Украина уруши: Россия Бахмутга ҳужумларини тўхтатмаяпти - Видео Ukraina Rossiya Dunyo Yangiliklar

Бахмут кўчалари хатарли
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия қўшинлари Донецк вилоятидаги Бахмут шаҳрини 2022 йил ёзидан буён қўлга киритишга ҳаракат қилиб келади.

2022 йил декабри охирги кунларидан Россия ўз техникалари ва кучларини Бахмутдан 15 километрча узоқликдаги Соледарга ташлаган, энди Украина мудофаасининг Соледар шаҳридаги кучини синаб кўришга ҳаракат қилмоқда.

Алоқадор мавзулар:

Украина ҳарбийларига кўра, Россия томонидан авиация, артиллерия ва ёппасига отиш системаларидан Бахмут шаҳрини бомбардимон қилиш тўхтагани йўқ.

Бахмутга ЧВК "Вагнер" ёлланма жангчилари ва бу гуруҳ Россия қамоқхоналарида ёллаган маҳкумлар ташланган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Россиялик бизнесмен, Путиннинг ошпази деган номда танилган Евгений Пригожин ЧВК "Вагнер"ни бошқаради, украиналик журналистларга кўра, Пригожин ўзининг ҳарбий гуруҳи Россия мунтазам армиясидан кучли эканини, буни Бахмут шаҳрини қўлга киритиш билан кўрсатиб қўйишни истади.

Украина ҳарбийлари Бахмутга жуда кўп аскар ташлангани, берилаётган талофатларга қарамасдан, ҳужумларни тўхтатмаганларини айтадилар.

Бахмутга яқин далалар ўликларга тўлиб кетган, аммо шунча кўп инсоний қурбонлар Россия томонини шаҳарни қўлга киритиш интилишларидан тўхтатгани йўқ.

Украина аскари Олександр

Охирги бир кеча-кундузда бутун Украина ҳудудига 7 та ракета, 31 та авиа зарба, ёппасига отиш реактив тизимидан 73 ҳужум бўлганини хабар қилди Украина Қуролли Кучлари бош штаби.

Охирги кунларда Евгений Пригожин, Соледардаги туз кони шахталарига Украина армияси ҳарбий техникасини киритган ва бу техника Бахмут билан Соледар ўртасида ер остида ҳаракатланаяпти, деган гапни айтиб чиқди.

Украиналик таҳлилчилар, шунча кўп ҳаракатларидан кейин ҳам мақсадига эришолмаган Пригожин ана шундай тўқималар тўқияпти, дейишмоқда.

Охирги ҳафталарда эса бу кучлар Соледарга ташланган.

Бахмутда чўчийдиган одам қолмаган, дейди мухбиримиз

Соледар шаҳри кўчаларида ҳам қақшатқич жанглар кетаяпти.

Би-би-си мухбири Жеймс Уотерхаус Православ насронийлари 7 январда нишонлайдиган Рождество кунлари Бахмутга сафар қилиб видео лавҳа тайёрлади.

Бахмутда чўчиб тушадиган одам қолмаган, дейди мухбиримиз.

Бахмутлик Сергей портлаш овозлари тинмаётганига қарамасдан, ишини давом эттиради, у тузатиш имкони бор нимаики бўлса, таъмирлашга ҳаракат қилади.

"Бу нарсани душманингга ҳам раво кўрмайсан. Биз Рождествони байрам қилмоқчи бўлдик. Арча безатдик. Фақат ертўлада. Бу янги йил бир умр ёдимиздан чиқмайди", дейди Сергей.

Бахмут шаҳридаги христиан черкови
Сурат тагсўзи, Байрам руҳи ва черков кўринишида

"Вазият таранг. Душман тарафдан тўп ва портлашлар тўхтамаяпти. Улар ўт очишни тўхтатишга ваъда беришганди, лекин буни биз кўрганимиз йўқ. Кўрганимиз ҳам, сезганимиз ҳам йўқ. Улар бир нарсани гапиради, амалда эса тескарисини қилишади", дейди Украина Қуролли Кучлари аскари Олександр.

"Насронийлар байрамининг руҳи фақат черков кўринишидагина кўринади", дейди мухбиримиз.

Шарқий Украина тўққиз йилини Россия босқини остида ўтказди. Оташкесимга бир неча марта ҳаракат қилинди. Энг охиргиси ҳам бу заминга тинчлик келтиришига кам одам ишонади, дейди Би-би-си мухбири.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.