Янгиликлар. Путин ва Пригожин: 'Вагнер' жазоланадими? Ukraina Rossiya Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, @RSOTM Telegram channel
- Author, Нодир Иброҳим
- Role, Би-би-си Жаҳон хизмати
- Ўқилиш вақти: 5 дақ
"Вагнер"дан зулм кўрганлар учун адолат қарор топадими?
"Вагнер" жиноятлари ҳақида нималар маълум?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
- Янгиликлар: Путин Пригожин исёнини "хиёнат" деб атади ва жазо муқаррарлиги билан пўписа қилди
- Янгиликлар. Россия: Пригожинга очилган жиноий иш ёпилди. Путин "хоин"ларни кечирдими?
- "Вагнер" Ливияда "жанг қилаётгани" айтилди
- Ўрхон Жамол иши: Африкада ҳалок бўлган россиялик журналистлар ўлимида Москванинг қўли борми?
- Видео: Россия уруши: Украина учун урушаётган чечен гуруҳлари таркибида ўзбеклар ҳам борми?
Авфми ва ё жазо?
Шанба куни "Вагнер" хусусий армияси бўлинмалари Россия ҳарбий раҳбариятига қарши исён қилиб Москвага томон юриш бошлади.
Йўл-йўлакай улар Россия жанубидаги шаҳар Ростов Донда жойлашган ва Украинадаги урушни бошқариб турувчи ҳарбий штабни қўлга олди.
Улар қўшни Беларус президенти Александр Лукашенко ўртакашлигида Россия ҳукумати билан келишув тузгач, Москвага атиги 200 км. қолганда юришни тўхтатдилар.
"Вагнер" гуруҳи чекингач, эҳтимолий фуқаролар уруши олди олинди. Келишувга кўра, Россия президенти Владимир Путин хиёнат деб атаган шанба кунги исёнда иштирок этган барча жангарилар авф этилди.
"Вагнер"нинг машҳур етакчиси Евгений Пригожин Беларусга сургун бўлди, унинг шанба кунги исёнда иштирок этмаган жангчилари эса Россия армиясига қўшилиши мумкин бўлади.
Келишув тузилгандан кейин ўзининг Telegram каналида Пригожин "улар" Вагнер"ни тарқатиб юбормоқчи эди деди.
"Улар" деганда у Россия Мудофаа вазирлигини назарда тутган бўлиши мумкин.

Сурат манбаси, Getty Images
Аммо бу каби исёнга сабаб ягона шугинамиди, аниқ эмас.
"Вагнер" ва халқаро уруш жиноятлари
"Вагнер" жангчилари Африка, Сурия ва Украинанинг айрим ҳудудларида қуролсиз тинч аҳолига қарши ваҳшийликлар содир этганликда айбланган.
Ливияда Би-би-си суриштируви вагнерчилар тинч аҳолини қатл қилгани ва Ливия пойтахти Триполи атрофидаги уйларга миналар ва бошқа портловчи тузоқлар қўйганини аниқлади.
Би-би-си жамоаси 2021 йилда Триполига бориб, отаси ва икки укаси билан "Вагнер" жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган гувоҳ билан суҳбатлашди.
У қишлоқдаги кичик омборхонага қандай олиб боришганини айтиб берди.
Кейин бир нечта одам машинага қайтгани, аммо иккитаси Калашников автоматлари билан қуролланган ҳолда омборхона олдида қолганини айтди.
"Улардан бири қуролини чиқарди, - деди у. - Ўша пайтда мен тушундим. Мен у отмоқчи эканлигини билардим. У отишни бошлаганида, ёнбошимга йиқилиб, ўзимни ўлгандек кўрсатдим".
Унинг отаси ва укалари ўлдирилган.
Воқеа гувоҳи Би-би-си жамоасига қотиллардан бири, Ваҳа лақабли "Вагнер" жангчисини аниқлашга ёрдам берди. Кейинчалик у Украинага бостириб кириш пайтида ўлдирилган.

Сурат манбаси, @RSOTM Telegram channel
2022 йил май ойида Украина прокуратураси Украинага бостириб кириш пайтида содир этган ҳарбий жиноятлар, жумладан, тинч аҳолини қийноққа солиш ва ўлдиришда айбланиб қидирувда бўлган саккиз нафар "Вагнер" аъзосининг исмлари ва фотосуратларини эълон қилди.
Жорий йил бошида АҚШ Молия вазирлиги гуруҳни давомли жиддий жиноий фаолиятда, жумладан "Марказий Африка Республикаси ва Малида оммавий қатллар, зўрлаш, болаларни ўғирлаш ва жисмоний зўравонлик"да айблаган эди.
"Вагнер" рус армиясига қўшилса нима бўлади?
Женева конвенцияларига кўра, давлатлар ўз қуролли кучлари томонидан содир этилган халқаро гуманитар ҳуқуқ бузилишини тергов қилишлари ва айбдорларни жазолашлари шарт.
Шундай қилиб, Россия "Вагнер" жангчилари томонидан содир этилган ҳар қандай жиноят ва қонунбузарликларни текширишга мажбур бўлади, лекин фақат Россия Мудофаа вазирлиги билан шартномалар имзолангандан кейин содир этилган бўлса.
"Вагнер" каби тутиб бўлмайдиган ва яширин ёлланма гуруҳдан фарқли ўлароқ, Россия армияси расмий қонунчилик базаси ва жавобгарлик механизмларига эга.

Сурат манбаси, AFP
Бироқ, Парижда истиқомат қилувчи суриялик ҳуқуқшунос Мазен Дарвишнинг айтишича, бу ҳаракат ўтмишдаги ва келажакдаги "Вагнер" қурбонлари учун адолат келтирмаслиги мумкин.
Дарвиш 2017 йилда Сурияда Ҳамади Бута исмли тинч аҳолини қийноққа солиб, ўлдирган "Вагнер" жангариларини аниқлаш бўйича машаққатли иш қилди. Даҳшатли воқеа видеотасвирлари интернетга тарқалган эди.
Россиядаги адвокатлар кўмагида Москвада ушбу жиноятга алоқадор шахсларга нисбатан жиноят иши очилди.
Дарвиш бизга шикоятда исмлари тилга олинган эркакларнинг ҳеч бирига нисбатан чора кўрилмаганини, улардан бири ҳатто Россия президенти Владимир Путин томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланганини айтади.
"Вагнер" гуруҳи тарқатиб юборилса, нима бўлади?
"Вагнер" гуруҳи бутунлай тарқатиб юборилса, қурбонлар учун адолатни таъминлаш янада қийин бўлиши мумкин.
Аксарият жиноят ишлари яна гуруҳларга эмас, балки шахсларга нисбатан қўзғатилади, шунинг учун алоҳида "Вагнер" жангчилари гуруҳ тарқатиб юборилганда ҳам, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Аммо ташкилот йўқ бўлганда, далил тўплаш ва буйруқлар занжирида ким айбдор эканлигини кўрсатиш қийинроқ.
Кремль билан келишувга кўра, ҳозирда хорижда жойлашган "Вагнер" жангчиларининг тақдири нима бўлиши аниқ эмас.
Гуруҳ Ливия, Судан, Сурия, Мали, Марказий Африка Республикаси, Мозамбик, Венесуэла, Буркина-Фасо ва Мадагаскар каби кўплаб мамлакатларда фаолият юритади.
Йиллар давомида Вагнерни яқиндан кузатиб келган БМТдаги дипломатик манбанинг Би-би-сига айтишича, агар гуруҳ Россия ҳукумати билан келишмай қолса ва тарқатиб юборилса, унинг Африкадаги бўлинмалари энди Россия Мудофаа вазирлиги томонидан таъминланмайди.
Манбанинг айтишича, жангарилар Марказий Африка Республикаси, Ливия, Судан ва Мали каби мамлакатларда маошсиз, сиёсий ва ҳарбий ёрдамсиз қолиши мумкин.
Бу шуни англатадики, ҳозирда Африкада жойлашган "Вагнер" жангчилари ишсиз қолиши ва бошқа гуруҳларга ёлланиши мумкин, бу эса беқарорлик, фуқаролар урушлари ва исёнлар билан курашаётган мамлакатлар учун катта хавф туғдиради.
Тинч аҳоли кўпинча сиёсий ҳокимият учун кураш қурбонлари бўлади.
"Вагнер" фаолият юритаётган мамлакатларда эса, бу бетартиблик ўта шафқатсиз мазкур гуруҳ томонидан бўлмаслигига умид қилиш мумкин.
Тарихча ўрнида: "Вагнер" жиноятлари ҳақида нималар маълум?
16 август 2022 йил
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Суриштирув журналистикаси билан шуғулланадиган Bellingcat гуруҳининг 2022 йил апрели ўртасида хабар қилишича, Украинадаги урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган "Вагнер" хусусий ҳарбий компаниясининг уч мингтача аъзоси ўлдирилган.
Bellingcatга кўра, умумий ҳисобда, Украинада cаккиз мингта "Вагнер" аскарлари жанг қиляпти.
Бу гуруҳ россиялик ёлланма аскарлардан ташкил топган. Аммо, Украинадаги уруш бошланганидан бери унга ҳар ким ёлланиши мумкин.
Бир жангчининг Би-би-си Рус хизматига айтишича, Украинада уруш бошланишидан бир неча кун аввал Краснодар вилоятидаги Молькино шаҳрида жойлашган "Вагнер" тайёрлов базасига катта танлов эълон қилинган.
Россия ҳукумати бу жангариларга алоқаси борлигини кескин рад этиб келади, аммо Молькинодаги "Вагнер" базаси Россия армиясининг базасига жуда яқин жойлашган.

Сурат манбаси, @RSOTM TELEGRAM GROUP
"Вагнер" аъзоси ёлланма жангчиларни амалдаги "ГРУ офицерлари", яъни Россия Мудофаа вазирлигининг ташқи разведка бўлинмаси зобитлари тайёргарликдан ўтказаётганини айтди. Мудофаа вазирлиги Би-би-сининг бу борадаги саволларига жавоб бермади.
Бу ёлланма аскарлар Сурия, Ливия, Марказий Африка Республикаси, Мозамбик ва Суданда ҳам пайдо бўла бошладилар.
Халқаро машҳурликни "Вагнер" 2016 йили Сурияда ўзини "Исломий Давлат" деб атаган гуруҳга қарши жангларида қозонди.
2017 йилда тарқалган даҳшатли видеода суриялик кишининг рус тилида таҳқирлаб қийноққа тутилиши ва боши танасидан жудо этилиши, ва жасадда кириллча алфавитдаги ёзувлар акс этган.
"Вагнер" гуруҳи фаолиятини кўпдан бери кузатувчи россиялик журналистларга кўра, гуруҳ аъзолари бу мудҳиш суратларни шараф тарзида ўз аватаркаларига қўйганлар.
Ливияда "Вагнер"нинг рус аскарлари 2019 йил апрелида илк марта кўринди ва Триполидаги БМТ тан олган ҳукуматга қарши уруш очган исёнчи генерал Халифа Хафтар қўшинлари сафига қўшилдилар.
Би-би-си Араб хизмати Ливияда олган суриштирув фильмида "Вагнер" оддий фуқароларни атайин ўлдирганига далил-исботлар бор.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















