Ҳар куни бир қуёшни ютворадиган қора ўпқон топилди - видео

Сурат манбаси, ESO
Ҳозиргача кашф этилган энг ёрқин объект узоқ коинотда топилди.
Алоқадор мавзулар:
Бу квазар, ёрқин галактика ядроси бўлиб, у Қуёшникидан тахминан 17 миллиард марта катта улкан қора туйнукдан қувватланади.
J0529-4351 номи билан танилган бу объект Чилидаги жуда катта телескоп орқали кузатилган.
Nature Astronomy журналида хабар берган олимлар таъкидлашича, қора туйнук ҳар куни битта қуёшга тенг массани ютиб юборадиган иштаҳаси бор.
J0529-4351 ҳақиқатан ҳам кўп йиллар олдин маълумотларда қайд этилган, аммо унинг ҳақиқий миқёси энди тасдиқланди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост

Сурат манбаси, ESO
"Биз илгари аслида қандайлиги маълум бўлмаган объектни топдик; у кўп йиллар давомида турган, ҳатто инсоният мавжуд бўлишидан аввал ҳам порлаган. Аммо ҳозир биз уни Сомон йўлидаги кўплаб юлдузлардан бири эмас, балки жуда узоқдаги объект эканини билдик", деди Австралия Миллий Университетидан Кристиан Вулф BBC News'га.
Квазар деганда астрономлар маълум турдаги AGN ёки Фаол Галактик Ядрони назарда тутади. Бу жуда қудратли галактик ядро бўлиб, у материяни катта тезликда ўзига тортадиган улкан қора туйнукдан қувват олади.
Ушбу материал туйнук атрофида тезлашганда, у парчаланади ва жуда кўп миқдорда ёруғлик чиқаради, шунинг учун ҳатто J0529-4351 аби узоқдаги объект ҳам бизга кўринади.
Ушбу квазар нури Европа жанубий расадхонаси детекторларига етиб келгунча 12 миллиард йил керак бўлди.
Бу объект ҳақида ҳамма нарса ажойиб.

"Ғайриодатийлик унинг бошқа материалларни ҳазм қилиб юбориш тезлигидадир; Биласизми, у массани ютади. Бу кунига тахминан бир Қуёшдир, бу жуда катта тезлик. Бу эса уни чиндан ҳам ёрқин қилади", дейди Мелбурн университетидан Рейчел Уебстер.
Ёрқинлик 500 триллиондан ортиқ қуёшга тенг деб ҳисобланади. Бу ёруғликни чиқарадиган иссиқлик дискининг диаметри етти ёруғлик йилига тенг. Бу Қуёшдан Нептун орбитасигача бўлган масофадан тахминан 15 000 марта каттароқдир.
Барча галактикалар ядросида ўта массив объект борлиги айтилади. Бу, эҳтимол, бундай объектлар ушбу галактикалар эволюциясининг ажралмас эканлигини кўрсатади.
"Содда қилиб айтганда, бу қора туйнукларсиз бизнинг галактикамиз, биз билганимиздек, бугунгидек бўлмайди. Аслида, барча галактикалар ўзининг супермассив қора туйнукларисиз жуда бошқача бўлар эди. Эҳтимол, барча галактикалар ана шу ўта массив қора туйнуклар атрофида пайдо бўлар", дейди Австралия Миллий Университети докторанти ва мақола ҳаммуаллифи Самуэл Лаи.
Сирли нарса шундаки, қандай қилиб баъзи қора туйнуклар коинот вужудга келган илк паллаларда шунчалик катта бўлган. Шу сабабли олимлар катта портлашдан кейин ҳатто биринчи юлдузлар пайдо бўлишидан олдин мавжуд бўлган газдан тўғридан-тўғри объектлар пайдо бўлиши сценарийсини кўриб чиқмоқда.

Сурат манбаси, ESO
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002












