Украина уруши: Танқидчи овозини ўчириш йўли - ҳайратлантирмайдиган ҳодиса - Видео Dunyo Yangiliklar

Ҳукумат сиёсатини танқид қилиб келган одамнинг ҳибсга олиниши, сўнг суд танқидчини Жиноят Кодексининг бир ёки бир неча банди бўйича айбдор деб топиши ва бир неча йиллик қамоқ жазосига ҳукм этиши янгилик эмас.
Россиялик таниқли мухолиф сиёсатчи, Кремль танқидчиси Владимир Кара-Мурза устидан бўлиб ўтган аппелляция суди 25 йиллик қамоқ жазосини ўзгартиришсиз қолдиргани ўзгача фикрни бостириш тобора кучайиб бораётган Россия учун ҳайратланарли ҳодиса эмас, дейди Би-би-сининг Россия муҳаррири Стив Розенберг.
Алоқадор мавзулар:
Россия 2022 йил 24 февралида Украинага бостириб кирди.
Босқинни Президент Путин "Махсус ҳарбий амалиёт" деб атади, уруш сўзини қўллаганларга нисбатан Россияда жиноят ишлари қўзғатилди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Бироқ Россиянинг энг таниқли мухолиф сиёсатчиларидан бири бўлган Владимир Кара-Мурза Украина урушини қоралади, буни у АҚШга сафари пайти қилди.
Аризона Вакиллар палатасида Кара-Мурза: "Энди бутун дунё Путин режими Украинага нима қилаётганини кўриб турибди, - деди. - Туғруқхоналар, шифохоналар ва мактабларни бомбалаш. Ҳарбий жиноятлар. Бу уруш жиноятларидир".
Ўтган йил апрелида Россияга қайтган Кара-Мурза ҳибсга олинди, унга рус ҳарбийлари ҳақида "ёлғон маълумот тарқатиш" айблови қўйилди.
Ҳибсга олинганидан бир йил ўтиб, суд Кара-Мурзани хоинликда айбдор деб топди ва 25 йиллик қамоқ жазоси белгилади.
Аппелляция маҳкамаси олдинги ҳукмни ўзгартиришсиз қолдирди.

Сурат манбаси, .
"Бироқ ўзгача фикр бостирилиши кучайиб бораётган мамлакатда Кара-Мурза аппелляциясининг рад этилгани ҳайратланарли ҳодиса эмас", дейди суд залидан чиққанидан кейин мухбиримиз Стив Розенберг.
Яқинда Президент Владимир Путин ўзгача фикрга муносабати қандайлигини аниқ-тиниқ айтди.
Мухбир ундан, одамларни айтган ёки ёзган гапи учун қамалиши нормал нарсами, деб сўради.
"Россия Федерацияси ҳозир қўшни мамлакат билан қуролли можаро ҳолатида. Ўйлайманки, бизнинг мамлакатимизга зарар етказаётган одамларга нисбатан муайян муносабат бўлмоғи лозим", деди Россия президенти.
Владимир Кара-Мурза Россия ва Буюк Британия фуқароликларига эга.
Британия Бош вазири Риши Сунак аппелляция суди қароридан кейин Кара-Мурзани зудлик билан озод этишга чақирди.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002













