Янгиликлар, Мексика: 45 қоп инсон жасадлари қолдиқлари топилди Dunyo Yangiliklar

Authorities in northern Mexican have found 45 bags containing human remains on the outskirts of Guadalajara.

Сурат манбаси, Jalisco State Prosecutor's Office

    • Author, Оливер Слоу
    • Role, BBC News

Мексика ғарбидаги Гуадалажара шаҳри четидаги жарликда қидирув олиб бораётган расмийлар инсон жасадлари қолдиқлари солинган 45 та қопни топганлар.

Улар ўтган ҳафта бедарак кетган етти ёш инсонни қидиришаётган эди.

Қопларда эркакларнинг ҳам, аёлларнинг жасадлари қолдиқлари бўлган, улар неча инсонга тегишли экани ҳозирча аниқ эмас.

Алоқадор мавзулар:

Расмийлар қидирув ҳали яна бир неча кун давом этади, демоқдалар.

Чунки бу жойлар одам юриши қийин ва қоронғу жойлар.

Жалиско штати прокуратураси идораси баёнот тарқатди, унда йўқолган етти инсонни Мирадор дел Боск жарлигидаги қидирув пайти жасадлар қолдиқлари солинган қопларни топганлари хабар қилинади.

Қидирув ишларига полицияга кўмаклашишга ўт ўчирувчилар, мудофаа бўлими ва вертолётлар жалб этилган.

Расмийларнинг хабар қилишларича, биринчи қоп сешанба куни топилган.

Лекин у жойдан қопни текис жойга олиб чиқиш қийин бўлгани ва қуёш нури тушмагани учун қидирув чоршанба куни давом эттирилган.

Прокуратура бу атрофдаги барча жасадлар топилгунча қидирув давом этади демоқда.

Жами жасадлар сони нечта, улар кимлар ва ўлимларига нима сабаб бўлгани аниқланмагунча ишни давом эттирамиз, дейишмоқда расмийлар.

Шунингдек, ғойиб бўлган етти инсоннинг қаердалигини излаш ҳам давом эттирилиши айтилди.

Жасадлар қандай қилиб жарликка ташлаб кетилгани ноаниқ бўлса-да, Мексикада инсонларнинг ғойиб бўлиши билан боғлиқ жиноятлар кўп учрайди.

Ҳукумат расмий маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакатда 100000 дан ортиқ одам ғойиб бўлган, уларнинг аксари уюшган жиноий гуруҳларнинг қурбонлари бўлганлар.

Қотиллар камдан-кам топилиб жазога тортиладилар.

Ҳукумат маълумотларига кўра, ғойиб бўлишларнинг аксари 2007 йилдан кейин, ўша пайтдаги президент Фелипе Калдерон "наркотикларга қарши уруш" эълон қилганидан кейин кўпайган.

Бедарак кетган деб кўрилганларнинг тўртдан уч қисмини эркаклар ва ҳар бештадан биттасини ёши 18 га етмаганлар ташкил этади.

Қариндошларига кўра, ҳукумат ғойиб бўлган инсонларни топиш учун етарли ҳаракат қилмайди ва расмийларга кимнингдир суюкли инсонидан айрилганининг фарқи йўқ.

Мексикадаги вазиятни БМТ "ҳаддан зиёд катта инсоний фожеа" деб атаган.

Жалиско гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жуда ҳалокатли урушлар рўй берадиган ҳудуд.

Бу ҳудудда "Жалиско Янги авлод картели", унга душман бўлган Nueva Plaza деган гуруҳлар фаолият юритади.

Аввал бу икки гуруҳ аъзолари бир картелда бўлишган, бироқ ўртадаги душманлик гуруҳни иккига бўлиб юборди, икки душман гуруҳ ўртасидаги уруш 2017 йили Жалиско штати маркази Гуадалажара шаҳрида кўп қон тўкилишига олиб келди.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002