбекистон томонининг ҳакамлар ҳакамлигидан эътирозда экани ҳам кўрилди.

Muzaffarbek To'raboyev

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Медалларни жамоа ҳисобига дзюдо бўйича аёллар ва эркаклар баҳсларида Диёра Келдиёрова ва Музаффарбек Тўрабоев келтирган.

Париж Ёзги Олимпиадаси 26 июл куни тантанали очилган ва 11 августгача давом этади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобида ҳозирча Ўйинларнинг битта олтин ва битта бронза медаллари бор.

Медалларни жамоа ҳисобига дзюдо бўйича аёллар ва эркаклар баҳсларида Диёра Келдиёрова ва Музаффарбек Тўрабоев келтирган.

Ўзбекистонни Париж Ёзги Олимпиадасида рекорд сондаги - жами 90 нафар спортчиси намоён этмоқда.

Бунақаси эса, мамлакат тарихида бўлмаган.

Ўйинларда беллашаётган спортчиларининг сони бўйича бу гал қолган бирор бир минтақа давлати ҳам Ўзбекистон билан беллаша олмаган.

Medallar jadvali

Париж Олимпиадасида 329 та олтин медаль ўйналади.

Олимпиада чемпионлиги учун эса, 200 дан ортиқ давлат вакиллари кураш олиб боришади.

Улар 32 та спорт тури бўйича беллашишади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси қўлга киритган медалларининг сони бўйича сўнгги Токио Ёзги Олимпиада Ўйинларини Марказий Осиёда энг пешқадам мавқеъда якунлаган.

Жамоа Токио Олимпидасининг 3 та олтин, 2 та бронза - жами 5 та медалини қўлга киритган.

Икки бор Ўйинларнинг рекордини ҳам янгилаган.

Бу Ўзбекистон Ёзги Олимпиада Ўйинлари тарихида қайд этган иккита энг яхши натижадан биттаси бўлган.

Энг кўп олтин медални ким олаяпти?

Билиш учун жонли янгиланиб борувчи медаллар жадвалимизга боқинг.

Мана, линки👇

Ўзбекистонда ғолиб олимпиячилар учун давлат томонидан катта миқдордаги бир марталик пул мукофотлари ҳам белгилаб қўйилган.

Ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритганлар учун $200 000 АҚШ доллари ваъда қилинган.

Ким кумуш медалини олса, $100 000 АҚШ доллари олиши айтилган.

Ўйинларни бронза медали билан якунлаганлари учун эса, $50 000 доллар пул мукофоти кўзда тутилган.

1 август

Париж-2024: Ўзбекистон ҳисобида яна битта медаль

Muzaffar

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Шу соатларда Музаффарбек Тўрабоев Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобига Ўйинларнинг илк бронза медалини келтирди.

Ўзбекистоннинг иккинчи медалини ҳам номдор дзюдочиси келтирди.

Бронза медали

Шу соатларда Музаффарбек Тўрабоев Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобига Ўйинларнинг илк бронза медалини келтирди.

Музаффарбек Тўрабоевнинг ютуғи ортидан, Ўзбекистон ҳисобидаги медалларнинг сони иккитага етди.

У ўз вазн тоифасида (-100 кг) ўзбекистонлик энг совриндор дзюдочилардан бири бўлади.

Амалдаги Осиё чемпиони, жаҳон биринчилиги ва Осиё Ўйинларининг ҳам ғолиби саналади.

Париж Ёзги Олимпиада Ўйинларида Ўзбекистонга илк ва ҳозирча ягона олтин медалини ҳам машҳур дзюдочиси Диёра Келдиёрова келтирган.

26 июл куни тантанали очилган Ўйинлар 11 августгача давом этади.

Худди шу бугун ўзбекистонлик боксчилар ҳам ўзларининг совринли ўринлар учун жангларини бошлашган.

Ўзбекистон дзюдочисининг бронза медали ортидан, медаллар жадвалида 200 дан ортиқ иштирокчи давлат орасидан 21-ўринни эгаллаб турибди.

Ўйинларнинг олтинчи кунида вакиллари совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлган давлатларнинг сони эса, ҳозирча жами 44 тани ташкил этади.

Марказий Осиё давлатлари орасидан Қозоғистон пешқадам мавқеъда.

Аммо ҳисобидаги медалларининг сони ҳалича ўзгармаган - битта олтин ва иккита бронзалигича қолаётир.

Орада Тожикистон ҳам Ўйинларнинг битта бронза медалини олишга муваффақ бўлган, бу медални ҳам Тожикистонга дзюдочиси келтирган.

Қирғизистон ва Туркманистон ҳисобида ҳозирча бирор бир медаль йўқ.

Постсовет давлатлари орасидан ҳисобидаги битта олтин ва битта кумуш медаль билан Грузия энг яхши мавқеъда.

Озарбайжон Олимпия терма жамоасида битта олтин, Украинада эса, биттадан кумуш ва бронза медаллари бор.

Россия олимпиячилари эса, нейтрал мақомда ва индивидуал тарзда беллашишмоқда.

29 июл

Олтин медаль акс-садоси

Диёра Келдиёрова

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Диёра ўзининг шов-шувли ғалабаси ортидан, Ўзбекистон Олимпия ҳаракати тарихига кирган.

Париж-2024: Диёра номдор рақибини шунча йиғлатдими - дунёнинг етакчи нашрларида гап, Ўзбек дзюдочисининг шов-шувли ғалабаси қаршисида британ элчиси ҳам жим турмади ва медаллар жадвалида ким илдам?

Парижда нималар бўлмоқда? Тошкентда-чи?

Ўзбекистонлик номдор дзюдочи Диёра Келдиёрованинг Париж Ёзги Олимпиада Ўйинларидаги шов-шувли ғалабаси берган акс-садо ҳануз тинмаётир.

Диёра -52 вазн тоифасида кеча, якшанба куни ўз карьерасида илк бор Олимпиада чемпионига айланган.

У Ўйинларнинг олтин медали учун курашда дунёнинг энг номдор дзюдочиларига қарши татамига чиққан, аммо рақибларининг барчасини бирма-бир мағлуб этишга муваффақ бўлган, куннинг шов-шувига айланган.

Иккинчи босқич баҳсларида эса, Диёрага амалдаги Олимпия чемпиони япониялик Ута Абэ рўбарў келган.

Аммо Диёра Олимпия баробарида тўрт карра жаҳон чемпиони ҳам бўлган бу номдор рақибининг ҳам курагини ерга теккизган.

Ўзининг бежизга жаҳон рейтинги пешқадамига айланмаганини татамида бутун дунёнинг кўз ўнгида исботлаган.

Диёранинг Ута Абэни доғда қолдирган ҳаракати ҳатто "Йил иппони" номинацияси учун асосий даъвогарга ҳам айлангани ҳам айтилган.

Ўйинларнинг энг кўп олтин медалини ким олаяпти? Билиш учун жонли янгиланиб борувчи медаллар жадвалимизга боқинг. Мана, линки👇.

Алам кўз ёшлари...

Ута Абэнинг Диёрадан учраган мағлубияти аламини қанчалик ҳазм қила олмаётган акс этган тасвирлар эса, шу соатларда ҳам дунёнинг энг етакчи оммавий ахборот воситалари эътиборини ўзига қаратган мавзуга айланган.

Ўкириб йиғлаётган шогирдини мураббийси ҳам, залдагиларнинг қўллови ҳам овута олмаётган кадрлар улар томонидан алоҳида видео шаклида олиб, чоп этилган, унга Ута Абэнинг бошини чангаллаб турган сурати ва "қаранг, нимани англатган", деган сўзлар катта ҳарфлар билан илова қилинган, сайтларида бош мақола ўрнини эгаллаган.

Диёра эса, ўзининг шов-шувли ғалабаси ортидан, Ўзбекистон Олимпия ҳаракати тарихига кирган.

Парижда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобига ўзининг илк ва дастлабки олтин медалини келтирган.

Бундан ташқари, Олимпия чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи аёл спортчи ва дзюдочига ҳам айланган.

Маҳаллий вақт билан кечки соатлар эканига қарамай, Диёра ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида олқишлар "гирдоби"да қолиб кетган.

Унинг ғалабасидан хурсандчилик ёшларидан ўзларини тия олмаганларнинг ҳам оз эмаслиги кўрилган, финал жангидан лавҳаларгача бўлишилган.

Диёрани ғалабаси билан ўзининг ижтимоий тармоқлардаги акаунтларида Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ҳам қутлаган.

У, "Диёра, бутун Ўзбекистон Сиз билан фахрланади!", деб ёзди.

Айнан гендер тенглиги масаласи эса, бу галги Париж Ёзги Олимпиадасида муҳим ўрин тутади.

Иқтибос

Диёранинг Париж Олимпиадасидаги ғалабасига Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси ҳам ўзининг эътиборини қаратган.

Тимоти Смарт твит қилиб, Ўзбекистон ва Диёра Келдиёровани мазкур ғалабаси билан илиқ қутлаган.

Британ элчисига кўра, "бу биргина Ўзбек аёл спортчиси томонидан Ёзги Олимпиада Ўйинларида қўлга киритилган биринчи олтин медал эмас".

"Мазкур медаль ўзбекистонлик барча қизларнинг ўзлари истаган нарсага эриша олишлари мумкинлигининг ҳам далолатидир".

Шундай деркан, британ элчиси ўзининг твитига ўзбек тилидаги "Олға, Ўзбекистон", деган сўзлар билан якун ясаган.

Париж Ёзги Олимпиадасида дунёнинг 200 дан ортиқ давлатидан келган 10 мингдан зиёд спортчи чемпионлик учун кураш олиб боришмоқда.

Номдор ва совриндор дзюдочисининг оламшумул ютуғи ортидан Ўзбекистон ҳам Ўйинларнинг иккинчи кунидаёқ медаллар жадвалига киришга муваффақ бўлган саноқли давлатларнинг сафидан жой олган.

Қозоғистон билан бирга жадвалнинг юқори ўнталикка кира олган иккита Марказий Осиё давлатидан биттасига ҳам айланган.

Қозоғистон яна спортчилари XXXIII Париж Олимпиадасининг илк медалларини қўлга киритган давлат сифатида ҳам тарихга кирган.

Улар нишондан отиш, дзюдо баҳсларида Ўйинларнинг бир олтин ва иккита бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлишган.

Қолган Марказий Осиё давлатлари ҳисобида ҳозирча бирор бир медаль йўқ.

Ҳисобидаги жами 9 та - 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан жорий пайтда жадвалда Хитой илғорлик қилиб турибди.

Юқори учликни эса, Япония (8 та медаль) ва Жанубий Корея (7 та медаль) тўлдирган.

Постсовет давлатлари ичидан яна фақат Молдовагина Ўйинларнинг битта бронза медалини қўлга киритган.

Ўзбекистонлик олимпиячилар бугун Ўйинларнинг қиличбозлик, дзюдо, бокс ва сузиш мусобақаларида ўз иштирокларини бошлашади ва давом эттиришади.

Бокс дзюда ва кураш билан бирга Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси учун Ёзги Олимпия Ўйинларининг энг совринли спорт турларидан бири бўлади.

28 июл

Париж-2024: Ўзбекистон ҳисобида илк ва биринчи олтин медаль

Париж-2024: Медаллар жадвали

Ўзбекистон Париж Олимпиадасини олтин медаль билан бошлади.

Диёра Келдиёрова тарихий ғалабага эришди.

Париждаги Ёзги Олимпиада Ўйинларида Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига илк ва биринчи олтин медалини келтирди.

Диёра бу ютуғи билан Ёзги Олимпия Ўйинларидаги илк ўзбекистонлик аёл чемпион сифатида ҳам тарихга кирди.

Шавкат Мирзиёев уни шахсан табриклади.

Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон президенти шу соатларда Диёра билан телефон орқали гаплашган.

Шавкат Мирзиёев уни тарихий ғалабаси билан қутлаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирган.

Ўзбекистонлик машҳур дзюдочи шу дақиқаларда аёллар баҳсларида финал учрашувини ҳам ўзининг фойдасига ҳал қилди, косоволик рақибини ҳам доғда қолдирди.

Диёра -52 кг вазн тоифасида ғолиблик учун курашда амалдаги икки Олимпия чемпионини ҳам мағлуб этди.

Ўйинларнинг қўшалоқ совриндори, мезбонларнинг биринчи рақамли спортчисини ҳам енгди.

Ғолиблик шоҳсупасига қадар кун давомида уч йўналишдаги чемпионлар барчасидан устун келди.

Куннинг шов-шувига айланди.

Ўзбекистон Олимпия ҳаракати тарихига кирди.

Дзюдо Ўзбекистон учун бокс билан бирга Ёзги Олимпия Ўйинларида энг совринли спорт турларидан бири бўлади.

Диёра ўз вазн тоифасида Ўзбекистоннинг энг совриндор дзюдочиларидан бири саналади.

Жаҳон чемпионатлари совриндори, Осиё биринчилиги, Осиё Ўйинлари ғолиби.

Париждагиси эса, ўзбекистонлик дзюдочилар ва Диёра бир Ёзги Олимпиада Ўйинларида қўлга киритган илк олтин медалдир.

Ўзбекистон Ўйинларнинг олтин медали совриндорига $200 000 доллар миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ваъда қилган.

Париж Ёзги Олимпиада Ўйинлари 26 июл куни расман очилган ва 11 августга қадар давом этади.

Бу галги Ўйинларда Ўзбекистонни рекорд сондаги - жами 90 нафар спортчиси намоён этмоқда.

Ўйинларнинг энг кўп олтин медалини ким олаяпти? Билиш учун жонли янгиланиб борувчи медаллар жадвалимизга боқинг. Мана, линки👇.

Кутилмаган ёнғин, тухум ва гўшт қани, Ўзбек спортчилари нима ейишяпти, Ҳамас Олимпиадани нима қилмоқчи ёки ҳаммаси Россиянинг ёлғоними? Подкаст

O'zbekistonlik bokschilar

Сурат манбаси, Rasmiy

Ўйинлар атрофида гап.... Нималар бўлмоқда?

Ўзбекистон минтақада энг зўр, Афғонистон-чи? Толибон нега норози? Подкаст

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 6
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 6

Ёнғин

Fransiya temir yo'llari

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Масъулларга кўра, энди узилишлар бутун дам олиш кунларида давом этиши ва бундан 800 000 га яқин одам зиён чекиши мумкин.

Ёзги Олимпиада Ўйинларининг очилишига саноқли соатлар қолган бир пайтда Париждан кутилмаган хабарлар олинмоқда.

Хабарларга кўра, Франциянинг тезюрар поездлар қатновчи йўлларида ёнғинлар юз берган.

Франциянинг SNCF темир йўл ширкати бу "тармоқни фалажлашга қаратилган катта ҳужум" эканини айтмоқда.

Мамлакат Нақлиёт вазири эса, "мувофиқлаштирилган қабиҳ амаллар"ни қоралаган.

Масъулларга кўра, энди узилишлар бутун дам олиш кунларида давом этиши ва бундан 800 000 га яқин одам зиён чекиши мумкин.

Eurostar эса, давомий узилишлар сабаб, йўловчилардан бугунги сафарларини бекор қилишларини сўрамоқда.

Ҳамас таҳдидми?

Videodan olingan aks

Сурат манбаси, videograb

Сурат тагсўзи, Видео билан боғлиқ сўнгги янгилик ва Би-би-сининг далилларига ҳозирча Ҳамас ва Россиянинг муносабати маълум эмас.

Ўйинлар арафасида ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган бир видео худди шунга ўхшаш саволларни пайдо қилган.

Видеода гўёки Ҳамас жангариси Париж Олимпиадасида зўравонлик билан таҳдид қилгани акс этган.

Аммо Би-би-си тўплаган далилларга кўра, мазкур видео Россия томонидан Ўйинларни бузиш мақсадида тайёрланган бўлиши мумкин.

Видео билан боғлиқ сўнгги янгилик ва Би-би-сининг далилларига ҳозирча Ҳамас ва Россиянинг муносабати маълум эмас.

Франция Россияни бундан аввал ҳам Париж Олимпиадаси атрофида қўрқув пайдо қилишга уринишда бир эмас, бир неча бор айблаган.

Видеони эса, аллақачон миллионлаб одам кўриб бўлгани айтилмоқда.

Тухум ва гўшт қани?

Tuxum

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Aйрим спортчиларнинг шикоятларига таянилса, ўзларига етарлича тухум ва қўрда пиширилган гўшт беришмаган.

Париж Олимпиадасига келган спортчилар аллақачон Олимпия қишлоғида тухум тақчиллигидан шикоятда.

Бу ҳақда Франциянинг L'Equipe нашри ёзмоқда.

Маълум бўлишича, тухум ва қўрда пиширилган гўшт спортчиларнинг чоршанба кунги рационларига киритилган.

Аммо, айрим спортчиларнинг шикоятларига таянилса, ўзларига етарлича тухум ва қўрда пиширилган гўшт беришмаган.

Озиқ-овқат таъминоти масаласида Олимпия қишлоқчасининг расмий ҳамкори бўлган Sodexo Live! айрим маҳсулотларга "талабнинг жуда юқори"лигини рад этмаган.

Sodexo Live! спортчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун уларнинг миқдори оширилишини ваъда қилган.

Олимпия ва Паралимпия Ўйинлари давомида Олимпия қишлоқчасидагиларга 13 миллиондан ортиқ овқат тортилиши керак.

Дунёнинг 208 давлатидан бўлган 15 минг нафар спортчи, улар билан бирга келганлар, мулозимлар ва кўнгиллиларни тўйдириш эса, осон иш эмас.

Бу футбол бўйича 10 та жаҳон чемпионатига етадиган озиқ-овқат дегани.

Айтилишича, спортчиларга 500 хил рецепт асосида француз, Осиё, Африка, Кариб ҳавзаси ва жаҳон ошхонасига мос таомлар тайёрлаб, тортилади.

Парижда ҳам Ўзбек миллий тоамлари

Iqtibos

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг кеча, 25 июл куни расман маълум қилишича, спортчилари "йирик комплекс мусобақаларда ҳеч қачон таомлардан қийналишмаган.

"Давлатнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳар бир мусобақада атлетлар учун миллий тоамлар келтирилган".

Маълум бўлишича, Парижда ҳам Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг овқатланишлари учун алоҳида шароит яратилган.

"Шифокорлар ва диетологлар билан келишилган ҳолда атлетларимиз учун энг керакли ва фойдали, витаминларга бой овқатлар олиб келинган. Олимпия шаҳарчасидаги спортчиларимизга кун давомида ана шундай таомлар тортиқ қилинмоқда", - дея маълум қилган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.

Париж Ёзги Олимпиадаси яна саноқли соатлардан сўнг бугун, 26 июл куни расман очилади.

Бу галги Ўйинларда Ўзбекистонни рекорд сондаги - жами 90 нафар спортчиси намоён этади.

Париж Олимпиадаси нега ўзгача - видео

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 7
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 7

26 июл тафсилотлари

Париж-2024: Ўзбекистонга бутун стадион ишқибозлик қилдими?

Аббосбек ва Элдор

Сурат манбаси, Rasmiy/facebook

Сурат тагсўзи, "Ўзбекистон ютқазган бўлиши мумкин, аммо стадиондагилар меҳрини қозонди", деб ёзди "Ассошиэйтед Пресс".

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг ўйини гап бўлди...

Дунёнинг етакчи ахборот агентликларининг эътиборига тушди, сарлавҳаларига чиқди.

Терма жамоа кеча, 24 июл куни ўзининг дастлабки учрашувини ўтказган.

Олимпия вице-чемпиони Испанияга қарши майдонга тушган, аммо кичик ҳисоб билан ўйинни бой берганди.

"Ўзбекистон ютқазган бўлиши мумкин, аммо стадиондагилар меҳрини қозонди", деб ёзди "Ассошиэйтед Пресс".

Ўзбекистонлик мухлисларнинг "ҳа, ҳа"-си бўладими, чалган ноғорасию тушган рақси, агентлик ўзининг хабарида уларнинг барчасига битта қўймай тўхталиб ўтган.

Кейин эса, стадиондаги аксариятнинг қандай қилиб Ўзбекистонни қўллашга ўтиб кетганликлари ҳақида ёзган.

Ўз вақтида Франция миллий терма жамоаси юлдузи Килиан Мбаппе ҳам тўп сурганини таъкидлаб, Ўзбекистон Испанияга қарши тўп сурган Parc des Princes стадиони аҳамиятини ҳам янада бўрттирган.

Бу футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Ёзги Олимпиада Ўйинларидаги илк иштироки бўлади.

Би-би-си Ўзбек хизмати кеча нималар бўлганини билиш учун Ўзбекистон-Испания ўйинини Париждаги стдаионнинг ўзидан туриб бевосита кузатган ўзбекистонлик журналист билан боғланди.

"Стадионда жудаям бир ўзбекона муҳит яралган эди".

"Ўйин давомида бутун бир стадион Ўзбекистон учун мухлислик қилди".

"Ёнимизда турган французлар ҳам "Ўзбекистон", "Ўзбекистон", деб бақириб турганлигидан буни биз ҳис қилдик", - дейди журналист Бахтиёр Абдукаримов.

"Ўйинни стадионда кўриш, барибир, бошқача экан, жудаям бир ҳиссиётли ўйин бўлди. Ўйин тугаганидан кейин жуда кўп французлар келиб, бизни қўллаб кетишди. Бизга "ўйин яхши бўлди, Ўзбекистон зўр ўйнади деган маънода французча, инглизча гапириб кетишди. Булардан биз жудаям таъсирландик, бизга далда бўлди", - деркан, суҳбатимиз сўнггида у Ўзбекистоннинг кейинги ўйинларда керакли натижани қўлга киритиб, кейинги босқичга чиқишига ҳам ишонч билдирди.

25 июл тафсилотлари

Россия қўрқитмоқчими, ўн минглаб полиция ходими нима қилмоқчи ва 44 мингта тўсиқ нега керак?

Хавфсизлик билан боғлиқ вазият шунчалик муҳимми?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 8
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 8

Нима гап?

Франция дунёнинг эътиборини ўзига тортди.

Сўнгги янгилик Париж XXXIII Ёзги Олимпиада Ўйинларига сўнгги ҳозирликларини кўраётган бир пайтда олинди.

Маълум бўлишича, Франция Ўйинлар хавфсизлигини таъминлаш учун мислсиз хавфсизлик чораларига қўл уради.

Олимпиада пайтида шаҳарни оз эмас, кўп эмас, 75 мингта полициячи, ҳарбий ва ёлланма қўриқчилар қўриқлаб туради.

Франция тарихида бунча сондаги хавфсизлик кучлари ҳеч қачон сафарбар этилмагани айтилмоқда.

Париждан олинаётган хабарларга кўра, аллақачон шаҳарнинг айрим кўчалари, метро станциялари тўсилган.

Йўлларга 44 мингта тўсиқ қўйилган.

Бу йилги Ёзги Олимпиада Ўйинлари 26 июл куни тантанали очилади ва 11 августга қадар давом этади.

Ўзбекистон расмий делегацияси ҳам ҳозир Парижда, жамоа эса, бугун, 24 июл куни ўзининг Ўйинлардаги илк иштирокини бошлайди.

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси дастлабки беллашувини ўтказади.

Осиё вице-чемпионлари сўнгги Токио Ёзги Олимпиадасининг вице-чемпиони Испания терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Ўзбекистон рақибларининг сафида яқинда Европа чемпионлигини қўлга киритган айрим футболчиларининг ҳам бўлиши айтилмоқда.

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса, Парижда дебьют қилади.

Аммо Испанияга қарши ўйинда машҳур легионерлари - Елдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг ҳам майдонга тушиши эълон қилинган.

Шу кунларда ўзбекистонлик боксчиларнинг ҳам Франция пойтахтига етиб боришганига оид расмий хабарлар олинган.

Париж Ёзги Олимпиада Ўйинлари Франциянинг Россияга қаратилган айбловлари манзарасида бўлиб ўтади.

Агар, Франция томонининг айбловларига таянилса, Россия қўрқитиш кампаниясига қўл урган.

Ўйинларнинг хавфсизлиги ва Франциянинг Олимпиадага қанчалик тайёр эканини шубҳа остига олиб, қўрқув уйғотишга уринган.

Уларнинг айни мазмундаги даъволарига расмий Москванинг муносабати ҳозирча имконсиз.

Аммо кеча, сешанба куни Франция полицияси Ўйинлар пайтида "беқарорлик амалларига ҳозирлик кўрганлик" гумони билан бир россияликни ҳибсга олганига оид хабарлар олинган.

Сара бўлинмаси эса, худди ўша куни Париж чеккасида автобусда қўлга олинган тутқунларни озод этишни машқ қилиб кўрган.

Франциялик масъуллар Ўйинларга икки йилдан зиёд ҳозирлик кўришгани, бирор ишкал чиқмаслигига умид қилишаётганини айтишмоқда.

Париж Ёзги Ўйинлари масъулиятини Яқин Шарқдаги ИШИД жангари гуруҳи ўз зиммасига олган ва Россиянинг бу яқин тарихидаги энг қонлиси экани айтилган Москвадаги қонли ҳужумдан саноқли ойлар ўтиб очилади.

Францияда Европадаги энг йирик мусулмон жамоаларидан бири яшайди.

Аммо Францияда сўнгги йилларда Ислом дини ва мусулмонларга нисбатан муносабат халқаро миқёсда акс-садо берган воқеъликлардан ҳам бирига айлангани бор гап.

Парижда бўлган мухбиримизнинг хабар беришича, одатда хорижий сайёҳларга тўлиб-тошувчи шаҳар ҳозир ноодатий равишда тинч, қаҳвахоналар ҳам деярли ҳувиллаб қолган.

Бу галгисидан кейин Париж Лондон билан бирга дунёнинг уч бор Ёзги Олимпиада Ўйинларига мезбонлик қилган иккита шаҳридан биттасига айланади.

Президент ваъдаси, Абдулла Арипов нимани эслатди, Тоқаевга давлат байроғи нега керак бўлди ва Толибон норози...

Минтақада нималар бўлмоқда?

Ўзбекистон

Toshkent

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Париж Олимпиадасида Ўзбекистонни жами 90 нафар спортчиси намоён этади. Терма жамоа ўз тарихидаги энг катта таркиб билан бир Ёзги Олимпиада Ўйинларида иштирок этади.

XXXIII Париж Ёзги Олимпиада Ўйинлари бошланишига роппа-роса 10 кун қолди.

Бу галги Ўйинлар Ўзбекистон учун рекордлиси бўлади.

Париж Олимпиадасида Ўзбекистонни жами 90 нафар спортчиси намоён этади.

Терма жамоа ўз тарихидаги энг катта таркиб билан бир Ёзги Олимпиада Ўйинларида иштирок этади.

Ўзбекистонлик олимпиячилар 19 спорт тури бўйича чемпионлик учун кураш олиб боришади.

Уларнинг орасида футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси вакиллари ҳам бор.

Бунақаси Ўзбекистон Олимпия ҳаракати тарихида бўлмаган.

Ўзбекистон Ўйинларда беллашажак спортчиларининг сони бўйича бу гал қолган минтақа давлатларини ҳам ортда қолдириб кетган.

Бу борада Марказий Осиёда айнан Ўзбекистоннинг энг пешқадам мавқеъда экани маълум бўлган.

Ўзбекистон делегациясининг, бундан ташқари, Париж Олимпиадасида 32 нафар аёл спортчиси билан иштирок этиши айтилмоқда.

Бу ҳам мамлакат делегацияси учун рекорд кўрсаткич бўлади.

Улар айнан Париж Олимпиадасида дзюдо, бокс, велоспорт баҳсларида катта сонда иштирок этишади.

Яъни, бу гал беш нафар аёл дзюдочиси, тўрт нафар хотин-қиз боксчиси ва икки нафар аёл велоспортчиси чемпионлик учун беллашишади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Ўйинлар тарихида биринчи бор аёллар кураши дастурида ҳам қатнашади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси таркибидаги энг ёш спортчиси ҳам 15 ёшли Амалия бўлса, Ёзги Олимпиадада энг кўп иштирок этган, яъни Париждагиси тўртинчиси бўлиши кутилаётган велоспортчиси ҳам аёл - Ольга Забелинскаядир.

Davlat bayrog'ini topshirish marosimi

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Ўзбекистоннинг давлат байроғи эса, Париж Олимпиадасида байроқдорлик қилувчи икки спортчи - бокс бўйича жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков ва қиличбозлик бўйича Осиё Ўйинлари чемпиони Зайнаб Дайибековага Бош вазир Абдулла Арипов томонидан топширилган.

Ўзбекистонлик тўрт нафар спортчи Парижда Олимпиада чемпионлиги учун қайта беллашса, етмишга яқинининг Олимпия Ўйинларида дебют қилиши кутилади.

XXXIII Париж Ёзги Олимпиада Ўйинлари 26 июл куни тантанали очилади ва 11 августга қадар давом этади.

Ўзбекистон делегациясини Париж Олимпия Ўйинларига тантанали кузатиш маросими 2 июл куни бўлиб ўтган.

Тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ва Ўзбекистон Бош вазири шахсан иштирок этган.

Ўзбекистоннинг давлат байроғи эса, Париж Олимпиадасида байроқдорлик қилувчи икки спортчи - бокс бўйича жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков ва қиличбозлик бўйича Осиё Ўйинлари чемпиони Зайнаб Дайибековага Бош вазир Абдулла Арипов томонидан топширилган.

Tanzila Norboyeva

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон делегациясининг, бундан ташқари, Париж Олимпиадасида 32 нафар аёл спортчиси билан иштирок этиши айтилмоқда. Бу ҳам мамлакат делегацияси учун рекорд кўрсаткич бўлади.

Танзила Норбоева эса, "айниқса, спортчилар орасида хотин-қизлар сони ортиб бораётганлигини кўриб, жуда ҳам ғурурланиши"ни айтган.

Бунга сўнгги Токио Ёзги Олимпиадаси мисолида президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи ҳам эътибор қаратган ва бу Ўзбекистонда спорт ривожига бўлган эътиборнинг ифодаси ўлароқ баҳо топганди.

Париждагиси Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси беллашаётган тўққизинчи Ёзги Олимпиада Ўйинлари бўлади.

Мустақил Ўзбекистон ўзининг Ёзги Олимпия Ўйинларидаги иштирокини 1992 йилда, МДҲ Бирлашган терма жамоаси сафида бошлаган.

Айнан Ёзги Олимпиада Ўйинлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси учун энг совринлиси.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси шу пайтгача Ўйинларнинг жами 36 та медалини қўлга киритган, бу медалларнинг 10 таси олтин.

Ҳам сон ва ҳам сифат жиҳатдан бу медалларнинг энг кўпи эса, боксчилари ҳисобига тўғри келади.

Iqtibos

Бокс, кураш ва дзюдо ўзбекистонлик олимпиячилар Ёзги Олимпиада Ўйинлари тарихида энг совринли спорт турлари бўлади.

Ёзги Олимпиада Ўйинларининг энг тарихийси Ўзбекистон учун Риодагиси бўлган.

Ўзбекистон 2016 йилги Ўйинларни ўзи учун рекорд сондаги - жами 13 та медаль билан якунлаган.

Ўшанда умумжамоа ҳисобида ҳам бир Ёзги Олимпиада тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган, ўнлаб жамоа орасидан 21-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистонда олимпиячилар учун давлат томонидан катта миқдордаги бир марталик пул мукофотлари ҳам белгилаб қўйилган.

Ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритганлар учун $200 000 АҚШ доллари ваъда қилинган.

Ким кумуш медалини олса, $100 000 АҚШ доллари олиши айтилган.

Ўйинларни бронза медали билан якунлаганлари учун эса, $50 000 доллар пул мукофоти кўзда тутилган.

Muxlislar karvoni

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Францияга йўлга чиққанлар сони, уларнинг Парижга сафарлари ким томонидан ва қандай молияланаётгани расмий хабар тафсилотларидан ҳозирча ноаён қолган.

Шу ой бошида пойтахт Тошкентдан мухлислар ва блогерлардан иборат гуруҳнинг автомобилларда Францияга йўл олишганига оид расмий хабарлар ҳам олинган.

Ўзбекистонлик масъулларга кўра, бу мамлакат спортчиларига катта мотивация беради.

Францияга йўлга чиққанлар сони, уларнинг Парижга сафарлари ким томонидан ва қандай молияланаётгани расмий хабар тафсилотларидан ҳозирча ноаён қолган.

Аммо ушбу жамоани кузатиш тадбирининг ҳам Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасида бўлиб ўтгани айтилган.

Орада футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг расмий шиори ҳам эълон қилинган.

Маълум бўлишича, ҳозир Францияда бўлган жамоа Париж майдонларида "Мен ўзбекистонликман - қонимда ғалаба" шиори остида беллашади.

Ўзбекистонда худди шу ном остидаги лойиҳа асосида терма жамоа расмий мадҳияси ҳам тасвирга олинган.

Янгилик Ўзбекистондаги аксарият нашрларнинг эътиборига тушган, сарлавҳаларига чиққан ва кенг ёритилган.

Хабарларда бунинг учун Германиядан таниқли кинооператор Макс Суи таклиф этилгани, 1-18 июл кунлари эса, кенг кўламли #QonimdaGalaba челленжига старт берилиши ҳам айтилган.

Уч дақиқадан ортиқроқ видео ижтимоий тармоқларда бир хилда қарши олинмагани ҳам кўрилган.

"Фақат, "қонингда жадидлар қони" деб турилган жойда Tiktok ва Instagram юлдузлари, вайнерлар чиқиб келиши нима деган гап бўлса?", - каби саволларга ҳам сабаб бўлган.

Қозоғистон

Oq o'rdadagi uchrashuv

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Қозоғистон давлат байроғини терма жамоа сардорига шахсан Тоқаевнинг ўзи топширган.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев эса, ўтган беш куннинг ичида кетма-кет икки бор Париж Ёзги Олимпиада Ўйинлари билан боғлиқ учрашув ўтказган.

Аввалига, яъни 10 июл куни Қозоғистон Олимпия терма жамоаси вакилларини қабул қилган.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Қозоғистон давлат байроғини терма жамоа сардорига шахсан Тоқаевнинг ўзи топширган.

Қозоғистон президенти Париж Олимпиадасига "энг кучлилар" кетишаётганини айтган.

Тоқаев спортчиларига "юк шаънини ҳимоя қилиш масъулиятли ва шарафли бурч" эканлигини эслатган.

Спортчилардан "умидлари катта экани"ни таъкидларкан, бир халқ бўлиб уларни қўллаб-қувватлашларини ҳам ваъда қилган.

Skrinshot

Сурат манбаси, Rasmiy/skrinshot

Сурат тагсўзи, Қозоғистоннинг олтин медал учун ўз спортчиларига $250 000, кумуши учун $150 000, бронзаси учун эса, $75 000 доллар ваъда қилгани айтилади.

Кеча, 15 июл куни эса, президент Тоқаев Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, қозоғистонлик энг номдор боксчилардан бири Геннадий Головкин билан учрашиб, юзма-юз мулоқот қилган.

Расмий хабарларга кўра, мазкур учрашув чоғида Қозоғистон президентига миллий терма жамоанинг Париждаги Олимпиада Ўйинларига тайёргарлиги ҳақида маълумот берилган.

Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга энг катта сондаги спортчилари Ёзги Олимпиада Ўйинларида беллашиб келаётган иккита Марказий Осиё давлатидан биттаси бўлади.

Агар, расмий хабарларга таянилса, Париж Олимпиадасида Қозоғистонни 80 нафар спортчиси намоён этади.

Улар 25 нафар спорт тури бўйича чемпионлик учун кураш олиб боришади.

Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси Парижда беллашажак спортчилари сонининг нисбатан камлигини эътироф этаркан, ўзларининг "ҳар доим сифатни миқдордан устун қўйишлари"ни таъкидлашни ҳам унутмаган.

Қозоғистонлик спортчилар, айниқса, бокс мусобақаларида ўзбекистонликларнинг "азалий" ва "ашаддий" рақиблари саналишади.

Умумжамоа ҳисобидаги устунлик учун курашда ҳам бир-бирларидан ортга қолмасликка тиришувчи икки миллий терма жамоа эканликлари кўрилади.

Қозоғистоннинг олтин медал учун ўз спортчиларига $250 000, кумуши учун $150 000, бронзаси учун эса, $75 000 доллар ваъда қилгани айтилади.

Қозоғистон Ўзбекистондан кейин минтақанинг аҳолиси энг катта иккинчи мамлакати бўлади, аммо Марказий Осиёнинг энг йирик иқтисоди саналади.

Ёзги Олимпиада Ўйинларида умумжамоа ҳсобида қайд этган энг яхши натижаси 22-ўрин бўлган.

Очиқ манбаларда имконли бўлган маълумотларга таянилса, шу пайтгача Ўйинларнинг жами 70 дан ортиқ медалини қўлга киритган.

Тожикистон

Rustam Emomali

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Хабарларга кўра, Тожикистон президентининг тўнғич ўғли Париж Олимпиадаси совриндорларига ўз номидан пойтахт Душанбедан 3, 2 ва 1 хонали уйлар ваъда қилган.

Париж Олимпиадасининг олтин медали учун пойтахт Душанбедан квартира ва 300 000 сомоний пул.

Шу кунларда айни мазмундаги хабар Тожикистондан олинган.

Маълум бўлишича, тожикистонлик олимпиячилар билан Париж Олимпиадаси арафасида Тожикистон президентининг тўнғич ўғли, Душанбе мэри Рустам Эмомали учрашган.

Рустам Эмомали ҳам Парижга ўзларидан "энг кучлилар номи учун зўрларнинг зўри беллашувчи мазкур тадбирга энг кучли спортчилари кетаётганлиги"ни айтаркан, уларга "Тожикистонни муносиб намоён этиш масъулияти юкланганлиги"ни таъкидлаган.

Хабарларга кўра, Тожикистон президентининг тўнғич ўғли Париж Олимпиадаси совриндорларига ўз номидан пойтахт Душанбедан 3, 2 ва 1 хонали уйлар ваъда қилган.

Ғолибларнинг яна президент Эмомали Раҳмондан олтин медал учун 300 000, кумуши учун 250 000 ва бронзаси учун 200 000 сомоний олишлари ҳам айтилган.

300 000 сомоний АҚШ долларига чаққанда $30 000 долларча пул бўлади.

Тожикистонни бу галги Олимпиадада жами 14 нафар спортчиси 6 спорт турида намоён этади.

Улардан энг кўпини дзюдочилари ва боксчилари ташкил этишади, икки спортчиси эса, Париж Олимпиадасида квота асосида иштирок этишади.

Хабарларга кўра, Париж стадионидаги очилиш маросими чоғида Тожикистонга дзюдочиси байроқдорлик қилади.

Тожикистон давлат байроғини ҳам унга Рустам Эмомали топширган.

Тожикистон шу пайтгача Ёзги Олимпиада Ўйинларининг жами битта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

МДҲ Бирлашган жамоаси сафидагиси билан ҳисоблаганда Париждагиси мустақил Тожикистон учун ўзи иштирок этаётган тўққизинчи Ёзги Олимпиада Ўйинлари бўлади.

Спортчиларининг бир Ёзги Олимпиада Ўйинларидаги энг катта сондаги иштироки 2012 йилги Лондон Олимпиадасига тўғри келади.

Ўшанда Тожикистондан жами 16 нафар спортчи Ўйинларнинг совринли ўринлари учун кураш олиб борган, битта бронза медали билан ортга қайтган.

Афғонистон

Kimyo Yusufiy

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Халқаро Олимпия қўмитаси ўтган ой Афғонистон номидан "гендер тенг" жамоа иштирок этишини маълум қилди.

Париж Олимпиадасида Толибон бошқаруви остидаги Афғонистонни ким намоён этади?

Бу Ўйинлар арафасида, ҳатто, Ғарбдаги етакчи нашрлар эътиборини қаратган мавзулардан бири бўлди.

Халқаро Олимпия қўмитаси ўтган ой Афғонистон номидан "гендер тенг" жамоа иштирок этишини маълум қилди.

Қўмита гендер тенг таркибли жамоанинг афғонистонлик уч эркак ва уч аёлдан иборат бўлишини билдирди.

Бу Афғонистон ва жаҳонга мужда бўлажагини таъкидлади.

Афғонистонни шу пайтгача бир Ёзги Олимпиада Ўйинларида бирваракайига уч нафар аёл спортчиси ҳеч қачон намоён этмаган.

Толибон қудратга қайтиши ортидан эса, Афғонистондаги хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кескин чеклаган.

Юқори синф қизлари учун мактабларни ёпган, аёлларнинг эркак маҳрамсиз саёҳат қилишлари, хиёбонларга чиқишлари ва спорт залларига боришларини маън қилган.

Эркаклар билан тенг касб-кор қилишларини ҳам тақиқлаган.

Аммо Афғонистонда ҳокимиятни қайта эгаллаганига шу йил августида уч йил тўлса-да, Толибон ҳукумати ҳозирга қадар халқаро ҳамжамият томонидан расман тан олинмаган.

Халқаро Олимпия Қўмитаси ҳам Париж Олимпиадасига бирор бир Толибон мулозимининг қўйилмаслиги, Афғонистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари ва Бош котиби деб ҳануз муҳожиратда юрганларини билишларини айтган.

Толибон вакили ўтган ҳафта "Франс-Пресс" ахборот агентлигига "гендер тенг" жамоа таркибидаги уч аёл спортчидан бирортасини ҳам тан олмасликларини баён қилган.

"Афғонистон шаънини фақат уч нафар спортчиси ҳимоя қилмоқда", - деб айтган Толибон ҳукумати Спорт бошқармаси матбуот котиби Атал Машваний.

У, "Аёллар спорти билан шуғуллaнилмаса, улар қандай қилиб терма жамоада бўлишади?", - дея ўз эътирозини асослаган.

Афғонистонлик хотин-қиз спортчилар Париж Олимпиадасида енгил атлетика ва велоспорт бўйича беллашишади.

Эркак олимпиячилари эса, енгил атлетикадан ташқари яна сузиш ва дзюдада ўз кучларини синаб кўришади.

100 метрга югурувчи енгил атлетикачиси Кимё Юсуфийнинг австралиялик мураббийси Жон Куинн Парижда Афғонистон Олимпия терма жамоасига бош мураббийлик қилади.

Дзюдочисидан ташқари терма жамоа таркибидаги қолган спортчиларнинг барчаси ҳозир Афғонистондан ташқарида яшаб, спорт билан шуғулланишади.

Улар Париж Олимпиадасида Афғонистоннинг Ғарб томонидан дастакланган ва Толибон томонидан ағдарилган сўнгги ҳукумати давридаги давлат байроғи ва мадҳияси остида беллашишмоқчи.

Афғонистон Олимпия терма жамоаси худди шу ҳукумати бошқаруви остида Париждагисигача бешта Ёзги Олимпиада Ўйинларида иштирок этган.

Пекин ва Лондон Олимпиадаларида биттадан бронза медалларини қўлга киритган.

Ҳисобидаги жами иккита бронза медали эса, таэквондочилари ҳисобига тўғри келади.

Афғонистоннинг Ёзги Олимпиада Ўйинларидаги илк иштироки 1936 йилги Берлиндагисига бориб тақалади.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002