Украина уруши: Инглиз ва немис танклари Украинада нимани ўзгартира олади? Ukraina Dunyo Yangiliklar Янгиликлар

Германиянинг Leopard 2 танки

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Германиянинг Leopard 2 танки
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Украина Мудофаа вазири Олексий Резников Буюк Британиянинг Challenger 2 танки Украинага етиб келганини хабар қилди, шунингдек, Германиянинг Leopard 2 танкидан 18 таси манзилга етиб боргани тасдиқланди.

Украина раҳбарияти ўз ҳудудига бостириб кирган Россия армиясига қарши курашда замонавий қурол ва техникани Ғарб мамлакатларидан сўраб келади, хориж танкларини узоқ кутишларига тўғри келди.

Алоқадор мавзулар:

Твиттерда Украина Мудофаа вазири Резников Британиянинг Challenger 2 танклари ҳайдаб кўрилаётгани видеосини эълон қилди, танкларни беришга рози бўлган Британия раҳбарларига миннатдорлик билдирди.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Британиянинг Челленжер 2 танки

Сурат манбаси, .

Буюк Британия ўз танкларини Украинага беришга рози бўлган илк давлат бўлди.

Германия Мудофаа вазирлиги 18 жанговар танк Украинага етказилганини тасдиқлади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бундан олдин украиналик танкчилар Leopard 2 танкини бошқариш бўйича ҳарбий тайёргарликдан ўтганлар.

Leopard 2 дунёдаги энг замонавий танклардан ҳисобланади, шунинг учун ҳам кўп мамлакатлар бу танкни сотиб олишни хоҳлайдилар.

Германиянинг Leopard 2 танки

Сурат манбаси, .

Ҳозир бу танкдан 2000 тача ишлаб чиқилган, улардан аксари НАТО мамлакатлари армияси тасарруфида.

Украинанинг бу танкларни бериш сўровига Германия узоқ вақт иккиланди.

Ҳатто Украинага ўзининг ихтиёридаги Леопард 2 танкини бериш ҳақидаги НАТОга аъзо мамлакатларнинг сўровига ҳам рад жавоби берди.

Германия қонунлари бўйича қайсидир мамлакатда бўлган Leopard 2 танкини бошқа мамлакатга ре-экспорт масаласини ҳам Берлин маъқуллаши талаб қилинади.

Россиянинг Т 72 танки

Сурат манбаси, .

Ваниҳоят, Германия шу йил январида танкларини Украинага беришга рози бўлди.

Хабар қилинишича, Германия армияси украин танкчиларини бир неча ҳафта мобайнида Leopard 2нинг А6 илғор вариантида тайёргарликдан ўтказганлар.

Бу танк жанг майдонида Россиянинг асосий T-90 танки билан "беллашиш"га мослашган, у Ғарбдаги бошқа танкларга нисбатан кам ёқилғи сарфлайди, созлаш ҳам осонлиги хабар қилинади.

Танклар билан бирга Германия Украинага уларни таъмирлашга ихтисослашган икки автомобиль, 40 та Marder пиёда аскарлар машиналарини ҳам етказиб берган.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002