Украина уруши: Германия Россия газига қарамликдан қандай қутулди? - Видео Ukrainа Dunyo Yangiliklar

Германиядаги Рождество бозори

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Россия газ таъминотини узиб қўйганидан кейин Германиядаги кўпчилик бу қишда совуқ қотсак керак, деб ўйлаганди
    • Author, Женни Ҳилл
    • Role, BBC News, Вилҳелмшэвен
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Владимир Путин Европага газини узиб қўйганида, ҳаммадан ҳам кўра Германия қишда зулматга чўмишдан қўрққан эди. Россия газига қарамлик буткул қарамлик нақадар оғир нарса эканлигини англаган вазирлар зудлик билан энергиянинг муқобилларини қидириб топишга шошилдилар.

Лекин орадан кўп ўтмай, Рождество байрами муносабати билан ташкил этиладиган бозорларда чироқлар ёнди, кайфиятлар кўтаринкилигини сезиш мумкин.

Германия Россия газисиз ишлаш стратегиясини шоша-пиша ишлаб чиқиб ҳаётга татбиқ этди, афтидан, бугунга келиб, бу стратегия иш бераяпти.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Қиш учун энергетика хавфсизлиги таъминланди," деди Канцлер Олаф Шольц Германия парламенти аъзолари қаршисида 23 ноябрь куни.

Германия нафақат омборларини газга тўлдиришга улгурди, балки Шимолий денгиз соҳилида мамлакатнинг дастлабки импорт суюлтирилган газ терминалини рекорд даражада қисқа фурсатда бапро этишнинг уддасидан ҳам чиқди.

Омборларни тўлдириш амалиёти ҳам шоша-пиша, бутун дунё бозорларидан газни қиммат нархда сотиб олиш эвазига бўлди.

LNG ташиш осон бўлиши учун суюқлик шаклига келтирилган табиий газ.

Алоқадор мавзулар:

LNG terminal

Сурат манбаси, Uniper

Сурат тагсўзи, Украинага босқини ортидан Россия Европага газ узатишни тўхтатди

Ўз манзилига етказилганидан кейин у яна газ шаклига қайтарилади.

Германия ўзининг оғир бюрократияси билан танилган мамлакат.

Одатда бу каби лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун йиллаб вақт сарфланган бўларди.

Лекин бу гал расмийлар бу қурилиш қарийб 200 кун ичида якунига етиши йўлини топдилар.

Бу терминалнинг асосий таркибий қисми "сузувчи омбор" бўлиб, ҳали унинг қурилишини якунига етказиш талаб қилинади.

У кема бўлиб, суюқ газни яна газ шаклига келтиради.

Яқин кунларда АҚШ, Норвегия ва араб амирликларидан суюлтирилган газ ортилган танкерлар Вилҳелмшэвен бандаргоҳига етиб келади.

Эрнст Бучов Бокҳом ғишт заводида
Сурат тагсўзи, Эрнст Бучовнинг ғишт заводи фаолияти узлуксиз газ таъминотига муҳтож

Германия ҳукумати Вилҳелмшэвен терминалига ўхшаган яна бешта суюлтирилган газ терминалини барпо этишни режаламоқда.

Уларнинг қурилишини кейинги йили ниҳоясига етказиш кўзланаяпти.

Германия ишлаб чиқариш саноатлари табиий газга қарам.

"Агар газ бўлмаса, корхонани ёпишга тўғри келади", дейди Вилҳелмшэвендан ярим соатлик автомобиль йўли узоқлигида жойлашган ғишт заводи раҳбари Эрнст Бучов.

Ғишт ишлаб чиқариш учун печь Цельсий шкаласи бўйича 1200 даражагача қиздирилиши талаб қилинади.

Кун келиб яшил энергия манбаларига ўтилишига ишонадиган жаноб Бучов, "бунга ҳали вақт бор", дейди.

Ҳозирча эса унинг корхонаси узлуксиз газ таъминотига муҳтож.

Германия қурувчилари табиий газни етказадиган қувурни қуришаяпти

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Суюлтирилган газ терминали атиги 200 кун ичида қурилди

"Бу сиёсатчиларнинг хатоси эмас. Саноат Россия газ контрактларини истаганди."

Атиги бир йил олдин Германияда тузилган шартномаларнинг 60 фоизи Россиянинг "Шимолий Оқим" газ қувурига боғлиқ эди.

Германия ҳукумати ҳали ҳам Россиянинг "Шимолий Оқим-2" лойиҳасида иштирок этаяпти, бунга эса жамиятда кўпчилик қарши.

"Шимолий Оқим-2"га қўшилиш Германиянинг Россия газига қарамлигини икки баравар ошириши мумкин.

Бугун Германия расмийларига кўра, мамлакат Россия газисиз яшашнинг ва ишлашнинг уддасидан чиқаяпти.

Лекин қишда тақчилликка дуч келмаслик учун 2023 йил бошида суюлтирилган газ терминаллари тўла ишга тушиши, мамлакатнинг газ истеъмоли 25 фоизга камайтирилиши керак.

Германия - иқтисодий оғир вазндаги мамлакат. Кўпинча нимани хоҳласа, ўшани ололади. Ҳозир суюлтирилган газга иштаҳаси очилган вақт уни бутун дунёдан изламоқда.

Бунинг оқибатида эса Бангладеш ёки Покистон сингари мамлакатларда ёнилғи нархлари кўтарилиб кетди ва норозиликларга сабаб бўлди.

Германияликлар ўзларини совуқ қишга тайёрладилар. Лекин бугун омборлар газга тўла, Янги йил байрамида электр ўчиш эҳтимоли йўқ. Вилҳелмшэвенга келаётган суюлтирилган газ мамлакат эҳтиёжининг 8 фоизини таъминлайди. Бироқ Германиянинг яшил энергия режалари қандай?

Шаҳар ҳокимлигининг режалари улкан. Кун келиб суюлтирилган газ терминали яшил энергия манбаига ҳам айланади. Ва бу бошланиши, деб умид қилмоқдалар улар.

"Биз сайёрамизни 50 ёки 100 йилдан кейин ҳам яшашга яроқли қиладиган энергия манбаси ўзгаришига эришишимиз керак. Ва бутун Германия учун зарур ишларнинг энг муҳими Вилҳелмшэвен ва унинг атрофида бўлади."

Германия 6 миллиард доллардан зиёдга яна бешта суюқ газ терминалини қурмоқчи.

Мамлакат энергия таъминоти хавфсизлигининг қадрини жуда кеч англади ва бугунга келиб бунинг баҳосини тўлаяпти.

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek