22-минорага ҳужум ва Яқин Шарқдаги вазият ҳақида - Янгиликлар Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Planet Labs
Олинаётган хабарларга кўра, 7 октябрдаги Ҳамаснинг Исроилга ҳужумларидан кейин Яқин Шарқда жойлаштирилган Америка ҳарбийлари 150 мартадан ортиқ ҳужумга учраганлар.
Ўзини "Исломий Қаршилик" ҳаракати деб атайдиган Ироқда жойлашган гуруҳ Ироқ ва Сурия чегарасига яқин Иорданиянинг ҳудудида "22-минора" деб аталадиган АҚШ ҳарбий базасига эрта тонгда дрон билан ҳужум қилган.
"Исломий Қаршилик" Америка базасига ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олиб чиқди, бу "Ғазо қирғинига жавоб" деб баёнот берди.
Алоқадор мавзулар:
Бу гуруҳни Эрон қўллаб-қувватлайди деб ишонилади.
Бу вақтлар аскарлар ухлаб ётгани, айни пайтда Америка ҳарбийлари учирган дрон ҳарбий базага қайтиб келаётган вақт бўлгани хабар қилинмоқда.
Ўз дронини уриб туширмаслик учун мудофаа тизими ўчириб қўйилган, паст ва секин учиб келган дрон уч аскарни ўлдирган, 34 нафарини яралаган.
Саккиз АҚШ ҳарбийси даволаш учун Иорданиядан олиб кетилган.
АҚШ Президенти Жо Байден ушбу ҳужум учун Эронни айблади, бунинг оқибати жавобсиз қолмайди деди.
Эрон Америка базасига ҳужумда ўзларини айблашларини қоралади, "Исломий Қаршилик" ҳаракатининг қарор қабул қилиш амалларида иштирок этмасликларини билдирди.
29 январ куни Исроил Сурия пойтахти Дамашқ ташқарисида жойлашган мавзега бир неча авиа зарба берган, Саййида Зайнаб маҳалласида камида икки инсон ҳалок бўлгани, яна бир неча инсон жароҳатлангани хабарлари тарқалди.
Мустақил оммавий ахборот воситалари Дамашқ четидаги Эрон ҳарбий маслаҳатчилари нишонга олинганларини хабар қилди.

Сурат манбаси, .
Бироқ Эрон элчиси талофат кўрганлар эронликлар эмас деб чиқди.
Хабарларга кўра, Ироқ ва Сурия ҳудудида Эрон дастаклайдиган деб ишониладиган қуролли гуруҳлар бу ҳудудда жойлаштирилган АҚШ ҳарбийларига 150 мартадан зиёд ҳужум қилишган, камида 70 жароҳатга сабаб бўлган, аксари бошидан яраланган.
29 январ куни Сурия шарқида жойлашган АҚШ етакчилигидаги коалиция ҳарбий базасига ракета келиб тушган, бироқ хавфсизлик манбалари ҳеч кимга талофат етмади деб хабар қилмоқдалар.
Иорданиядаги "22-минора" деб аталадиган ҳарбий база АҚШнинг Дамашқ-Бағдод йўлида жойлашган Ал-Танф базасига кўмак сифатида ташкил этилгани айтилади.
"22-минора"даги Америка аскарлари ўлими Яқин Шарқда кучайиб бораётган зўравонликларнинг янада кенгайишидир.
Яман Ҳусийлари Қизил Денгизда Исроилга тегишли деб билган кемаларига ҳужум қилмоқда, Америка ва Британия у ерда ҳарбий кемаларини жойлаштириб, Ҳусийлар ҳарбий иншоотларини нишонга олаяпти.
Исроил Ливандаги Ҳизбуллоҳ ва Сурия ҳудудида Эрон ва Ҳизбуллоҳга тегишли деб билган жойларга ҳужум қилаяпти.
Америка расмийлари биз Эрон билан урушни хоҳламаймиз, лекин ўзимизга қарши ҳужумга қаттиқ жавоб қайтарамиз дейдилар.
АҚШ Президенти Жо Байден танқидчилари "у Теҳронни жиловлаб қўймаяпти" деб танқид қилишаяпти, Эронга қарши чора кўришга чақиришаяпти.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002














