Янгиликлар. Дунё: Британия сиёсатида катта ўзгариш – бунақаси бўлмаган Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, .
Буюк Британияни энди асли осиёлик Бош вазир бошқаради. У бундан аввал Бош вазир сифатидаги биринчи хорижий ташрифи Киевга бўлишини ваъда қилган.
Алоқадор мавзулар
Риши Сунак бор-йўғи 42 ёшда.
Бунгача Британиянинг собиқ Молия вазири бўлиб ишлашга ҳам улгурган.
Ўшанда Бош вазир лавозимида бўлган Борис Жонсон билан ишлаган.
Айнан Борис Жонсоннинг қайта Бош вазирлик даъвосидан воз кечиши эса, бу гал унинг бу лавозимга келишига йўлни янада каттароқ очган.
У Британия бу яқин ўн йилларда кўрилмаган жиддий иқтисодий муаммоларга тўқнаш келиб турган бир пайтда қудратга келади.
Бош вазирлик учун беллашувда бундан аввал ҳам сўнггига қадар курашган, аммо якунида айнан партиядоши Лиз Трассга ютқазган.
Риши Сунак ўша пайтда ўзининг асосий диққат-эътиборини Британия иқтисодига қаратган.
Иқтисодий инқироздан чиқиш тўғрисидаги режаларини ҳам тақдим қилганди.
Консерватив партияси етакчилиги учун илк мағлубиятидан етти ҳафта ўтиб, Риши Сунак бу каби ютуққа эришган.
Ягона рақиби пойгадан чиққанини эълон қилгач, у ўз партиядошларининг 100 та овозини олган ягона беллашувчига айланган.
Энди Сунак Консерваторлар партиясининг янги етакчиси бўлади, у расмий жараёнлар битгач, асли осиёлик биринчи Бош вазир сифатида тарихга киради.
Риши Сунак шу соатларда чиқиш ҳам қилган, парламент вакилларини ўзларини олдинда қийин даврлар кутаётгани ва осон бўлмаслиги билан ҳам огоҳлантирган.
Лиз Трасс Риши Сунакни ғалабаси билан қутлаган, уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳам айтган.
Сунак Британияга коронавирус пандемияси даврида Молия вазирлиги қилган.
Унинг мамлакат иқтисодини давомий локдаунлар шароитида бошқаришига тўғри келган.
Британиянинг янги Бош вазири ким?

Сурат манбаси, .
Британиянинг Борис Жонсон ўрнига келган янги Бош вазири шу йилнинг 20 октябрь куни расман истеъфо берган.
Бош вазирнинг истеъфога оид қарори шу қисқа вақт ичида Британия жиддий иқтисодий муаммоларга тўқнаш келиши ортидан янграган.
У ўшанда ўзининг улкан иқтисодий ва халқаро беқарорликлар пайтида қудратга келганини таъкидлаган.
Мавжуд вазият сабаб, партияси ўзига ишониб топширган ваколатни бажара олмаслигини айтган.
Янги Бош вазир учун овоз беришларнинг келаси уч ҳафта ичида бўлиб ўтишини ҳам эълон қилганди.
Лиз Трасс Буюк Британия тарихидаги энг кам Бош вазирлик қилган сиёсатчи бўлган.
У айни лавозимида атиги 45 кун ишлаган.
Конверватор парламент вакиллари томонидан сайланиши ортиданоқ Риши Сунак муддатидан илгари сайловлар эҳтимолини йўққа чиқарган.
Партиясини "бирлашиш"га чақирди, акс ҳолда "йўқ бўлажаклари" билан огоҳлантирган.
Сунак ўзи илк бор Конверваторлар партияси лидерлиги учун беллашган ёзги кампанияси чоғида Бош вазир сифатидаги биринчи хорижий ташрифи Киевга бўлишини ваъда қилган.
"Агар мен Бош вазир бўлсам, саъй-ҳаракатларимизни икки баравар ошираман ва Украинани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сиёсатимизни кучайтираман", - дея баён қилган.
Ҳарбий ҳаракатлар бошиданоқ ўша пайтда Молия вазири бўлган Сунак очиқчасига Киевни қўллаб-қувватлашини билдирган ва бу Британия бюджетига арзонга тушмаслигини ҳам эътироф этган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek













