Янгиликлар. Украина: Қозоғистон Россия босқинидан қаттиқ зарба ейдими? Rossiya Ukraina Yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Энди Қозоғистонга қийин бўладими? Шу кунларда олинаётган хабарлар хавотирли.
Алоқадор мавзулар:
- Ўзбекистон: Мирзиёевдан ҳайитлик олган Рамзан Қодиров ва Беларусь трамвайни қайта тиклаш лойиҳасида қатнашмоқчи – янгиликлар
- Россия-Украина урушининг Ўзбекистон иқтисодига қўрқинчли 3 таъсири - иқтисодчи фикри
- Янгиликлар. Ўзбекистон ва Россия: Путин айтди, 'иттифоқ' барибир бўладими?
- Украина уруши, дунё ва Ўзбекистон: Украин буғдойи шунчалар муҳимми ёки нон қиммат деб одамлар қарғаяпти…
McDonald's Қозоғистондаги барча емакхоналарини ёпишга қарор қилди.
Номи бутун дунёга маълум Американинг тезкор тамадди (fast food) ширкати ўз қарори сабабини таъминотдаги тақчилликлар билан изоҳлади.
Аммо бу каби аҳвол қандай қилиб юзага келгани ҳақида батафсил маълумот бермади.
Лекин бунга айнан Россиянинг Украинага босқини билан боғлиқ таъминот муаммолари сабаб бўлгани тахмин этилмоқда.
Тахминларга кўра, "МакДональдс" маҳаллий франчайзисига россиялик таъминотчилардан бургер сотиб олишни тақиқлаган.
Тармоқнинг Қозоғистондаги оператори Food Solutaions KZ энди ўз филиалларини янги бренд остида қайта очишини айтмоқда.
Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри бўлмиш Олма-отада ишчилар аллақачон McDonald's ресторанларидан бирининг олд қисмидаги катта оқ ёзувни олиб ташлашаётгани ҳам кўрилган.

Сурат манбаси, Getty Images
Россия Қозоғистоннинг асосий савдо шериги саналади.
Бироқ Россия ўтган йилнинг 24 февраль куни Украинага бостириб киради ва бунинг ортидан, устма-уст турли халқаро санкцияларга юз тутади.
Қозоғистон мазкур санкциялар талабларини бажаришга рози бўлган.
Натижада кўплаб қозоқ корхона ва ширкатлари таъминот муаммоси қаршисида қолишган.
"Reuters" ахборот агентлигининг Food Solutions KZ' га яқин манбасига таяниб хабар беришича, халқаро санкциялар ва "МакДональдс"нинг ўтган май ойида Россиядан чиқиб кетиши ширкатни бошқа ерлардан таъминотчилар излаш ва Россия маҳсулотларини харид қилишни тўхтатишга ундаган.
Лекин бу қийин бўлди ва McDonald's ноябрь ойида ўзининг Қозоғистондаги фаолиятини таъминот муаммолари туфайли "вақтинча" тўхтатаётганини эълон қилди. Энди эса, улар бутунлай ёпилган кўринади.
Қозоқ ҳукуматининг 12 декабрь кунги йиғинида Food Solutions KZ раҳбари Асет Машанов ўз фаолиятларини тезроқ қайта йўлга қўйиш учун гўшт маҳсулотларини маҳаллий манбалар орқали таъминлаш ҳаракатида эканликларини айтди.
Шунингдек, у божхона расмийлаштируви ва бошқа ҳужжатбозликлар соддалаштирилмаса, четдан маҳсулот сотиб олиш қийин бўлишини ҳам таъкидлади.
Ўз баёнотида "МакДональдс" Food Solutions KZ билан келишуви бекор қилинганини тасдиқлади, аммо нега экани сабабини очиқламади.
McDonald's Қозоғистонда ўзининг илк фаолиятини 2016 йилда бошлаган ва орада мамлакатнинг 24 шаҳрида ўз ресторанларини очган, 2000 га яқин кишини иш билан таъминлаган.
Қозоғистон Марказий Осиёнинг энг йирик иқтисоди саналади ва Россияга чегарадош ягона минтақа давлати бўлади. Ўзбекистонга ҳам чегарадош бешта минтақа давлатидан биттаси саналади.
McDonald's нинг Қозоғистонга кириш қарори ўшанда Ўзбекистонда ҳам сарлавҳаларга чиққан янгиликка айланган.
Аксарияти молиявий ва иқтисодий бўлган халқаро санкциялар остидаги Россия Ўзбекистоннинг ҳам энг йирик савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири бўлади.
Россия, ўз навбатида, миллионлаб сондаги ўзбекистонликлар учун энг йирик меҳнат бозори вазифасини ҳам бажариб келади.
Йилларки, юз минглаб ўзбекистонликларнинг тирикчилиги Қозоғистондаги меҳнат муҳожирлиги ортидан ҳам ўтиб келган.
Украина уруши ва Россияга қўлланган халқаро санкцияларнинг Ўзбекистон иқтисодига таъсири ҳам нафақат маҳаллий экспертларнинг ўзлари, балки йирик молиявий ташкилотларнинг ҳам хавотирларига сабаб бўлиб улгурган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














