Янгиликлар: Исроил-Ғазо уруши: Антисемитизм ва антисионизм ўртасида қандай фарқ бор? Подкаст

Исроил байроғи

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Исроил-Ғазо ўртасидаги тўқнашув забтига олар экан, ижтимоий тармоқларда одамлар антисемитизм ва антисионизмни фарқлаб олишга ҳаракат қиляпти.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бу атамалар нимани англатади?

  • Антисемитизм яҳудий халқига қарши салбий кайфият ва тушунчалар йиғиндиси бўлиб, асрлар давомида мавжуд бўлган.
  • Антисионизм Исроил давлатининг мавжудлигини ҳазм қила олмаслик, унга муҳолифликдир.
Ал-Ақсо масжидидаги тўқнашувлар, 2021 йил. Ушбу маскан мусулмонлар учун учинчи муқаддас даргоҳ ҳисобланади, яҳудийлар учун ҳам муқаддас жойлардан бири

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ал-Ақсо масжидидаги тўқнашувлар, 2021 йил. Ушбу маскан мусулмонлар учун учинчи муқаддас даргоҳ ҳисобланади, яҳудийлар учун ҳам муқаддас жойлардан бири

Антисемитизм нима?

Яҳудий халқи асрлар давомида ўзларига қарши салбий кайфият, қараш ва тушунчалардан азият чекиб келган.

Иккинчи Жаҳон уруши мобайнида олти миллион яҳудий нацистлар ва уларнинг иттифоқчилари қўлида ҳалок бўлган. Бу ҳодиса тарихга холокост номи билан кирди.

Бугунги замонавий антисемитизм турли шаклларда намоён бўлади. Жумладан, глобал молия ва медианинг яҳудийлар назорати остида эканлиги ҳақидаги фитна назариялари, синагогларга ҳужумлар, яҳудийлар ҳақида ҳақорат ва нафрат нутқлари, ижтимоий тармоқлардаги таҳқирловчи мемлар антисемитизмнинг намоён бўлиш шаклларидир.

Исроил ҳақида турлича қарашдаги одамлар бирор фикр ёки изоҳнинг антисемитик экани ёки йўқлиги борасида келишмаслиги мумкин. Кўпинча, бу каби тортишувлар Исроил ва "Сионизм" атамасига уланиб кетади.

Германиянинг Нацист партияси томонидан миллионлаб яҳудий ва бошқа миллатларнинг ўлдирилишига холокост дейилади

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Германиянинг Нацист партияси томонидан миллионлаб яҳудий ва бошқа миллатларнинг ўлдирилишига холокост дейилади

Сионизм нима?

Сиёнизм сиёсий ҳаракат ўлароқ 19-аср охирларида Европада пайдо бўлган. Бу ҳаракат яҳудийлар қадимги Исроил тупроғи деб биладиган, бошқалар эса Фаластин деб атайдиган ҳудудда яҳудий миллий давлатини қуришга интилган.

БМТ Фаластин ҳудудини иккига бўлиб, у ерда яҳудий ва араб давлатларини ташкил этишни тавсия қилган эди. Шу билан 1948 йили Исроил давлати ташкил топгани эълон қилинди.

Бироқ Фаластин ва унинг атрофида яшовчи аксар араблар Исроилнинг ташкил этилишига қарши чиқди ва буни араблар ҳуқуқини тан олмаслик деб ҳисоблашди.

iqtibos

Ҳозирги вақтда сионистик ҳаракат тарафдорлари Исроилни ҳимоя қилиш ва ривожлантиришни асосий мақсад деб билади.

Сионизмнинг ҳам турлари бор - масалан, айрим сионистлар Исроил ҳозирги ҳудудидан ташқаридаги баъзи ҳудудларга ҳам ҳақдор деб ишонади. Бошқа сионистлар эса бунга қўшилмайди.

Аксарият яҳудийлар сионистдир. Аммо айрим кам сонли яҳудийлар диний ёки сиёсий сабабга кўра, сионизмни хушламайди.

Яҳудий бўлмаганлар ҳам сионист бўлиши мумкин.

Исроил давлати 1948 йили ташкил топди

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Исроил давлати 1948 йили ташкил топди

Антисионизм нима?

Антисионизмни умумий шаклда Исроилнинг мавжудлигига қаршилик деб таърифлаш мумкин.

Исроил ҳукумати сиёсатини, масалан, Ғарбий Соҳил ишғолини, унинг атрофида хавфсизлик важини келтириб, тўсиқлар қурилишини ва яҳудий манзилгоҳлари ташкил этилишини танқид қилувчилар бор. Улар ҳам сионизм танқидчилари саналади.

Айрим вазиятларда одамлар Исроилни шундай танқид қиладики, бу танқид ортида антисемитизм турибдими ёки йўқлигини билиб олиш қийин.

Бунинг натижасида антисионизм - Исроил давлати мавжудлигига қаршилик антисемитизмнинг замонавий шакли деган айбловлар ҳам айтилмоқда. Холокостни ёд этиш халқаро альянси Исроилга йўналган айрим танқидларни антисемитизм деб атайди.

Бу фикрга қўшилмайдиганлар эса бу айблов Исроилни асосли танқид қиладиганларни ирқчиликда айблаб овозини ўчириш воситаси деб ҳисоблайдилар.

Айримлар "Сионизм" яҳудий халқига ҳужум учун бир баҳона десалар, бошқалар антисионизмни антисемитизм билан айнанлаштириш Исроил ҳукумати ва унинг қўлловчилари учун танқиддан ҳимояланиш йўлидир дейдилар.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002