Истанбул ҳокими устидан суд ҳукми: Эрдоған сайловдаги асосий рақибини четлатмоқчими? - Видео Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Туркиядаги маҳкама Истанбул шаҳри ҳокимини ўз нутқида ҳокимият вакилини ҳақоратлаганликда айбдор деб топди ва икки ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.
Суд қарорига кўра, Экрем Имамоглу ўзининг омма олдидаги чиқишида 2019 йилги Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун сайлов натижаларини бекор қилганлар "аҳмоқлар" деб ҳақорат қилган.
52 яшар Имамоглу шаҳар ҳокимлиги сайловида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Адолат ва Тараққиёт партияси (АТП) номзоди устидан ғалаба қозонган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар:
- Усмонли дипломатияси. Украинадаги уруш Эрдўғонни қандай кучайтирди ва бу нега унга ёрдам бермайди?
- Туркия: Лира янги антирекорд ўрнатди, аммо Эрдоған ортга қайтмоқчи эмас
- Туркия: Лира кескин қадрсизланди - ўзбекистонликлар нима қилишмоқчи?
- "Ўйнашмагин арбоб билан"ми ёки президент соғлиги билан "ўйнашса", нима бўлади?
Судланиши уни давлат лавозимини эгаллаш ёки кейинги йил Туркия президентлик сайловида номзодини илгари суришига тўсқинлик қилиши мумкин.
Дунёвий партия ҳисобланадиган Жумҳурият халқ партияси (ЖХП) вакили Имамоглу кейинги йил июнида бўлиб ўтиши кутилаётган Туркия президентлик сайловида жаноб Эрдоғанга қарши мухолифатнинг энг кучли номзоди сифатида кўриб келинади.
Суд иши Имамоглунинг 2019 йил мартидаги сайловда озроқ фоиздаги фарқ билан ютиб чиққанидан кейинги баёнотига асосланган.
АТП сайлов бузилишидан шикоят қилганидан кейин сайлов натижаси бекор қилинган, сайлов комиссияси қайта сайлов ўтказишга қарор берган.
Имамоглу судда ўзининг айтган гапини ҳимоя қиларкан, сайловнинг ҳақиқий натижасини бекор қилганларни "аҳмоқлар" деб атаганини тан олган, бу Ички ишлар вазири Сулейман Сойлунинг худди шундай гапига жавоб бўлганини айтган.
Истанбул ҳокими лавозими учун сайлов 2019 йил июнида бўлиб ўтган, унда Имамоглу дастлабкисидан ҳам 770 минг кўп овоз тўплаб ғалаба қозонган.
Бу эса Туркиянинг энг йирик шаҳрида шаҳар ҳокимлигини қўлдан бермай келаётган АТПнинг сўнгги 25 йилдаги мағлубияти бўлганди..
14 декабрдаги суд ҳукми аппелляция маҳкамасида кўриб чиқилади.
Агар аппелляция суди ҳам қарорни ўз кучида қолдирса, Имамоглу кейинги йилги президентлик ва парламент сайловларида ўз номзодини қўёлмаслигини англатади.
Маҳкама ҳукмидан кейин Экрем Имамоглу видео баёнот тарқатди, суд қарорини жиддий эмас, деди.
"Бир ҳовуч одамларнинг халқ бераётган ҳокимиятни олишларига ҳақлари йўқ", деб айтди Экрем Имамоглу.
У ўз тарафдорларини йиғилишга ҳамда ўз қўллаб-қувватловларини изҳор этишга чақирганидан кейин Исанбул шаҳар ҳокимлиги биноси олдида одамлар тўпланганлар ва "ҳукумат истеъфо берсин!", "Ҳақиқат, қонун ва адолат" деб ҳайқирганлар.
Имамоглу аппелляция суди қарорини кутмоқда ва шаҳар ҳокими вазифасини бажаришда давом этаяпти.
Лекин унинг президентлик сайловида номзодини қўйишдан четлатилиши мухолифат партияларига Эрдоғанга қарши туроладиган кучли номзодни танлашларини қийинлаштириши мумкин.
Охирги жамоатчилик фикрини ўрганиш натижаларига кўра, Экрем Имамоглу Туркияни узоқ йиллардан буён бошқариб келаётган Эрдоғанга қарши юзма-юз туроладиган мухолифатнинг кам сондаги етакчиларидан биридир.
BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















