Украина - Россия: Қарши ҳужумда тез натижага эришиш имконсизми? 21-асрнинг энг муваффақиятли саркардаси нима дейди? Янгиликлар Dunyo Yangiliklar

Reuters

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 4 дақ

Украина генерали Александр Сирскийни кўпинча 21-асрнинг энг муваффақиятли саркардаси деб аташади.

Россия ҳарбий тажовузи бошланганида айнан у Киевни ҳимоя қилишга масъул эди.

Ўтган йил ёзида эса Харьковда у бошчилик қилган қарши ҳужум зафарли кечди.

Ҳозир мамлакат шарқидаги қарши ҳужумнинг асосий қисмига ҳам у раҳбарлик қилмоқда.

«Биз албатта тез натижага эришишни истаймиз, аммо бугунги кун реалликларида бунинг имкони йўқ», дейди Сирский Би-би-си мухбири Жонатан Бил билан суҳбатда.

Биз генерал Сирский билан махфий бир жойда кўришдик. Бу ерда унинг кўчма қароргоҳи саналган махсус машинаси бор.

У ана шу машинада турфа минтақаларга сафар қилади ва ҳарбий амалиётларни кузатиб туради.

BBC

Машинада йирик калибрли пулемёт ўрнатилган. Ичкарида катта экран. Унда учувчисиз учоқлар - дронлардан олинаётган расм ва видеолар акс этиб туради.

Мана биз Бахмутнинг ракета ҳужумларидан янги ҳайдалган даладай остин-устун бўлиб кетган минтақасини кўздан кечирмоқдамиз.

Бу ерда Украина ҳарбийлари бой берилган минтақаларни қайтариб олишга ҳаракат қилишмоқда.

Мен ундан шаҳарни қайтариб олмоқчимисиз деб сўрайман. «Ҳа, албатта, шундай қилмоқчиман», деб табассум билан жавоб беради.

Сирский орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтган эса-да, ҳали ҳам қарши ҳужум кутилган натижаларни бермаётганини тан олади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Унга кўра, мамлакат жанубида ва шарқида жуда кўп ҳудудлар миналаштирилган, махсус мудофаа тизимлари ўрнатилган.

«Россия ҳарбийларида заҳира кўп, шунинг учун бизнинг ҳужумимиз кутилганидай тез натижа бермаяпти», дейди у.

Шунда ҳам Сирскийга кўра, Украинанинг бир устивор томони бор.

«Ўйлайманки, бизнинг ҳарбий раҳбарларимиз ва аскарлар орасида бир-биримизга ишонч бор. Бу бизнинг энг кучли томонимиз», дейди у.

Россия ҳарбийлари орасида эса ички жанг давом этмоқда. Бу табиийки, жанг майдонига ҳам таъсир қилади.

Генерал Сирскийнинг обрўси баланд. Уни мақсадга интилувчан, қатъий ва ҳарбий айёрлик сирларини ўзлаштирган қўмондон деб билишади.

Унинг учун дам олиш спорт залдаги машқдан иборат.

Кунига тўрт ярим соат ухлайди, холос.

Украина ҳозирда Бахмут атрофида 30 квадрат километрлик ҳудудни қайтариб олганини айтмоқда.

Бахмутни қайтариб олиш генерал учун ор-номус масаласи…

«Биз кўплаб биродарларимиз ва ҳарбийларимизни қурбон қилдик Бахмут ҳимояси учун… Биз Бахмутни қайтариб олишимиз шарт».

Аммо бу осон кечадиган амалиёт эмаслиги аниқ.

Украина ва НАТО

13 июл 2023

Вилнюсдаги НАТО саммитида оммага овоза қилинган ва кўпчиликка билинтирмаслик маъқул кўрилган гаплар кўп бўлди.

Мухбирларнинг ёзишларича, НАТО Украинага "сиз хоҳлаётган ҳамма нарсани ҳам ололмайсиз" деган муждани берди.

Алоқадор мавзулар:

Бунга Украина Президенти Володимир Зеленскийнинг НАТОни қатъиятсизликда айблаган кескин баёноти ҳам туртки берган.

НАТО илк бор ҳали 2008 йили Украина ва Грузияни ҳарбий иттифоққа қўшишга розилиги ҳақида баёнот берган, ана ўшандан кейин Россия Грузияга 2008 йили августида, 2014 йили ва 2022 йили Украинага ҳужум қилди.

Россиянинг Украинага тўлақонли босқини бошланганидан буён НАТО раҳбарияти эҳтиёткорона иш тутмоқда, ўзларининг ҳаракатлари Россия томонидан алянснинг ҳарбий аралашуви сифатида талқин этилиши олдини олишга интилмоқда.

Украина эса ўзининг хавфсизлигига кафолат бўлмас экан, Россия ўзини ҳар қандай қилиғи учун жазо олмаслигини билган безоридек иш тутаверади, деган гапни уқтиришга ҳаракат қилаяпти.

Украина раҳбарияти "агар бизни НАТОга аъзо қилиш ҳақида аниқ гап бўлмаса Президент Зеленский Вилнюс саммитига бормайди, боришдан маъни йўқ" деб огоҳлантириб чиқди.

Зеленский саммитнинг биринчи куни тушдан кейин Вилнюсга йўл олди, бу орада Твиттерда инглиз тилида баёнотини эълон қилди.

Украинани НАТОга аниқ қачон қўшилиши борасида муддат белгиланманини Зеленский "абсурд" деб атади.

"Украинанага таклиф ёки аъзолик бўйича аниқ муддат белгиланмагани мисли кўрилмаган ва абсурд амал. Афтидан Украинани НАТОга таклиф қилиш ёки аъзоликка қабул қилишга тайёр эмаслар", деб ёзди.

Афтидан, Зеленскийнинг бу баёноти Украинага ҳарбий ёрдам бериб келаётган мамлакатларнинг айрим сиёсатчиларини ранжитди.

"Украиналиклар миннатдор бўлишни ҳам ўрганишлари керак" деган маънода баёнот берди Британия Мужофаа вазири Бен Уоллес.

Уоллес айтишича, ўзининг Киевга илк ташрифи чоғи дарров қўлига Украинага зарур қурол-яроғ рўйхатини тутқазишган, "биз Амазон дўкони эмасмиз" деб айтди деди Британия Мудофаа вазири.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Украинанинг НАТОга кириши жараёни осонлаштирилади деб айтди.

"Қачон иттифоқчилар келишсалар ва шартлар бажарилса, биз Украинага НАТОга кириши учун таклиф берамиз", - деди НАТО Бош котиби.

12 июль куни йирик еттилик раҳбарлари Украинага ҳарбий кўмак ва хавфсизлик кафолатлари декларациясини имзоладилар, унда G7 мамлакатлари Украинанинг ўзини мудофаа қилишга қодир бўлиши ва хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олганлар.

Президент Зеленский ушбу декларацияни Украинанинг "муҳим ғалабаси" деб атади.

Аммо саммит якуний баёноти ҳам Украина раҳбарияти ва ҳам Украинанинг тезроқ НАТОга аъзо бўлиб кириши ғоясини илгари сураётган мамлакатлар сиёсатчиларининг ҳафсаласини пир қилди, деб ёздилар журналистлар.

Сўнг айрим оммавий ахборот воситаларида Президент Зеленскийнинг баёноти Ғарб сиёсатчиларини ғазаблантиргани ҳақидаги мақолалар пайдо бўлди.

Мухбирларга кўра, НАТО раҳбарлари Зеленскийга "ҳовуридан тушиш"ни маслаҳат беришган.

Bloomberg агентлиги ёзишича, Президент Зеленскийга Украина хавфсизлиги кафолати берилади, шунингдек, Украинани НАТОга аъзо қилишга тайёр эканликларини яна бир марта тасдиқланади, деб айтишган.

Айни пайтда Bloomberg ёзишича, НАТО саммитида раҳбарлар шундай бир жумлани қидиришганки, бу жумла ҳам Украинанинг НАТОга кириши томон ҳам илгари силжиш сифатида кўринсин ва Киев буни ўз муваффақияти сифатида тасаввур қилсин, ҳам айни бир пайтда ҳарбий иттифоқни Россия билан урушга яқинлаштирмасин.

Bloomberg ёзишича, Украинага конкрет ваъда берилмасин, деган талаб АҚШ ва Германия томонидан қўйилган.

НАТОнинг олдинги коммюникелари лойиҳаларида Украинанинг НАТОга кириши борасида анча аниқ режалар таклиф қилинган.

Бироқ бу гал Президент Байден ва канцлер Шольц "ҳаддан зиёд чуқур кириб кетиб қолишдан чўчишган". АҚШ ва Германия расмийлари саммитга бир неча кун қолганда матнга ўзгартириш киритишни талаб қилишган, бу эса ҳам Европа мамлакатларини ҳам Украина расмийларини хафа қилди, деб ёзди Bloomberg.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002