Ҳиндистон: Мусулмонлар яна қўрқув остида қолдилар Dunyo Yangiliklar

Ҳиндулар билан мусулмонлар ўртасида келиб чиққан тўқнашувлар оқибатида олти инсон ҳалок бўлган.
Полиция хабар қилишича, тўқнашувлар 31 июль куни Ҳаряна штатидаги Нуҳ шаҳрида бошланган, сўнг қўшни Гуруграм шаҳрига ёйилган.
Гуруграм Ҳиндистон пойтахти Нью-Делидан 50 километрча жануби-ғарбда жойлашган.
Алоқадор мавзулар:
Полиция хабарига кўра, душанба куни тушдан кейин мусулмонлар кўпчиликни ташкил этадиган Нуҳ бўйлаб Ҳинду диний маросими юриши ташкил этилганидан кейин бошланиб кетган.
Кечга бориб зўравонлик Гуруграм ва Соҳна шаҳарларига ҳам ёйилган, Ҳинду оломон Гуруграмдаги Анжуман Жомеъ масжидига ўт қўйган, имом ноибини ўлдирганлар, яна бир киши жароҳатланган
Мусулмонларга тегишли автомобиллар, дўконлар, овқатланиш муассасаларига ўт қўйилган, вайрон этилган.
Ҳудудга полиция кучлари жойлаштирилган, хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Ҳалок бўлганларнинг икки нафари полиция ходими экани хабар қилинди.
Ҳудудда Интернет узиб қўйилди, ўқув муассасаларини ёпишга буйруқ берилди.
Нуҳ ва Гуруграм маҳаллий раҳбарлари Ҳинду ва Мусулмон жамоалари вакиллари билан учрашганлар, ўз жамоаларини тинчланишга чақириш сўралган.

Расмийлар тўқнашувлар келиб чиқишига сабаб бўлган Ҳиндулар диний юриши бўйича текширув бошланганини хабар қилдилар.
Бироқ ҳалок бўлган 22 ёшли имом ноибининг қариндошлари полицияни Ҳинду миллатчиларга жиноят содир этишга қўйиб беришда айбладилар.
Тунда масжид атрофини полиция ўраб олган бўлган.
Бироқ ярим тунги соат 2 дан сўнг масжид ичкарисидаги қотиллик хабари тарқалган.
Ушбу қонли тўқнашувлар йирик 20 лик саммити Нью-Делида тўпланишидан бир ой олдин рўй бермоқда.
G20 саммитига мезбонлик қиладиган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди на Манипур штатидаги зўравонликларни, на темир йўл хавфсизлик ходими тўрт мусулмонни ўлдирганини қоралади.
Май ойида бошланган Манипур штатидаги зўравонликлар оқибатида 130 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, бир неча ўн минг одам ўзларининг яшаб турган жойларини ташлаб жамлоқларда жон сақлашга мажбур бўлмоқдалар.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002













