Пригожин ўлими "Путиннинг қасоси"ми - Ким нима демоқда? Rossiya Dunyo Yangiliklar

23 август куни Москва яқинида "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин ўтирган самолёт ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабар тарқалди.

Росавиация бизнес-жет йўловчилари рўйхатида Евгений Пригожин номи борлигини эълон қилди.

Бизнесмен Евгений Пригожин номига расмийлаштирилган Embraer Legacy 600 бизнес жети Твер вилояти Кужеенкино қишлоғидан бир ярим километр узоқликдаги далага қулади.

Алоқадор мавзулар:

Ижтимоий тармоқларда осмондан қулаб тушаётган самолёт видеолари тарқалди.

Учоқ бортида етти йўловчи, уч экипаж аъзоси бўлгани, 10 инсоннинг ҳаммаси ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Пригожин билан бирга самолётда "Вагнер" ХҲК асосчиларидан яна бири Дмитрий Уткин ҳам бўлгани айтилди.

Россия расмийлари авиа ҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича махсус комиссия ташкил қилдилар.

24 август куни нашр қилинган деярли барча Британия газеталарининг бош мавзуси Евгений Пригожиннинг ўлими ҳақидаги хабар бўлди.

Financial Times рўзномасининг 24 августдаги бош саҳифаси
Сурат тагсўзи, Financial Times сарлавҳаси: „Вагнер" босси Пригожин қулаган самолёт бортида бўлган, демоқдалар Россия расмийлари". Газета АҚШ Марказий Разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бёрнснинг июль ойидаги гапидан иқтибос келтиради: "Менинг тажрибамда Путин ўчнинг ашаддий тарафдори кўринади".
i
Сурат тагсўзи, i рўзномасининг сарлавҳаси: "Путиннинг танқидчиси исёндан 60 кун ўтиб ўлик".
Guardian газетасининг 24 августдаги биринчи саҳифаси
Сурат тагсўзи, Guardian газетаси бош саҳифага самолёт қулаган жойдан олинган суратни жойлаган. Сарлавҳа: "Вагнер" босси, хабар қилишларича, Москва ёнида самолёт ҳалокатида нобуд бўлган"
Daily Star газетасининг 24 августдаги сони
Сурат тагсўзи, "Шу қадар ҳам чириган омадсизлик бўладими" деган сарлавҳа қўйди Daily Star таблоиди. Пригожиннинг ўлимидан ҳеч ким ҳайратга тушгани йўқ - энди у "бахтсиз ҳодиса" туфайли ҳалок бўлган Путин душманлари рўйхатининг ўнталигига кирди, деб ёзди Daily Star.
Daily Express газетасининг 24 августдаги сони
Сурат тагсўзи, Daily Express сарлавҳаси: "Сюрпризсиз. Жангарилар қўмондони ва Путиннинг душмани "ҳалокатда нобуд бўлди"
Daily Mail газетасининг 24 августдаги сони бош саҳифаси
Сурат тагсўзи, Daily Mail рўзномасининг сарлавҳаси: "Бу Путиннинг қўрқинчли қасосими?"
Daily Mirror
Сурат тагсўзи, Daily Mirror сарлавҳаси: "Путиннинг ўчи". Газета тахминича, Путин "Вагнера" раҳбарини бир неча ҳафта олдин "отиб ўлдириладиганлар рўйхати"га киритган.
Times газетаси бош саҳифаси
Сурат тагсўзи, Times газетасининг сарлавҳаси: "Путинни ғазаблантирган „Вагнер" босси авиаҳалокатда ўлди".
Telegraph рўзномаси биринчи саҳифаси
Сурат тагсўзи, Telegraph газетасининг Британия махсус хизматларидаги манабаларига таяниб ёзишича, Пригожин Путиннинг буйруғи асосида ўлдирилган.
The Sun газетаси бош саҳифаси
Сурат тагсўзи, Sun таблоиди сарлавҳаси: "Путиннинг қасоси". Айни пайтда Sun Пригожин бошқа самолёт бортида ҳам бўлиши, демакки, тирик қолган бўлиши ҳам мумкин деб ёзди.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002